Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Мурожаатлар статистикаси

«ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» МХК ВА УНИНГ ТИЗИМ КОРХОНАЛАРИ БЎЙИЧА ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ҲАҚИДА ЧОРАКЛИК МАЪЛУМОТ

(2016 йил 5 сентябрь холатига)

Мурожаат тури

Жами мурожаатлар сони

Ижро ҳолати

Бажарилган

Тушунтиришлар берилган

Рад этилган

Ижрода

1.

Электрон мурожаатлар

74

21

19

3

31

 

«Узбекнефтгаз» МХК ва унинг тасарруфидаги компанйялар ва ташкилотларда Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари буйича иш юритиш

ТАРТИБИ

I. УМУМИЙ КОИДАЛАР

1.1. Ушбу Тартиб Узбекйетон Республикаеи «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тугрисида» ги 2014 йил 3 декабр УРК-378-сонли конунига мувофик ишлаб чикилган ва «Узбекнефтгаз» МХК (кейинги уринларда — Компания) ва унинг тасарруфидаги компанйялар ва ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари буйича иш юритиш тартибини белгилайди.

1.2. Мурожаатлар Компанияга жисмоний ва юридик шахслари томонидан бевосита берилиши, почта, электрон почта, ишонч телефони, ягона интерактив давлат хизмалари портали, оммавий ахборот воситалари ёхуд юкори идоралар оркали келиб тушиши мумкин.

1.3. Узбекйетон Республикаеи "Давлат тили тугрисида«ги конунига мувофик, Компания ва унинг тизимидаги корхоналарига мурожаатлари (таклиф, ариза ва шикоятлар) билан давлат тилида мурожаат килиш ва жавоб олиш хукуки таъминланади. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг бошка тилларда мурожаат этиши, давлат тилида ва миллатлараро мулокот тилларидан бирида жавоб олиш хукуки таъминланади.

II. ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ КАБУЛ КИЛИШ, КАЙД КИЛИШ ВА ИЖРОГА ТОПШИРИШ

2.1. Жисмоний ва юридик шахсларининг мурожаатлари (кейинги уринларда -Мурожаат) буйича иш юритиш Компания Ишлар бошкармаси томонидан бошка иш юритиш турларидан алохида юритилади.

2.2. Компания ижроия аппаратига келиб тушган хар бир мурожаат девонхона томонидан кабул килинади ва келиб тушган сана билан кайд килинади.

Мурожаатноманинг биринчи бетининг пастки унг бурчагига руйхат штампи босилади ва унда мурожаатноманинг кайд раками ва келиб тушган санаси ёзиб куйилади. Кайд раками жисмоний ва юридик шахслар индекси ва тартиб ракамидан ташкил топади. Тартиб ракам йил бошидан шакллантирилади. Мурожаатнома юборилган хатжилд ундаги манзил ва почта штампелидаги маълумотлар мурожаатнома билан бирга сакланади.

2.3. Аввалги мурожаатини хал килишнинг конунчиликда белгиланган муддати утган ёки берилган жавобдан коникмаган холда айнан бир шахс томонидан айни бир масалада килинган мурожаат такрорий мурожаат хисобланади.

Такрорий мурожаатларда аввалдаги мурожаатнинг тартиб раками курсатилади * ва назорат варакасининг тегишли катагига ёзиб куйилади (1-илова). Мурожаатноманинг ва унга очилган назорат варакасининг тегишли кисмига «такрорий» деган белги куйилади ва аввалги барча ёзишмалар тиркаб куйилади.

2.4. Бевосита Компания Бошкарув Раиси номига ёки компанияга (унинг аник таркибий булинмаси ёки мансабдор шахеи курсатилмаган холда) юборилган мурожаатлар руйхатга олингандан сунг дархол Бошкарув Раисига, агар у ишда булмаса Бошкарув Раиси вазифасини бажарувчисига киритилади. Бошка холларда эса мурожаатномада курсатилган таркибий булинмага ёки мансабдор шахсга киритилади.

2.5. Мурожаатнома рахбарият томонидан куриб чикилгандан сунг, Ишлар бопщармаси томонидан руйхат-назорат карточкаси очилади хамда рахбар резолюциясига мувофик тегишли маълумот киритилган холда ижро килиш учун резолюцияда курсатилган биринчи масъул ижрочига юборилади.

2.6. Агар мурожаатномани куриб чикиш бир неча мансабдор шахсга юклатилган булса, резолюцияда биринчи курсатилган мансабдор шахс масъул ижрочи хисобланади, фамилияси резолюцияда биринчи уринда турган ижроия аппарат ходими мурожаатнинг уз вактида ва сифатли куриб чикилишини таъминлайди.

Мурожаатнома бир неча ижрочига топширилган булса, ундаги .масалаларни оператив хал этиш максадида, масъул ижрочига бошка ижрочиларга мурожаатнома мазмуни хакида маълумотларни телефон ёки бошка тезкор алока воситалари оркали уларга хужжатлар етиб боргунга кадар иш бошлаб туришлари учун етказиш тавсия этилади.

Бошка ижрочиларга мурожаатнома нусхасини юбориш масаласи масъул ижрочи томонидан компания рахбарияти билан келишилган холда хал этилади.

2.7. Жисмоний ва юридик шахсларини мурожаатларини кабул килишда компания Ишлар бошкармаси ходими томонидан ва куриб чикиш жараёнида зиммасига мурожаатномани куриб чикиш вазифаси юклатилган мутахассис(лар) томонидан куйидагиларга эътибор берилади:

а) Узбекйетон Республикаеи «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тугрисида» ги 2014 йил 3 декабр УРК-378-сонли Узбекйетон Республикаеи Крнун конуннинг 6-моддасига мувофик мурожаатларда:

  • жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахенинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тугрисидаги маълумотлар курсатилган ва мурожаатнинг мохияти баён этилган булиши керак;
  • юридик шахснинг мурожаатида юридик шахенинг тулик номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тугрисидаги маълумотлар курсатилган ва мурожаатнинг мохияти баён этилган булиши керак.

Жисмоний шахенинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тугрисидаги маълумотлар ёки юридик шахенинг тулик номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тугрисидаги маълумотлар курсатилмаган ёхуд улар хакида ёлгон маълумотлар курсатилган, шунингдек имзо (электрон ракамли имзо) билан тасдикланмаган мурожаатлар аноним мурожаатлар деб хисобланади ва куриб чикилмайди. Шу сабабли биринчи навбатда мурожаатноманинг аноним эмаслигига эътибор каратилади. Агар мурожаатнома аноним деб топилса, уни курмай колдириш ва назоратдан чикариш хакида компания рахбариятига билдирги киритилади.

Ёзма мурожаат мурожаат этувчи жисмоний шахенинг имзоси ёки мурожаат этувчи юридик шахе рахбарининг ёхуд ваколатли шахеининг имзоси билан тасдикданган булиши лозим. Жисмоний шахенинг ёзма мурожаатини мурожаат этувчининг имзоси билан тасдиклаш имкони булмаган такдирда, бу мурожаат уни ёзиб берган шахенинг имзоси билан тасдикданиб, унинг фамилияси (исми, отасининг исми) хам кушимча равишда ёзиб куйилиши керак.

Электрон мурожаат электрон ракамли имзо билан тасдикланган ва электрон хужжатнинг уни идентификация килиш имкониятини берадиган бошка реквизитларига эга булган электрон хужжат шаклида булиши керак. Электрон мурожаат конунда белгиланган талабларга мувофик булиши керак.

Мурожаат этувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари оркали берилган мурожаатларга уларнинг ваколатларини тасдикловчи хужжатлар илова килинади.

б) Мурожаатномага жисмоний ва юридик шахслардаги мавжуд карорлар (ёки уларнинг нусхалари), шунингдек ундаги масалалар юзасидан илгари кабул килинган карорлар хамда мурожаатни куриб чикиш учун зарур булган бошка хужжатлар илова килинганлиги курсатилган булса, уларнинг хакикатда мавжудлиги аникланади. Агар курсатилган хужжатлар тулик булмаса ва мурожаатномани уларсиз куриб чикиш хамда уларни муаллифдан тезкор сураб олиш имконияти булмаса, мурожаатнома унда курсатилган кушимча хужжатларни кушиб, кайта юбориш хакидаги суровнома билан бирга юборилган манзилига кайтариб юборилади;

в) мурожаатномадаги куйилган масалалар хал этилишига кура, компания ваколат доирасига тулик ёки кисман тааллукли булиши ёки умуман тааллукли булмаслиги мумкин. Шу сабабли масалаларнинг компания ваколат доирасига кириши масаласи аникланади. Компания ва унинг тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар (соха корхоналари)нинг фаолияти билан боглик (текширилиши факат суд ёки бошка хукукни мухофаза килувчи органлар ваколатига тегишли масалалар бундан мустасно) масалалар куриб чикилишига кура Компания ваколати доирасига кирувчи масалалар хисобланади.
Жумладан:

  • сохада конун ва конуности хужжатларини кулланилишига;
  • амалдаги конунчиликка мувофик юклатилган соликлар ва бошка мажбурий туловлар, хисоб ва хисоботларни юритиш буйича мажбуриятларга;
  • соха корхоналарининг давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик хамкорлари билан муносабатларига;
  • шартномавий муносабатларга;
  • соха корхоналаридаги мехнат муносабатларига;
  • соха корхоналари мансабдор шахсларининг гайриконуний хатти-харакатлари, соха ходимлари томонидан мехнат фаолияти давомида йул куйилган конунбузилишларга; соха корхоналарининг фаолиятига дойр бошка масалалар.

Компания ва унинг тизимидаги корхоналар фаолиятига алокаси булмаган масалалардаги жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари рахбарият карорига мувофик 5 кунлик муддат ичида тегишлилиги буйича жунатилади ва бу хакида жисмоний ва юридик шахсларга ёзма ёки электрон шаклда хабар килинади.

Кисман тегишли булган мурожаатлар тегишли кисмида куриб чикилиб, натижаси юзасидан жисмоний ва юридик шахсларга жавоб хати юборилади, бошка кисмида тегишлилигига кура мурожаат килиши кераклиги тушунтирилади.

Агар мурожаатда уни тегишлилиги буйича жунатиш учун зарур маълумотлар булмаса, бу мурожаатлар худди шу муддат мобайнида асослантирилган тушунтириш билан жисмоний ва юридик шахсларнинг узларига кайтарилади.

Мурожаатни назоратдан чщариш хакида рахбариятга билдирги (ёки куйи ташкилотларнинг жавоб хатлари) киритилади;

г) мурожаатнома мазмун мохиятига кура ушбу тартибнинг З.З.-бандида келтирилган кайси куринишдаги мурожаатнома эканлиги аникланади;

д) ариза ёки шикоятда компания буйсинувидаги корхоналар, уларнинг мансабдор шахслари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг хукукдари, эркинликлари ва конуний манфаатларини бузувчи харакатлар (харакатсизлик) содир этилган деб
курсатилган пайтдан бир йилдан куп вакт утган булса, бир йиллик муддатнинг утказиб юборилганлиги узрли ёки узрсизлиги аникланади. Агар узрсиз топилса, Конуннинг 17-моддасига кура ариза ёки шикоят курилмасдан колдирилади ва бу хакда муаллифга жавоб
хати юборилади.

е) мурожаатнома бевосита муаллифдан ёки таалукдилиги буйича бошка идора ёки ташкилотдан келганлиги, аввалда айни масалада бошка жойларга мурожаат этилганлиги, компанияга биринчи марта ёки такрорий мурожаат этилаётганлиги масалаларига эътибор берилади.

Агар мурожаатнома такрорий булса ёки ундаги масалаларда муаллиф томонидан бошка жойларга мурожаат килинганлиги аён булса, келтирилган холатлар аввалда ким томонидан, качон урганилганлиги ва кандай хулоса килинганлиги аникланади;

ё) мурожаатномада келтирилган холатлар ва масалаларни куриб чикиш компания ваколатига кирсада, улар суд ёки бошка хукукни мухофаза килувчи органлар томонидан текширилганлиги ёки текширилаётганлиги аникданса, компания томонидан куриб чикилмайди. Бу хакида мурожаат этувчига компаниянинг жавоб хатида курсатилади.

III. ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТ Л АРИНИ КУРИБ ЧИКИШ

3.1. Компания ижроия аппаратига килинган мурожаатлар урнатилган тартибда куриб чикилиши шарт.

Мурожаатни кабул килишни рад этиш таъкикланади.

3.2. Мурожаатни куриб чикишни гайрикрнуний равишда рад этиш, мурожаатни куриб чикиш муддатини узурли сабабларсиз бузиш, асослантирилмаган, конунга хилоф карорлар кабул килиш ёхуд жисмоний’ ва юридик шахсларнинг шахсий-хаёти билан боглик маълумотларни ошкор килиш, шунингдек мурожаатлари хакидаги конунчиликни бошкача тарзда бузиш, бунга йул куйган мансабдор шахсларга нисбатан конунчиликда белгиланган тартибда интизомий жазо чораларининг кулланилишига олиб келади.

3.3. Мурожаатлар аризалар, таклифлар ва шикоятлар тарзида булиши мумкин.
Ариза — хукукларни, эркинликларни ва конуний манфаатларни амалга оширишда ёрдам курсатиш тугрисидаги илтимос баён этилган мурожаат.

Аризани куриб чикишга ваколат берилган компания масъул мутахассиси куйидагиларга мажбур:

  • аризани уз вактида, объектив ва атрофлича куриб чикишга;
  • конунга асосланган карорлар кабул килиш ва уларнинг ижросини таъминлашга;
  • фукароларга аризани куриб чикиш натижаларини хабар килишга.

Аризада куйилган талаблар каноатлантирилмаган холларда, бу хакида рад этиш асослари курсатилиб, жисмоний ва юридик шахсларга ёзма мдълумот берилади.

Таклиф — давлат ва жамият фаолиятини такомиллаштиришга дойр тавсияларни уз ичига олган мурожаат. Компания ва унинг корхоналари фаолиятини такомиллаштиришга дойр тавсияларини уз ичига олган мурожаати булиб, у хар томонлама куриб чикилиши лозим. Натижаси буйича таклиф киритган шахсга хабар килинади.

Шикоят — бузилган хукукларни, эркинликларни тиклаш ва конуний манфаатларни химоя килиш тугрисидаги талаб баён этилган мурожаат.

Мурожаатлар, уларнинг тури ва шаклидан катъи назар, бир хил ахамиятга эга.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг шахсан шикоят килишга ёки бунга бошка шахс ваколатлантиришга хакли.

Шикоятга аввалдаги килган шикоятлари буйича кабул килинган карорлар ёки улардан нусхалар, шунингдек шикоятни куриб чикиш учун зарур хужжатлар илова килиниши мумкин.

Мурожаат карори ёхуд харакати устидан шикоят килинаётган давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг узига жунатиш ман этилади.

Компания, унинг бошкарма ва булимлари мутахассислари хамда тасарруфидаги корхоналар рахбар ва ходимлари уз ваколатлари доирасида куйидагиларга мажбур:

  • мурожаатни уз вактида, объектив ва атрофлича куриб чикишга;
  • шикоят килинаётган карор конунга зид булса уни бекор килиш ёки узгартириш ва ноконуний харакатларни зудлик билан тухтатиш чораларини куришга, конун бузилишига олиб келган шарт-шароит, сабаб ва харакатларни аниклашга ва бартараф этиш чораларини куришга;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган хукукларини тикланишини таъминлаш, шикоятни куриб чикиш натижасида кабул килинган карорнинг ижросини таъминлашга;
  • шикоятни куриб чикиш натижалари ва кабул килинган карор мохияти тугрисида жисмоний ва юридик шахсларни ёзма ёки электрон равишда хабардор килишга.

Мурожаатномаларни куриб чикиш натижалари буйича якуний карорни, шу жумладан шахсларнинг хатти-харакатида жиноят аломатлари мавжудлиги аникланган лолларда иш хужжатларини «Узбекнефтгаз» МХК ички хавфсизлик хизматига такдим этиш.

Мурожаатни куриб чикиш натижалари буйича жисмоний ва юридик шахсларга жавоб хати, оммавий ахборот воситалари ёхуд юкори идораларга улар оркали келиб тушган мурожаатлар юзасидан мурожаатнома куриб чикилганлиги ва жавоб йулланганлиги хакида хабарнома юборилиши лозим.

Мурожаатномада келтирилган холатлар уз исботини топмаган холларда мурожаат этувчига нисбатан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тугрисидаги конун хужжатларини бузганлик учун белгиланган жавобгарлик чораларини куришни, килинган моддий харажатлар ва етказилган маънавий зарарни ундириб беришни сураб компания ёки унинг тизим корхоналари рахбар ва ходимлари судга даъво аризаси билан мурожаат этишга хакли.

3.4. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини куриб чикишда фукароларнинг шахсий хаётига дойр маълумотлар уларнинг розилигисиз, шунингдек давлат сири ёхуд конун билан курикданадиган бошка сир хисобланган маълумотлар ва агар фукароларнинг хукуклари, эркинликлари ва конуний манфаатларини камситадиган булса, бошка ахборотлар ошкор этилишига йул куйилмайди.

Мурожаатга тааллукди булмаган, маълумотларни суриштириб билишга йул куйилмайди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг илтимосига биноан, унинг шахсига дойр бирон бир маълумот ошкор этилмаслиги керак.

3.5. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари Компания Бошкдрув Раиси, унинг уринбосарлари резолюциясига мувофик Компания ижроия аппатати бошкарма ва булимларининг мутахассислари томонидан:

  • жойига бормасдан туриб, зарур хужжат ва маълумотлар талаб килиб олинган холда;
  • бевосита жойида куриб чикилиши мумкин.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг огзаки мурожаатлар компания рахбарлари кабулида урнатилган тартибда уларнинг шахсий кабули кунлари, бошкарма, булимлари бошликлари ва мутахассислари томонидан иш кунлари давомида куриб чикилади.

Карори ёхуд хатти-харакати ёки харакатсизлиги устидан шикоят килинаётган мурожаатлардан ташкари фукароларнинг бошка мурожаатлари компания тасарруфидаги тегишли корхона ва ташкилотларга куриб чикиш учун юборилиши мумкин.

Бу масалалар масъул ижрочи томонидан резолюция куйган рахбар билан келишилган холда хал этилади. Масъул ижрочи мурожаатномада кутарилган масалалардан келиб чикдб, компаниянинг бошка мутахассисларини хам жалб килишни сураб рахбарга хизмат хати киритиши мумкин.

3.6. Мурожаатларини жойида куриб чикиш

3.6.1. Мурожаатнома Компания тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар фаолиятига алокадор булиб, уни жойида урганмасдан туриб хал килишнинг имконияти булмаган ёки юкори идораларнинг мурожаатномани жойида урганиш хакидаги топшириги булган холларда мурожаатномани жойида урганиш максадида, компания мутахассис(лар)и тасарруфдаги корхона ва ташкилотларга хизмат сафарига юборилади. Хизмат сафарига юборилаётган мутахассис(лар)га хизмат сафари гувохномаси расмийлаштирилади. Унда куриб чикилиши лозим булган мурожаатнома ва хизмат сафари муддати курсатилади. Хизмат сафари гувохномаси компания Бошкарув Раиси ва унинг уринбосарлари томонидан имзоланиши мумкин.

3.6.2. Мутахассис(лар)га расмийлаштирилган хизмат сафари гувохномаси уларга мурожаатномани компания номидан куриб чикиш ва бунинг учун:

  • мурожаатномани урганиш учун зарур хужжатлар ва маълумотларни, зарурият тугилганда мурожаатномани урганишга корхона (ташкилот) мутахассисларини жалб килинишини, улардан Компания Бошкарув Раиси ёки унинг уринбосарлари номига ёзма тушунтириш хати беришни талаб этиш;
  • мурожаатномани куриб чикиш жараёнида аникланган коидабузарликларни бартараф этиш тугрисида бажарилиши мажбурий булган курсатмалар бериш;
  • корхона ва ташкилотлар рахбарлари олдига айбдор ходимларнинг интизомий жавобгарлиги тугрисидаги масалани куйиш ваколатини беради.

Компания мутахассис(лар)ининг конуний талаблари мурожаатномани куриб чикилаётган корхона ва ташкилотлар томонидан бажариш учун мажбурийдир.

Мутахассисларнинг ноконуний талаблари ва харакатлари устидан Компанияга шикоят килиниши мумкин.

3.6.3. Компания тасарруфидаги корхона ва ташкилотларга мурожаатномани урганиш учун келган мутахассис(лар) уз шахсини тасдикловчи хужжатини курсатган холда, корхона рахбарини, агар у ишда булмаса унинг вазифасини бажарувчиси мурожаатномани урганиш ёки текшириш юзасидан Компания топшириги хамда фукаронинг мурожаатномаси мазмуни, хизмат сафари муддати хакидаги маълумотлар билан таништирилади.

3.6.4. Мутахассис(лар) мурожаатномаларни куриб чикиш жараёнида куйидагиларга риоя этишлари керак:

  • корхона ва ташкилотларнинг ишлашига халал бермаслиги: давлат сири, тижорат ёки бошка сирлар сакланишини таъминлаши; мурожаатномани куриб чикиш натижаларини далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштириб, унинг бир нусхасини корхона ва ташкилот ихтиёрида колдириши;
  • хукукбузарлик холлари аникланган такдирда конун хужжатларида назарда тутилган чораларни куриши лозим.

3.6.5. Тасарруфдаги корхона ва ташкилотлар фукаролар мурожаатларини урганиш юзасидан конуний талаб этилган мурожаатномада келтирилган холатларни текшириш утказиш учун зарур булган материаллар ва хужжатларни такдим этишлари, мурожаатномани урганувчиларни текшириш объектларига киритишлари, шунингдек, Компания мутахассис(лар)ига уз вазифаларини бажаришлари учун шарт-шароит яратишлари ва мурожаатнома муаллиф(лар)и билан учрашишларига кумаклашишлари шарт.

3.6.6. Куриб чикилаётган мурожаатнома муаллиф(лар)и билан мурожаатнома юзасидан утказиладиган дастлабки сухбатда муаллиф(лар) мурожаатнома хакикатдан хам у(лар) томонидан ёзганлиги тасдикланса, мутахассис(лар)га куйидагиларга эътибор каратиш тавсия этилади:

  • шахсини тасдикловчи хужжатни ёки гувохномасини курсатган холда узини таништириб, Узбекистан Республикаси "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тугрисида"ги хамда "Фукароларнинг хукуклари ва эркинликларини бузадиган хатти-харакатлар ва карорлар устидан судга шикоят килиш тугрисида"ги конунлари талаблари, унга кура мурожаат этувчининг хак-хукукдари ва жавобгарлик масалалари хакида тушунчалар бериб утилишига;
  • мурожаатномада келтирилган ноаникларга ойдинлик киритиб олиниши лозимлигига;
  • курилаётган масалалар юзасидан аввалда корхона ва ташкилотнинг узига ёки бошка идораларга мурожаат этилганлиги, агар мурожаат эТилган булса, куриб чикиш натижаларига;
  • мурожаат этувчи мурожаатномасида курсатилган масалаларни куриб чикилиши юзасидан уз талабидан масала хал булганлиги ёки бошка сабаблар туфайли воз кечиши ва бундай холатда мурожаатнома компания рахбариятини хабардор килинган холда куриб чикилмаслиги мумкинлигига;
  • мурожаатномада куриб чикилиши талаб этилаётган масалалар давлат сири, тижорат ёки бошка сирлари жумласига кириш ёки кирмаслиги, агар кирса, мурожаат этувчининг уларни урганиш жараёнида катнашишига йул куйилмаслигига.

Агар мурожаатномада муаллиф(лар) сифатида курсатилган шахс(лар) уни уз(лар)и ёзгани ёки имзолаганини тасдикламаса(лар), бу хакида улардан Компания Бошкарув Раиси ёки унинг уринбосарлари номига тилхат ёзиб беришлари суралади.

3.6.7. Ушбу Тартибнинг 2.7.-бандида келтирилганларга эътибор каратилган холда. мутахассис(лар) мурожаатномада келтирилган холатлар буйича тегишли хужжатлар ва манбалар асосида маълумотлар туплайди(лар). Тупланган маълумотларга бахо берилиб, хакикий холатлар аникланади, хар бир холат юзасидан мурожаат этувчи томонидан келтирилганлар тулик ёки кисман исботини топган ёки топмаганлиги хакида мутахассис(лар)нинг хулосалари мурожаатномани куриб чикиш натижалари юзасидан расмийлаштириладиган маълумотнома (конун бузилишлар, хато ва камчиликлар аникланган холларда — далолатнома)да акс эттирилади.

Маълумотнома (далолатнома)да шунингдек, мутахассис томонидан мурожаат этилган конун ва конуности хужжатлари, локал хужжатлар, агар мурожаатномадаги масалалар аввалда хам текширилган булса, фойдаланилган мазкур текшириш материаллари ва хулосалари, мурожаатнома юзасидан куриб чикилмаган айрим холатлар булса, уларнинг куриб чикилмаслик сабаблари, аникланган конунбузилишлар, хато ва камчиликлар юзасидан уларнинг юзага келишига имкон берувчи шарт-шароитлар хамда уларнинг олдини олишга каратилган курсатма, топширик ва тавсиялар келтирилиши мумкин.

3.6.8. Айрим холларда мурожаатнома корхоналар мехнат жамоалари орасида мухокама этилиши ва аникланган конунбузарлик, хато ва камчиликларга йул куймаслик масалалари мухокама этилиб, тегишли карорлар кабул килиниши, бундай йигилишларга махаллий хокимият, хукукни мухофаза этувчи органлар, жамоатчилик вакиллари хам таклиф этилиши мумкин.

3.6.9. Мурожаатномани куриб чикиш ушбу Тартибнинг 3.3.-бандита кура мажбуриятлар бажарилиб, мурожаатнома юзасидан тегишли карор кабул килинган, муаллифга жавоб йулланган ва мурожаатнома топширик берган рахбар томонидан ёзма равишда назоратдан олинган пайтдан бошлаб тугалланган хисобланади ва тупланган хужжатлар Ишлар бонщармаси назорат ишлари буйича мутахассисига топширилади,

3.7. Мурожаатларини жойига чикмасдан куриб чикиш

3.7.1. Мурожаатларини жойига чикмасдан куриб чикиш — мурожаатнома компания тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар фаолиятига алокадор булиб, уни жойига чикмасдан туриб хал килишнинг имконияти булган холларда мурожаатномадаги холатлар юзасидан маълумотларни талаб килиб олиб, урганиб чикиш ёки агар мурожаатномада корхона ва ташкилотлар рахбарларига нисбатан норозилик билдирилган булмаса, уни урганиб чикиб, натижасини хабар килиш шарти билан корхона ва ташкилотнинг узига юбориш йули билан амалга оширилиши мумкин.

3.7.2. Бундай холларда масъул ижрочи мурожаатнома нусхасини, тегишли хужжатларни ва мурожаатномани куриб чикиш юзасидан Компания топширигини алока воситалари оркали жойига юборади.

Жойлардан мурожаатномани урганиш учун зарур хужжатлар ва маълумотларни хдмда зарур масалаларда компания Бошкарув Раиси ёки унинг уринбосарлари номига ёзма тушунтириш беришни талаб этиб олади.

Агар мурожаатнома урганиш учун корхонанинг узига юборилган булса, курсатилган муддатда натижалари ва тегишли хужжатларни юборилишини назорат килади.

Мурожаатномани куриб чикиш жараёнида аникланган коидабузарликларни бартараф этиш, шунингдек айбдор ходимларнинг интизомий жавобгарлиги тугрисидаги масалани куриб чикиб, натижасини Компанияга хабар килиш тугрисида бажарилиши мажбурий булган Компания курсатмаларини тайёрлайди ва рахбар имзоси билан жойларга юборади.

Мутахассисларнинг ноконуний талаблари ва харакатлари устидан Компанияга шикоят килиниши мумкин.

3.7.3. Зиммасига мурожаатномани куриб чикиш юклатилган мутахассис(лар) ёки корхона ва ташкилот рахбарлари ушбу Тартибнинг 2.7.-бандида келтирилганларга эътибор каратилган холда, мурожаатномада келтирилган холатлар буйича тегишли хужжатлар ва манбалар асосида маълумотлар туплайди(лар). Тупланган маълумотларга бахо берилиб, хакикий холатлар аникланади, хар бир холат юзасидан мурожаат этувчи томонидан келтирилганлар тулик ёки кисман исботини топган ёки топмаганлиги хакида мутахассис(лар)нинг хулосалари мурожаатномани куриб чикиш натижалари юзасидан расмийлаштириладиган маълумотнома (конун бузилишлар, хато ва камчиликлар аникланган холларда — далолатнома)да акс эттирилади.

Маълумотнома (далолатнома)да шунингдек, мутахассис томонидан мурожаат этилган конун ва конуности хужжатлари, локал хужжатлар, агар мурожаатномадаги масалалар аввалда хам текширилган булса, фойдаланилган мазкур текшириш материаллари ва хулосалари, мурожаатнома юзасидан куриб чикилмаган айрим холатлар булса, уларнинг куриб чикилмаслик сабаблари, аникланган крнунбузилищлар, хато ва камчиликлар юзасидан уларнинг юзага келишига имкон берувчи шарт-шароитлар хамда уларнинг олдини олишга каратилган курсатма, топширик ва тавсиялар келтирилиши мумкин.

3.7.4. Мурожаатномани куриб чикиш ушбу Тартибнинг З.З.-бандига кура мажбуриятлар бажарилиб, мурожаатнома юзасидан тегишли карор кабул килинган, муаллифга жавоб йулланган ва мурожаатнома топширик берган рахбар томонидан ёзма равишда назоратдан олинган пайтдан бошлаб тугалланган хисобланади ва тупланган хужжатлар Ишлар бошкармаси назорат ишлари буйича мутахассисига топширилади.

3.8. Фукароларни шахсан кабул килиш

3.8.1. Компания ижроия аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг кабул килиш Бошкарув Раиси, унинг уринбосарлари, шунингдек, ижроия аппарат бошкарма ва булимлари бошликлари томонидан белгиланган графикка мувофик кун ва соатларда амалга оширилади.

3.8.2. Жисмоний ва юридик шахсларнинг шахсан кабулдаги огзаки ва ёзма мурожаатлари 2-иловада келтирилган шаклдаги руйхат-назорат карточкаларида руйхатга олинади.

3.8.3. Ташриф буюрувчиларнинг таклиф, ариза ва шикоятларини хал этиш буйича Бошкарув Раиси, унинг уринбосарлари томонидан кабул килинган топширикларнинг уз вактида бажарилишини назорат килиш тегишли котиб-референтлар ва Ишлар бошкармаси назорат буйича масъул мутахассиси томонидан амалга оширилади.

3.8.4. Компания ижроия аппарата бошкарма ва булимлари томонидан кабул килинган ташриф буюрувчиларнинг таклиф, ариза ва шикоятларининг уз вактида хал этилишини, назорати, тегишли бопщарма ва булимлар бошликлари томонидан амалга оширилади’. Тупланган хужжатлар (мурожаат ва жавоблари) ишлар бошкармасига топширилади.

IV. ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ КУРИБ ЧИКИШ ЖАРАЁНИНИ НАЗОРАТ КИЛИШ

4.1. Компания ижроия аппаратига келиб тушган барча мурожаатномалар Ишлар бошкармаси назорат буйича мутахассиси томонидан назоратга олинади.

4.2. Келиб тушган таклиф лар, агар улар купшмча урганишни талаб этмаса, компания ижроия аппаратига келиб тушган кунидан эътиборан бир ойгача муддат ичида куриб чикилади. Таклиф купшмча урганиш талаб этса, бу хакида мурожаат этувчи хабардор килинади.

4.3. Ариза ва шикоятлар компанияга келиб тушган кундан бошлаб бир ой ичида, купшмча урганиш ва текширишлар талаб этилмайдиган холларда 15 кун ичида куриб чикилади.

4.4. Ариза ёки шикоятни хал этиш учун махсус текширув утказиш, купшмча материаллар туплаш ёхуд бошка чораларни куриш талаб этилса, уларни куриб чикиш муддати истисно тарикасида компания рахбарияти томонидан муаллиф хабардор килинган холда, бир ойдан куп булмаган муддатга узайтирилиши мумкин. Бунда мурожаатномаларни куриб чикиш умумий муддати икки ойдан ошмаслиги керак.

4.5. Мурожаатни куриб чикиш ундаги масалалар хал этилган, кабул килинган карорлар хакида мурожаат этувчи конунчиликда белгиланган тартибда хабардор килинган ва мурожаатни куриб чикиш хакида топширик берган компания рахбарияти томонидан назоратдан (ёзма равишда) чикарилган пайтдан якунланган хисобланади. Мурожаатни куриб чикиш ишлари назоратдан чикарилганлиги хакида 1-иловага мувофик маълумотлар киритилади.

4.6. Мурожаатга жавобни уни куриб чикиш хакида топширик берган компания рахбари ёки бунга ваколатли бошка рахбар томонидан имзоланади.

4.7. Жавоб хатининг раками жавобни тайёрлаган компания булинмаси индекси, жавоб хати тикилган булинмадаги иш жилди раками ва чикиш тартиб ракамидан ташкил топади.

Мурожаатга огзаки жавоб берилган ва мурожаат килганга жавоб хати юборилиши шарт эмаслигини ёзма маълум килган холларда бу хакида руйхат карточкасига тегишли ёзув киритилади.

4.8. Мурожаатни назоратдан чикариш максадида мурожаатни куриб чикилиши жараёнида олинган материаллар асосида масъул ижрочи томонидан топширик берган рахбарга мурожаатни куриб чикиш натижаси хакида ахборот киритилади (хизмат хати, куйи ташкилотларнинг жавоб хатлари). Мурожаатни урганиб чикиш натижалари рахбарни кониктирса назоратдан чикарилсин деб ёзма равишда топширик беради ёки мурожаатни куриб чикилиши рахбарни кониктирмаса кайта урганиб чикишга юборади.

Мурожаатномани куриб чикиш билан боглик барча хужжатлар Ишлар бошкармаси назорат буйича масъул мутахассисга саклаш учун топширилади.

V. ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ УМУМЛАШТИРИШ ВА ТАХЛИЛ КИЛИШ

5.1. Компания ва унинг тизимидаги корхоналарга келиб тушган мурожаатлар буйича Ишлар бошкармаси томонидан хар чорак якуни буйича олинган маълумотлар умумлаштирилган холда 3-иловадаги шакл асосида хисоботлар олиб борилади.

Шy асосда компания Бошкарув Раиси номига ёзма хулоса тайёрланади. Хулосада куйидагилар курсатилади:

  • мурожаатларида кайси долзарб муаммолар хусусида суз юритилгани; кайси тоифалари энг куп мурожаат этаётганлиги;
  • купрок кайси корхоналар ёки мансабдор шахсларнинг хатти-харакатлари (карорлари) устидан мурожаат этаётганлиги;
  • мурожаатларда мансабдор шахсларнинг амалдаги конунчилик талабларига бевосита ёки билвосита зид хаттй-харакатлари тугрисида далиллар бор-йуклиги;

Хулосада жисмоний ва юридик шахслари компанияга мурожаат этишга мажбур килган бошка холатлар хам курсатилиши мумкин.

5.2. Жисмоний ва юридик шахсларнинг огзаки ва ёзма мурожаатларини куриб чикиш буйича ишларнинг ахволи хусусидаги ахборот йил давомида камида икки марта хайъат йигилишига такдим этилади.

VI. ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРНИ САКЛАШ ВА ТУПЛАШ

6.1. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари хал этилгандан сунг, барча тегишли материаллар билан биргаликда марказлашган холда туплаш ва саклаш учун Ишлар бошкармаси назорат буйича мутахассисига топширилади.

6.2. Компанияда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари буйича тупланган хужжатларнинг сакланиши учун жавобгарлик Ишлар бошкармаси зиммасига юклатилади.

6.3. Жисмоний ва юридик шахсларнинг огзаки, электрон ва ёзма мурожаатлари буйича хужжатларни саклаш ва йук килиб ташлаш тартиби хамда мудцатлари Давлат ягона иш юритиш тизими коидалари ва давлат кумиталари, вазирликлар, идоралар ва бошка муассасалар, ташкилотлар ва корхоналарда юзага келадиган хужжатлар турлари руйхатига асосан аникланади.

Сўнгги ўзгартириш: 07.09.2016

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech