Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Кадрларни тайёрлаш

«Ўзбекнефтгаз» МХКда кадрларни тайёрлаш

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрларни тайёрлаш миллий дастури ва 2014-2020 йилларда нефт-газ тармоғи учун мутахассисларни тайёрлаш корпоратив тизимининг дастурига мувофиқ кадрларни тайёрлашга қаратилган мақсадли ишлар олиб борилмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 январдаги ПҚ-564-сонли «Тошкент шаҳрида И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университети филиалининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида»ги қарорини ижро этиш доирасида 2007 йилнинг август ойида Тошкентда И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университетининг филиали очилди.

Ҳозирги вақтда Филиалда нефт-газ соҳасининг устувор йўналишлари бўйича 600 дан ортиқ талабалар билим олмоқда. Бугунги кунгача ушбу билим даргоҳини 380 нафар ёш қобилиятли мутахассислар битириб чиқди.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида ҳам нефт-газ соҳаси учун ёш мутахассислар тайёрланмоқда.

Тармоқ корхоналари учун ўрта махсус маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ишлари компанияга қарашли Бухоро ва Фарғона нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежларида ҳам амалга оширилади. Ҳозир ушбу коллежларда соҳанинг 12 асосий йўналишлари бўйича сабоқ берилмоқда.

Тошкентдаги И.М.Губкин номидаги Россия Давлат нефть ва газ университети филиали ҳамда Бухоро ва Фарғона нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежларида тегишли жиҳозлар билан таъминланган замонавий ўқув лабораториялари, турли адабиётларга бой кутубхоналар, умумий ётоқхоналар, спорт заллари ва майдонлари, сузиш бассейнлари мавжуд. 

Сўнгги ўзгартириш: 21.09.2015

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech