Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Электрон ҳукумат

Ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларини таъсирчан тарзда интеграциялаш ва оптимизациялашни таъминлаш, бутун нефт-газ тармоғи доирасида ягона ахборот ҳудудини яратиш, ишлаб чиқариш, жумладан, технологик жараёнларда моддий-техника ресурсларидан ҳақиқатда фойдаланиш устидан назоратнинг самарадорлигини ошириш, ҳисобни юритиш ва унга боғлиқ маҳсулот йўқотилишида инсон омилини истисно қилиш, етказиб берилган маҳсулот учун дебитор қарздорликни камайтириш, ўз эҳтиёжлари учун маҳсулот истеъмолини камайтириш, ҳисобни юритиш, бюджетлаш, ишлаб чиқаришни режалаштириш ва молиявий таваккалчиликларни баҳолашнинг замонавий тизимини ишга тушириш учун бутун холдинг компаниясининг фаолиятида 2015-2019 йиллар мобайнида Информатика ва компьютер технологиялари соҳасида қатор лойиҳалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда (улар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сонли Фармони билан тасдиқланган 2015-2019 йиллар давомида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техникавий ва технологик янгилаш бўйича янгидан бошланадиган инвестицион лойиҳалар рўйхатига тушган, шунингдек, нефт-газ тармоғини модернизациялаш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастури билан узвий боғлиқ бўлган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган «”Ўзбекнефтгаз” МХК корхоналарида 2015-2020 йилларда ИКТ ва дастурий маҳсулотларни янада ривожлантириш ва кенг жорий қилиш Дастури»га ҳам киритилган).

Инвестицион ва ишлаб чиқариш жараёнларини, моддий ва молиявий ресурсларни бошқаришнинг замонавий ахборот тизимлари жорий қилинмоқда, ИКТни жорий қилиш ва ривожлантиришнинг 2015-2019 йилларга мўлжалланган умумтармоқ дастури тасдиқланган, ҳар йили ИКТ ни жорий қилишнинг йиллик дастурлари тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майдаги ЎРҚ-370-сонли «Акциядорлик жамоалари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунини ижро этиш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2013 йилдаги 355-сонли «Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2014 йилдаги 176-сонли «Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорларининг талабларига мувофиқ  «Ўзбекнефтгаз» МХКда, потенциал ҳамкорлар ва акциядорлар билан биргаликдаги ҳаракатларни яхшилаш ва «Акциядорлик жамиятларининг корпоратив веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисида Низом»га мувофиқлигини таъминлаш учун МХКнинг ҳамда «Ўзбекнефтгаз» МХК тузилмасига кирувчи АЖ ва акциядорлик жамоаларининг веб-сайтлари модернизация қилинди ва такомиллаштирилди.

ИКТ соҳасида билим ва кўникмаларни такомиллаштириш йўли билан кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида нефт-газ тармоғи мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича иш олиб борилмоқда.

Сўнгги ўзгартириш: 25.11.2016

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech