Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Инвестиция лойиҳалари

Ўзбекистон минтақада ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳамкорликда ҳамда инновацион ёндашув қўлланиладиган глобал энергетик лойиҳаларни амалга оширишда ҳақли равишда энг муҳим шерик сифатида эътироф этилади. Дунё инвесторлари учун мамлакат иқтисодиёти барқарорлик, битмас-туганмас салоҳият ва ўта қулай инвестицион иқлим тимсоли сифатида гавдаланади. 2000-2016 йиллар даврида инвестициялар ҳажми 85 баробардан ортиқ миқдорга – яъни 2000 йилдаги 190 млн. АҚШ долларидан 2016 йилдаги 16,3 млрд. АҚШ долларигача кўпайди. 

Ёқилғи-энергетика мажмуасининг лойиҳалари 10 йилдан ортиқ вақт давомида республикадаги барча инвестицион лойиҳаларнинг катта улушини ташкил қилиб келмоқда. «Ўзбекнефтгаз» МХК ташаббуси билан ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда амалга оширилаётган лойиҳалар қиймати ҳар йилги Инвестицион дастурига киритиладиган лойиҳалар умумий қийматининг жуда катта қисмини ташкил қилади.    

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.12.2015-йилги ПҚ-2458-сонли Қарорига мувофиқ 2016 йил учун Инвестицион дастурига «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг умумий инвестициялар ҳажми 20,6 млрд. долларга тенг 38 та лойиҳалари киритилган.

1. Мамлакат раҳбариятининг юқорида айтиб ўтилган қарори билан 2016 йилда «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг умумий инвестициялар ҳажми 624,08 млн. долларлик 9 та инвестицион лойиҳалари бўйича ишлар якунланганлиги ва ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилганлиги қайд этилди.

Объектларни фойдаланишга топшириш якунлари бўйича 10 та сертификатлашган марказлар (автотранспорт воситаларига газбаллон ускуналарини ўрнатиш хизматларини кўрсатиш); 80,0 минг тонна гранулалаштирилган олтингугурт ва 8 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш; қуввати 18 МВт га тенг сиқув компрессор станцияси; 6,0 млрд. м3 газ тозалаш ва ўз эҳтиёжлари учун 37,1 млн. кВт/ч электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни яратиш режалаштирилган.

2. Республиканинг энг муҳим иқтисодий устуворликлари ва вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланган: мавжуд хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш йўли билан қимматбаҳо компонентларни ажратиб олиш, юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар экспорт қилинаётган давлатлар қаторини янада кенгайтириш.

Инвестицион дастур доирасида 2016 йилда хорижий инвестиция ва кредитлар иштирокида умумий хорижий инвестицияларнинг қиймати 16,3 млрд. долларга тенг бўлган 14 та лойиҳалар амалга оширилмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг хорижий инвестиция ва кредитлар иштирокидаги инвестицион лойиҳалари асосан қуйидаги йўналишларда амалга ошириляпти:

· геологик қидирув ишларни олиб бориш, углеводородларни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш;

· полимер маҳсулотлари, газ баллонларини ишлаб чиқариш;

· янги газни қайта ишлаш мажмуаси, автомобилларга газ қўйиш шахобчалари, автотранспорт воситаларига сиқилган газ учун газ баллонларини ўрнатиш бўйича сертификатланган марказларни қуриш ва ҳ.к.

Нефтгаз соҳасидаги лойиҳалар «Лукойл Оверсиз Лтд.» (Россия), «Газпром», «Петромаруз», «Самсунг Инжиниринг», «ЭнКей», «ДжиЭс Инжиниринг», «КейДиНавиен», «ХюндайБиЭс энд Си» Корея компаниялари, «СиЭнПиСи», «СиНоуДиСи», «Шангдон Керуи Петролеум Эквипмент» Хитой компаниялари, Жанубий Африканинг «Сасол» компанияси каби дунёнинг етакчи компаниялари иштирокида амалга оширилмоқда.

3. Қандим гуруҳи конларини ўзлаштириш ва замонавий газни қайта ишлаш заводини қуриш ҳамда Қунғирот участкасида махсулот тақсимоти битими шартларида геологик қидирув ишларини олиб бориш.

Жорий йили Қандим газни қайта ишлаш заводини қуриш ишлари жадаллашади. Ҳозир унинг қурилиш майдонларини, инфратузилма объектларини тайёрлаш ва конларни ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 2016 йилда 662,0 млн. доллар миқдордаги хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилган.

Бухоро вилоятидаги Қандим конлар гуруҳи майдонида замонавий газни қайта ишлаш заводи қурилмоқда. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 8,1 млрд. куб. метр газга тенг бўладиган мажмуа тозаланган табиий ёқилғи, барқарор газ конденсати ҳамда қумоқланган ва грануляцияланган олтин гугуртни ишлаб чиқариш учун таркибида сероводород мавжуд бўлган газни қайта ишлашга имкон яратади. Ушбу заводнинг биринчи навбатини 2018 йилдаёқ фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, лойиҳани амалга ошириш доирасида табиий газни йиғиш тизими барпо элади ва тўлиқ ривожланиш босқичида 114та газ қазиб чиқариш қудуқлари, 11та бирлашган майдонлар ва 4та йиғиш нуқталарини қамраб олади. «ЛУКОЙЛ» компанияси Қандим газ конденсати конлари гуруҳини ўзлаштиришга 3,6 млрд. АҚШ доллари миқдорида маблағ киритди.

«Табиий газдан олефинлар ишлаб чиқариш ва полимерларни (полиэтилен, полипропилен) ҳосил қилишни ташкил этиш» лойиҳаси.

2015 йил май ойида Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Корея Республикасига давлат ташрифи доирасида GS E&C компанияси билан лойиҳани биргаликда амалга ошириш тўғрисидаги Меморандум имзоланган эди. Ушбу лойиҳада табиий газдан олефинларни олиш йўли билан полиэтилен ва полипропилен ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилади. Ҳозирги вақтда лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси (ТИА) ишлаб чиқилмоқда.

Илк ўзбек полипропилени Қорақалпоғистонда 2015 йилнинг IV чорагида муддатидан илгари ишга туширилган Устюрт газкимё мажмуасида ишлаб чиқарила бошланди. 2016 йилда полипропиленнинг дастлабки 66 минг тоннаси ишлаб чиқарилади. 2019 йилда эса истиқболли полимерни ишлаб чиқариш ҳажмлари лойиҳада кўрсатилган қувватга етиб боради.

«Uz-Pristd Recycling» қўшма корхонасининг ишга туширилиши Ўзбекистон минтақаларида тўпланган ва авваллари печка ёқилғиси сифатида ёқиб юбориладиган 43,0 минг тонна ишлатиб бўлинган техник мойларни утилизациялаш ҳамда 30,0 минг тонна асосий мойларни ишлаб чиқаришга имкон бермоқда. 

Шарқий Бердах ва Шимолий Бердах конларини ободонлаштириш ишларини давом эттириш ва сиқув компрессор станциясини (ДКС) қуриш. Лойиҳанинг амалга оширилиши 2,0 млрд. м3 гача газ ва 43,1 минг тонна конденсат қазиб чиқаришга имкон яратади. Лойиҳа доирасида жорий йили қуввати 18 МВт га тенг ДКСни ишга тушириш кўзда тутилган.

Ушбу конда бурғилаш ва ободонлаштириш ишлари амалга ошириляпти. Лойиҳа доирасида 2020 йилга қадар 47 та конларни бурғилаш ва ободонлаштириш назарда тутилган.

«Сурғил кони негизида Устюрт ГКМни қуриш ва конни ободонлаштириш» лойиҳаси. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 февралдаги ПҚ-797-сонли "Сурғил конини комплекс ободонлаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш тўғрисида«ги Қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 24 июндаги ПҚ-1987-сонли Қарори билан Лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси тасдиқланган бўлиб, унда бир йил давомида 4,5 млрд. м3 табиий газ, 115 минг тонна конденсат ва унинг қимматбаҳо компонентларини чуқур қайта ишлаш ва ҳар йили диверсификацияланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича замонавий газкимё мажмуасини барпо этиш кўзда тутилган.

Асосий ускуна ва жиҳозлар «Siemens», «Linde», «Hitachi», «Cryostar», «Kaji», «FivesCryo», «Heta», «FivesCryo», «Alpec», «Sunjgjin», «Wooyang», «DKT», «BrothersPipes», «Cameron», «Nijhuis», «DongYang», «Andritz», «Coperion», «Kobelco», «Lawrencepumps» каби етакчи Германия, Франция, Япония, АҚШ, Швеция, Голландия ва Корея компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган.

Мажмуадаги қурилиш ишлари 2015 йилнинг IV чорагида якунланиб, созлаш ишлари бошлаб юборилди.

Полимерлар заводида 2015 йил октябрь ойининг охирида илк полиэтилен, ноябрь ойининг бошларида эса — полипропилен маҳсулоти ишлаб чиқарилди.

2015 йил декабрь ойидан бошлаб маҳсулот Шарқий Осиё ва Туркияга экспорт қилина бошланди.

Мажмуада ишлаб чиқаришни лойиҳа қувватигача етказиш ишлари олиб борилмоқда.

Сўнгги ўзгартириш: 09.12.2016

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech