Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Тарифлар

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг

2016 йил 13 сентябрдаги №19-03-22-06-ЎзР-56-2016-сонли  

РЕЕСТРИ

ТАБИИЙ ГАЗ УЧУН ЧАКАНА НАРХЛАР

2016 йил 1 октябрдан жорий этилади

УМУМИЙ КЎРСАТМАЛАР

  1. Ушбу прейскурант тарифлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолига етказиб бериладиган табиий газга тааллуқлидир.
  2. Иситиш ускуналари туридан катьи назар, аҳоли томонидан уй ва квартира-ларни иситишда табиий газдан фойдаланиш учун тўлов беш ойлик иситиш мавсуми давомида ҳар ой ҳисобидан белгиланган.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан иситиш мавсуми беш ойдан ортиқ ёки кам қилиб белгиланган тақдирда газдан фойдаланганлик учун истеъмолчилар билан тегишли тарзда ҳисоб-китоб қилинади.

  1. Истеъмолчи (абонент )ларда иккита ёки ундан кўп газ плитаси ёки иссиқ сув таъминоти учун иситгич бўлса, ушбу ускуналар учун газ сарфлаш меъёри икки марта ёки ундан кўпроқ оширилади.
  2. Газ ўлчагичлар ўрнатилган уй (квартира)ларда фойдаланилган газ учун тўловлар ўлчагичлар кўрсаткичи ва ушбу прейскурантда белгиланган тариф буйича тўланади.
  3. Фойдаланилган газ учун тўлов миқдорини аниқлашда хонадоннинг барча аъзолари, шу жумладан вақтинча яшаётганлар ҳам ҳисобга олинади.
  4. Иситилаётган хоналар деганда, бутун фойдали ҳажм: иситиш ускунаси қаерда жойлашганидан қатьи назар, яшаш хоналари, ваннахоналар, ошхона, ички йўлаклар, шунингдек, иситиш ускуналари бор бошқа хоналар (веранда, терасса, ойнаванд балконлар ва бошқа қўшимча қурилишлар) тушунилади.
  5. Прейскурантнинг 2-бўлими тарифлари Ўзбе­кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 мартдаги 99-сонли ва 2003 йил 2 октябрдаги 421-сонли қарорлари билан тасдиқланган аҳолига етказиб бериладиган табиий газ сарфи меъёрлари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган.

Иситиладиган хона меъёри бир кишига 43 куб метр қилиб белгиланган.

Хоналарни меъёрда белгиланган ҳажмда (43м3/киши) иситиш учун фойдаланилган газ ҳақи белгиланган тариф бўйича, меъёрдан ортиқча ҳажми учун эса бир ярим баровар миқдорида тўланади.

  1. Автоном сув иситгич ва қозонлар орқали иссиқхона (теплица) ва оранже-реяларни иситиш, якка тартибда меҳнат фаолиятини юритиш чоғида тандир, овқат пишириш учун фойдаланилган газ ҳақи улгуржи истеъмолчилар учун белгиланган тарифларда олинади. Газ ўлчагичлар йўқ бўлса, газ сарфи кечаю кундуз ишлаган газ ёқиш ускуналарининг энг юқори қуввати ва иситиш мавсумига тузилган шартномада белгиланган тартибда аниқланади.
  2. Ушбу прейскурантнинг "Умумий кўрсатмалар"и, агар қўшимча прейс-курантда бошқача кўрсатилмаган бўлса, бошқа барча қўшимча прейскурантларга ҳам тегишлидир.

10.      Ушбу чакана нархлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси илгари тасдиқлаган (2016 йил 16 март, реестр № 19-03-22-06-ЎзР-7-2016) нархлар ўрнига 2016 йил 1 октябрдан жорий этилади.


1. Аҳоли учун табиий газ тарифлари*

Номи

Стандарт ёкиТШ

Ўлчов бирлиги

Ўлчов бирлиги учун ўрнатилгантариф (сўм)

1.1

Газ ҳисоблагичларга эга аҳолига сотиладиган газ

ГОСТ

5542-87

10 м3

2 461,00

1.2

Газ ҳисоблагичларга эга бўлмаган аҳолига сотиладиган газ: овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун

ГОСТ

5542-87

10 м3

4 255,90 

Хонадонларни иситиш учун

ГОСТ

5542-87

10 м3

1 973,70

 

2. Газ ҳисоблагичлар бўлмаган жойларда коммунал-маиший эҳтиёжлар учун ишлатиладиган табиий газ тарифлари (ГОСТ 5542-87) 

Истеъмолчи тавсифи

Ўлчов бирлиги

Тариф бўйича тўлов

Йиллик*

Ойлик

2.1

Марказий (якка тартибдаги) иссиқ сув 
таъминотига эга бўлган уйлардаги овқат 
тайёрлашга мўлжалланган маиший газ плитаси

Бир киши ҳисобига 11,0 м3

56 178,00

4 681,50

2.2

Марказий иссиқ сув таъминоти ҳамда газ билан сув иситувчи қурилмалар бўлмаган уйлардаги овқат тайёрлашга мўлжалланган маиший газ плитаси

Бир киши ҳисобига 15,0 м3

76 606,20

6 383,85

2.3

Марказий иссиқ сув таъминоти бўлмаган ёки иссиқ сув таъминоти вақти-вақти билан 
ишлайдиган уйларда иссиқ сув таъминоти 
учун мўлжалланган газ билан сув иситувчи қурилма

Бир киши ҳисобига 16,0 м3

81 713,40

6 809,45

2.4

Газ билан иситувчи асбобнинг туридан қатъи назар, беш ойлик иситиш мавсуми мобайнида ҳар ойда уй ва хонадонларни якка тартибда иситишда газдан фойдаланилганда:

Иситиладиган бинонинг 1 м3ҳисобига

   

— Қорақалпоғистон Республикасида ва Хоразм вилоятида

Бинонинг 1 м3ҳисобига 6,0 м3

5 921,00

1 184,20

— Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятларда

Бинонинг 1 м3ҳисобига 5,76 м3

5 684,25

1 136,85

2.5

Моллар учун озуқа тайёрлаш, бунда дағал хашак ва илдизмеваларни буғлаш, шунингдек ичиш ва санитария мақсадлари учун сув иситиш ҳисобга олинади.

1 бош:

йилқи учун

5,6 м3

28 599,60

2 383,30

сигир учун

23,7 м3

121 038,00

10 086,50

қўй (эчки) учун 2,2 м3

11 235,60

936,30

чўчқа учун

12,5 м3

63 838,80

5 319,90

* Иситиш ҳақи беш ойлик иситиш мавсуми мобайнида тўланади.

2016 йил 1 октябрдан жорий этиладиган улгуржи истеъмолчилар учун табиий газнинг улгуржи нархи (шу жумладан иссиқлик таъминоти корхоналари учун ҳам) ҳақида маълумот  ( .doc 27КБ)

Улгуржи истеъмолчилар учун табиий газнинг улгуржи нархи (шу жумладан иссиқлик таъминоти корхоналари учун ҳам) 2016 йил 1 октябрдан жорий этилади ( .pdf 720КБ)

Аҳоли учун табиий газ тарифларининг 2013-2016 йй. архивини қуйидаги илова орқали юклаб олиш мумкин
Табиий газ учун тарифлар архиви 2013-2016 (.doc 209 KB)

Квинтанциялар бланкларини қуйидаги жойлардан юклаб олишингиз мумкин: 

Табиий газ билан таъминлаш тармоқларига сервис хизмат кўрсатиш бўйича аризаларнинг электрон шакли 

 

Сўнгги ўзгартириш: 16.09.2016

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech