Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Истеъмолчиларга

Ўзбекистон Республикаси “Метрология тўғрисида«ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ «Ўзстандарт» агентлиги бош директори томонидан 2007 йил 1 февраль куни тасдиқланган мажбурий давлат текширувидан ўтказиладиган ўлчов воситаларининг номенклатура рўйхатига асосан барча турдаги маиший газ ҳисоблагичлар учун текширувлар оралиғидаги интервал аҳоли учун 4 йилда 1 мартани ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002.28.03даги 99-сонли Қарори 4-сонли Иловасининг 10-бандига мувофиқ текшириб кўриш муддати ўтган приборлар носоз ҳисобланади ва фойдаланишга қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002.28.03даги 99-сонли Қарори 4-сонли Иловасининг 34-бандига мувофиқ ҳисобга олиш приборларини текшириш ва таъмирлаш ишлари тегишли текшириш асбоб-ускуналарига ва «Ўзстандарт» агентлигининг кўрсатиб ўтилган ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи лицензиясига эга бўлган ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Ушбу ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларни ва текширув билан боғлиқ тадбирларни ўтказиш тартибини газ билан таъминловчи туман корхоналари (тумангазлар) тақдим этишлари лозим.

Маиший газ ҳисоблагичларни давлат текширувидан ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:

— газ ҳисоблагичларни режали текширувдан ўтказиш зарурати тўғрисида аҳоли оммавий равишда, шу жумладан ОАВ орқали хабардор қилинади;

— абонентга газ ҳисоблагич учун белгиланган давлат текшируви муддати тугаганлиги тўғрисида ёзма хабарнома 7 кун олдин юборилади;

— хабарнома олинган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида туман филиаллари вакиллари ҳисоблагични ечиб беришлари ва бу тўғрида далолатнома тузиб, ҳисоблагични текширтириш учун абонентга беришлари лозим (ҳисоблагични ечиб бериш ва ўрнатиб бершга фақат туман филиали вакили ҳақлидир);

— ихтисослашган метрологик лабораторияларда бажариладиган давлат текширувига ва, зарурат туғилган ҳолларда, ҳисоблагични таъмирлашга кетадиган харажатларни абонент ўз ҳисобидан тўлайди;

— текширув тугаганидан сўнг абонент туман филиалига тасдиқловчи ҳужжат нусхасини ва ҳисоблагични ўрнатиб бериш тўғрисидаги ариза тақдим этади;

— туман филиаллари вакиллари 2 сутка мобайнида абонент аризасига кўра ҳисоблагични ўрнатиб беришлари лозим;

— ҳисоблагич давлат текшируви учун ечиб олинган даврда ишлатилган газ учун ҳисоб-китоб норматив бўйича ўртача ойлик тарифга мувофиқ амалга оширилади;

— ўртача ойлик тариф татбиқ этилишининг тугаш санаси ҳисоблагични ўрнатиб бериш тўғрисидаги абонент аризасининг санаси ҳисобланади.

Метрологик лабораторияларда давлат текширувидан ўтказиш ишларига кетадиган вақт таъмирлаш ишларига кетадиган вақтни ҳисобламаганда икки суткадан ошмаслиги шарт.

Сўнгги ўзгартириш: 27.04.2015

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech