Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Корхоналар

«Ўзбекнефтгаз» компанияси таркибига 6 та акциядорлик компанияси киради:

«Ўзгеобурғинефтгаз» акциядорлик компанияси (Қарши ш.) 
Геологик разведка ишларини, нефть ва газ бурғ қудуқларини разведка-бурғилаш ва эксплуатацион бурғилаш ишларини амалга оширади;

«Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компанияси (Тошкент ш.)
Нефть ва газ конларини ўзлаштириш, нефть, газ ва газ конденсатини қазиб чиқариш, табиий газни қайта ишлаш ишларини амалга оширади;

«Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси (Тошкент ш.) 
Газ етказиб бериш ва ер остида сақлаш ишларини, Ўзбекистон табиий газини республика исеъмолчиларига етказиб берувчи ва республика ташқарисига экспорт қилувчи, шунингдек чегарадош давлатлар газини транзит қилувчи объектларни бошқариш ишларини амалга оширади. Ўз фаолиятини юритиш учун газ магистраль транспорт тизими объектларини қуриш ва капитал таъмирлаш ишларини олиб боради. Республика аҳолисини табиий газ билан таъминлайди;

«Узнефтмахсулот» акциядорлик компанияси (Тошкент ш.)
Республикадаги Фарғона, Олтиариқ ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводлари мулкининг 100%лик эгаси бўлиб, нефть ва газ конденсатини қайта ишлайди, шунингдек нефть маҳсулотларини республика иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисига сотади, нефть базалари, юк тушириш ва ортиш терминаллари ва ёқилғи қуйиш станциялари тармоғига эгалик қилади, Ўзбекистон ички бозорида нефть маҳсулотларини сотиш билан шуғулланувчи корхоналар фаолиятини назорат қилади;

«Ўзнефтгазқурилишинвест» акциядорлик компанияси (Тошкент ш.) 
нефть ва газни қазиб чиқариш, ташиш ва қайта ишлаш объектларини лойиҳалаш, капитал қуриш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширади;

«Ўзнефтгазмаш» акциядорлик компанияси (Чирчиқ ш.)
Нефть-газ ва газ-кимё комплексларининг корхона ва ташкилотлари учун, шунингдек республика иқтисодиётидаги нефть ва газ тармоғи билан ўзаро боғланган тармоқлар эҳтиёжлари учун зарур машинасозлик маҳсулотларини ишлаб чиқаради, нефть ва газ тармоғига қарашли машинасозлик заводлари фаолиятини мувофиқлаштиради.

Тобе тузилмалар:

«ЎзЛИТИнефтгаз» АЖ

Ўзбекистон нефть ва газ саноати илмий текшириш ва лойиҳалаш институти


«ИГИРНИГМ» АЖ

Нефть ва газ конлари геологияси ва разведкаси институти


«Нефтегаздепозит» МЧЖ
Жамиятнинг асосий вазифалари қимматбаҳо қоғозлар бозорида профессионал хизматларни таклиф қилиш ва кўрсатишдан иборат. 


«Нефтгазинвест» МЧЖ
Жамият фаолиятининг асосий мақсади инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш жараёнини методологик бошқариш, мониторинг ва назорат қилишдан иборат.


«Ўзташқинефтгаз» АЖ

«Ўзташқинефтегаз» Акционерлик Жамиятининг асосий вазифаси «Ўзбекнефтегаз» МХК таркибига кирувчи корхоналарни материал-техник ресурслар, хом-ашё, ишлар ва хизматларга бўлган эҳтиёжини импорт қилиш йули билан таъминлашдан иборатдир.
«Ўзташқинефтегаз» Акционерлик Жамиятига «Ўзбекнефтегаз» МХКнинг Идоралараро Тендер Комиссиясининг ишчи органи ваколати юклатилган.


«Ўзнефтгазалоқа» ИЧТАБ ШК

ИЧТАБ УШКнинг асосий вазифаси алоқа воситалари ва иншоотларини эксплуатация қилиш, «Ўзбекнефтгаз» МХК корхона ва ташкилотларига алоқа хизматларини кўрсатишдан иборат.


Очиқ нефть ва газ фаввораларининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Ҳарбийлаштирилган қисми


Бухоро нефт-газ саноати касб-ҳунар коллежи


Фарғона нефт-газ саноати касб-ҳунар коллежи


Ўзбекистон нефть ва газ журнали
Ўзбекистонда ягона тармоқ илмий-техника нефть ва газ журнали

Сўнгги ўзгартириш: 15.03.2016

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech