Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Асосий курсаткичлар

Геологик разведка

Ўзбекистон углеводородли қазилма бойликларнинг катта захираларига эга. Республиканинг 60%га яқин ҳудуди нефть ва газ потенциалига эга. Ўзбекстоннинг нефть ва газга бой минтақаларида 211 та углеводороли хом ашё кони очилган. Улардан 108 таси газ ва газ конденсати конлари, 103 таси нефть-газ, нефть-газ конденсати ва нефть конларидир. 50%дан ортиқроқ конлар ишланмоқда, 35%и ўзлаштиришга тайёрлаб қўйилган, қолганларида эса разведка ишлари давом эттирилмоқда.

 Карта месторождений

 

Қазиб чиқариш

Ўзбекистонда углеводороли хом ашё қазиб чиқариш ҳажми қарийб 86 млн. тонна шартли ёқилғини ташкил этади. 1991 йилдан бери унинг даражаси 60%га ўсди.

Динамика добычи

Мамлакатда қазиб чиқарилаётган нефть ва газ улуши Ўзбекистон иқтисодиётини таъминлаётган бирламчи энергия ресурсларининг 96%ини ташкил этади.

Қайта ишлаш

Ўзбекистон нефть-газ тармоғи ўзининг қайта ишлаш базасига эга. Нефть ва газ конденсатини қайта ишлаш иккита заводда амалга оширилади:

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи (НҚИЗ)

Биринчи нефтни электрик тузсизлантирувчи қурилма Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 1858 йилда ишган туширилган. Аммо ФНҚИЗнинг расман дунёга келиш санаси 1959 йил 27 январь деб қабул қилинган. Бу куни биринчи нефтни атмосфера-вакуумли ҳайдаш АВТ-1 технологик қурилмаси ишга туширилган эди. Бугунги кунда Фарғона НҚИЗ Марказий Осиёдаги мойлаш материалларини ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналардан бири ҳисобланади. Олтингугуртли бирикмаларга бой маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш хусусиятларини инобатга олиб, «Мицуи» ва «Тойо Инжиниринг» япон компаниялари билан биргаликда завод реконструкция қилинди. Завод реконструкцияси 2000 йилда дизель ёқилиғисини десульфуризациялаш қурилмаси, АВТ қурилмаси ва тайёр маҳсулотни темир йўл цистерналарига экологик хавфсиз тарзда қуйиш қурилмаларининг ишга туширилиши билан якунланди.

Бухоро НҚИЗ

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи «O‘zneftmahsulot» акциядорлик компанияси таркибига киради. Завод 1997 йилда TECHNIP (Франция) компанияси бошчилигидаги консорциум томонидан қуриб битирилган.

НҚИЗларнинг умумий йиллик лойиҳавий қуввати Республиканинг барча эҳтиёжларини қондирибгина қолмасдан, экспорт учун ишлаш имконини ҳам беради.

Қазиб олинаётган газ учта заводда қайта ишланади:

Муборак ГҚИЗ

Муборак ГҚИЗ «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АКнинг унитар шуъба корхонаси бўлиб, дунёдаги энг йирик газни қайта ишловчи заводлардан бири бўлиб ҳисобланади.

МГҚИЗ 1971 йилда ишга туширилган бўлиб, ҳар йили 30 млрд. куб.м. газни қайта ишлашга мўлжалланган.

2007 йилдан бошлаб завод томонидан ишлаб чиқарилаётган техник олтингугурт сифат менежменти халқаро тизими томонидан сертификатланмоқда.

Корхона бир неча маҳсулот турларини ишлаб чиқаради:

· барқарор газ конденсати

· суюлтирилган углеводородли газлар

· техник газли олтингугурт

Маҳсулот мамлакат ичкарисида сотилади ва экспортга чиқарилади.

Корхона кенг кўламдаги ижтимоий лойиҳаларга жалб этилган. 2006 йилда МГҚИЗ ҳисобига йирик соғломлаштириш комплекси қуриб берилди.

Шўртан ГҚИЗ

Шўртан ГҚИЗ «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АК таркибидаги шуъба корхонаси ҳисобланади. Завод йилига 20 млрд. куб.м. газни қайта ишлайди.

Заводда 4 та пропан-бутан қоришма қурилмаси (ПБҚҚ) ишлаб турибди. Уларнинг иккитаси бу йил қуриб битирилди. Янги ПБҚҚлар 6 млрд. куб. м. газни қайта ишлашга, 104 минг тонна суюлтирилган газни ишлаб чиқариб, 56 минг тонна пропан ва 48 тонна бутанга ажратиб беришга ҳамда 44 минг тонна барқарор газли бензин ишлаб чиқаришга қодир.

Шўртан газ-кимё мажмуаси

Бугунги кунга келиб, Шўртан газ-кимё мажмуаси фаолияти қуйидаги асосий қисмларга бўлинади: табиий газни қайта ишлаб, этилен ишлаб чиқариш (лицензиар ABB Lummus), сомономер ишлаб чиқариш (Axens лицензияси бўйича) ва Sclairtech технологияси бўйича полиэтилен ишлаб чиқариш (лицензиар Nova Chemicals).

Бугунги кунда Шўртан ГКМ ишлаб чиқарган полиэтиленнинг 60%и Европа (Польша, Венгрия, Литва, Латвия, Туркия), Осиё ( Эрон, Покистон, Хитой), МДҲ (Украина, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон) давлатларига ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинмоқда.

Тармоқ хом ашёни янада чуқурроқ қайта ишлаш йўлини танлаган. Жанубий Корея компаниялари консорциуми билан биргаликда Устюрт платосидаги Сургил кони негизида Марказий Осиёдаги энг йирик газ-кимё мажмуасини қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу мажмуанинг лойиҳавий қуввати 4 млрд. куб. м табиий газни қайта ишлаб, 362 минг. тонна полиэтилен, 83 минг тонна полипропилен ишлаб чиқариш имконини беради.

Сўнгги ўзгартириш: 20.03.2015

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech