Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Бошқарув кенгаши

“Ўзбекнефтгаз” МХК Бошқарувчилар кенгашининг сон ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 8 сентябрдаги «Ўзбекнефтегаз» Миллий холдинг компанияси Бошқарув кенгаши таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-461 - сонли қарори билан тасдиқланган ва 16 кишидан ташкил топган.

“Ўзбекнефтгаз” МХК Бошқарувчилар кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади.

“Ўзбекнефтгаз” МХК Бошқарувчилар кенгашининг таркиби:

1) Ибрагимов Г.И. - Бошқарувчилар кенгашининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош-вазирининг ўринбосари

2) Султанов А.С. - Бошқарувчилар кенгаши раисининг ўринбосари, “Ўзбекнефтгаз” МХК бошқарув раиси

3) Азимов Р.С. - Ўзбекистон Республикаси Бош-вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири

4) Ганиев Э.М. - Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири

5) Ходжаев Б.А. - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, “Ўзбекнефтгаз” МХКда давлатнинг ишончли вакили

6) Муллажанов Ф.М. - Ўзбекистон Республикаси Марказий банк раиси

7) Парпиев Б.Р. - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси

8) Хидоятов Д.А. - Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси раиси

9) Турамуратов И.Б. - Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси раиси

10) Мухутдинов Н.У. - «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АК бошқарув раиси

11) Султанов Б.С. - «Ўзнефтмаҳсулот» АК бошқарув раиси

12) Махмудов Ш.Н. - «Ўзтрансгаз» АК бошқарув раиси

13) Алимов А.А. - «Ўзнефтгазқурилишинвест» АК бошқарув раиси

14) Хусенов Ш.У. - «Ўзгеобурғунефтгаз» АК бошқарув раиси

15) Оразтаев А. А. - «Ўзнефтгазмаш» АК бош директор ВВБ

16) вакант - бош бошқарма бошлиғи - “Ўзбекнефтгаз” МХК бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, Бошқарувчилар кенгашининг котиби

 

“Ўзбекнефтгаз” МХКнинг Бошқарувчилар кенгаши кузатув кенгаши вазифасини бажаради ва “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади.

 “Ўзбекнефтгаз” МХК Бошқарувчилар кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

- “Ўзбекнефтгаз” МХК фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

- акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, бундан Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни 65-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

- акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойини белгилаш;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун “Ўзбекнефтгаз” МХК акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

- Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;

- мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

- “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг Бошқарув аъзоларини (раисдан ташқари) сайлаш (тайинлаш), уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

- “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;

- ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

- “Ўзбекнефтгаз” МХК ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва “Ўзбекнефтгаз” МХК Бошқарувчилар кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. “Ўзбекнефтгаз” МХК Бошқарувчилар кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

- аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;

- “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;

- дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

- “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

- “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;

- “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;

 

- Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 8 ва 9-бобларида назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш;

- “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

 

- “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш масалаларини, шунингдек “Ўзбекнефтгаз” МХК уставига “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш, “Ўзбекнефтгаз” МХК уставига “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш орқали кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш бундан мустасно;

- қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор (акциялар, облигациялар) ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;

- қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга (акциялар, облигациялар) ва эмиссия рисоласига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш ва уларнинг матнини тасдиқлаш;

- Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

- “Ўзбекнефтгаз” МХК томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг Бошқарув аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорларини белгилаш.

 

“Ўзбекнефтгаз” МХК Бошқарувчилар кенгашининг ваколат доирасига Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни ва “Ўзбекнефтгаз” МХК уставга мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.

Сўнгги ўзгартириш: 22.03.2016

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech