Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Кўп бериладиган саволлар

1. Қандай қилиб компанияга ишга жойлашиш мумкин?

Сайтда жойлаштирилган шаклдаги анкетани тўлдиринг. Вакансия очилса, кадр бўлими ходими Сиз билан боғланади.

2. Газ тарифлари Ўзбекистоннинг барча минтақаларига татбиқ этиладими?

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолига сотиладиган табиий газга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўрнатилган тарифлар Республиканинг барча минтақаларига қўлланилади.

3. «Ўзбекнефтгаз» МХК расмий сайти орқали фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби қандай?

Мурожаатларда фуқароларнинг фамилияси (исми, отасининг исми), турар жой манзилига оид маълумотлар кўрсатилган бўлиши, ариза, таклиф ёки шикоятнинг мазмун-моҳияти акс этган бўлиши лозим. Ёзма мурожаатлар мурожаат эгасининг шахсий имзоси билан тасдиқланган бўлиши шарт. Мурожаатчининг шахсий имзосини қўйишнинг имкони бўлмаса, ҳужжатга мурожаатни тузган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёзилиши ва имзоси қўйилиши шарт. Фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), турар жой манзилига оид маълумотлар кўрсатилмаган ёки сохта маълумотлар кўрсатилган ва шахсий имзо билан тасдиқланмаган ёзма мурожаатлар аноним ҳужжат ҳисобланади ва инобатга олинмайди.

4. Газ ҳисоблагичлар текширувини ўтказиш тартиби қандай?

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг 07.07.2014 йилги Қарори билан газни ҳисобга олиш асбобларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган.

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ўлчаш воситалари Давлат реестрига киритилган газни ҳисобга олиш асбобларини текширувдан ўтказиш тартибини белгилайди.

Мазкур низомга мувофиқ, истеъмолчилар (юридик ва жисмоний шахслар) томонидан қўлланиладиган газни ҳисобга олиш асбоблари қуйидаги текширувлардан ўтказилади:

  • даврий текширув — газни ҳисобга олиш асбоблари текширувининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг;
  • навбатдан ташқари текширув — газни ҳисобга олиш асбоблари текширилганлигини тасдиқловчи пломба шикастланганда ёки асбобни қайта созлаш ишларини ўтказиш зарурати юзага келганда;
  • эксперт текшируви — газни ҳисобга олиш асбобларининг созлиги ёки фойдаланиш учун яроқлилиги юзасидан саволлар пайдо бўлганда, метрологик жиҳатлар бўйича мунозарали масалалар юзага келганда.

Жисмоний шахслар газни ҳисобга олиш асбобларини давлат метрология хизмати органларида ҳар тўрт йилда бир марта, юридик шахслар эса — ҳар икки йилда бир марта текширувдан ўтказадилар.

5. Табиий газ учун жорий ва архифдаги тарифларни қаерда кўриб чиқиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолига сотилаётган табиий газ учун тарифлар билан қуйидаги манзилда танишиб чиқишингиз ва юклаб олишингиз мумкин: http://www.ung.uz/ru/business/tarifs.

6. Нефтгаз тармоғида талаб этиладиган мутахассисликка қаерда ўрганиш мумкин?

Сизни қизиқтираётган ва нефтгаз тармоғида талаб этиладиган мутахассисликларга қуйидаги таълим муассасаларида ўрганишингиз мумкин:

  • Бухоро нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежи;
  • Фарғона нефтгаз саноати касб-ҳунар коллежи;
  • И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.

7. Газни ҳисобга олиш асбобларини текширувдан ўтказиш қайси ҳужжат билан тартибга солинади?

Газ ҳисоблагичлар текшируви Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг қўшма қарори (Адлия вазирлигида 30.07.2014 й. 2604-сони остида рўйхатга олинган) билан тасдиқланган газни ҳисобга олиш асбобларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Қоидаларга мувофиқ амалга оширилмоқда. Қўшимча маълумотлар қуйидаги ҳаволада мавжуд:

www.norma.uz/novoe_v_zakonodatelstve/poverka_schetchikov_strogo_po_pravilam.

8. Газни ҳисобга олиш асбобини текширувдан ўтказиш учун тўлов қандай амалга оширилади?

Газни ҳисобга олиш асбобини текширувдан ўтказиш учун тўлов шартнома асосида амалга оширилади. Шунда газни ҳисобга олиш асбоби топширилган давлат метрологик хизмати органи истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматлар ва тарифлар тўғрисида маълумот бериши шарт. "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида«ги қонунга мувофиқ бундай маълумот истеъмолчиларга яққол кўринадиган жойда (масалан, истеъмолчилар бурчагида) ўрнатиб қўйилиши лозим.

Давлат метрология хизмати газни ҳисобга олиш асбобини қабул қилганидан кейин уни уч кун ичида текширувдан ўтказади. Текширув натижалари бўйича истеъмолчига газни ҳисобга олиш асбоби текширувдан ўтказилганлиги (ушбу асбобдан фойдаланиш мумкинлиги) юзасидан сертификат берилади ва ушбу асбобга пломба қўйилади.

Текширувдан ўтказилган асбоб фойдаланиш учун яроқсиз деб топилган ҳолатда метрология хизмати шу куннинг ўзидаёқ бунинг тўғрисида истеъмолчига хабар беради. Газни ҳисобга олиш асбоби яроқсиз деб эътироф этилганда истеъмолчи уни рўйхатдан ўтган ташкилотларга таъмирлаш учун топшириши ёки Ўзбекистон Республикаси ўлчаш воситалари Давлат реестрига киритилган ва текширувдан ўтказилган бошқа шундай асбобни сотиб олиши мумкин.

Тегишли сертификатга эга бўлган янги газни ҳисобга олиш асбоби текширувдан ўтказилиши лозим эмас ва мавжуд сертификати асосида ўрнатилади.

9. Газни ҳисобга олиш асбобларини текширувлардан ўтказиш оралиғи қанча муддатни ташкил қилади?

Жисмоний шахслар газни ҳисобга олиш асбобларини давлат метрология хизмати органларида ҳар тўрт йилда бир марта, юридик шахслар эса — ҳар икки йилда бир марта текширувдан ўтказадилар.

10. Мен амалга оширган тўловларим миқдори ва истеъмол қилинган табиий газ ҳажми тўғрисидаги маълумотларни қандай қилиб кўрсам бўлади?

Сиз тегишли тартибда рўйхатдан ўтиб, www.uztg.uz манзили бўйича «Ўзтрансгаз» АКнинг веб-портали орқали шахсий кабинетингизни очганингиздан сўнг, сизда шахсий ҳисобингиз билан боғлиқ маълумотларни кўриш имкони пайдо бўлади. Рўйхатдан ўтиш учун истеъмолчининг телефон рақами, шахсий ҳисобининг (абонент) рақами, хонадон эгаси (ижарага олувчи)нинг Ф.И.Ш. кўрсатилиши лозим.

11. Мен эски газ ҳисоблагични янги электрон ҳисоблагичга алмаштириш ҳақидаги батафсил маълумотларни билиб олмоқчи эдим, ана шундай маълумотларни қаердан олсам бўлади? Сизнинг сайтингизда фақат давлат текшируви тўғрисида мақола жойлаштирилган. Газ ҳисоблагични ўрнатиш учун ким тўловни амалга оширади? Агар менинг хонадонимда газни ҳисобга олиш асбоби аллақачон ўрнатилган бўлса, янги электрон газни ҳисобга олиш асбобини ўрнатишдан воз кечишга ҳақлиманми?

  • Агар эски ўрнатилган газ ҳисоблагич давлат текширувидан ўтказилган ва «Ўзсандарт» агентлигининг сертификатига эга бўлса, уни янги газ ҳисоблагичга алмаштириш шарт эмас;
  • Газ ҳисоблагични давлат текширувидан ўтказиш учун уни ечиш ва ўрнатиш ишлари бепул амалга оширилади;
  • Газ ҳисоблагични давлат текширувидан ўтказиш учун тўловни «абонент» амалга оширади;
  • Агар мавжуд асбобнинг сертификати мавжуд бўлса, электрон ҳисоблагичдан воз кечиш мумкин;

12. Агар 2016 йилнинг биринчи ярми учун истеъмол қилган табиий газ учун карздорлигим мавжуд бўлса, мен унинг тўловини янги тариф бўйича (2016 йил 1 октябрдан) тўлайманми ёки эски тариф (2016 йил 1 апрелдан) бўйичами?

Янги тарифлар кучга кирган санадан бошлаб барча тўловлар янги тарифлар бўйича амалга оширилади.

13. «Ўзтрансгаз» Акциядорлик компанияси томонидан қандай қўшимча хизматлар тақдим этилади?

Қўшимча хизмат турлари:

  1. Уй ичи газ қувурларини қуриш;
  2. Газ қувурларини реконструкция қилиш;
  3. Газ қувурларини капитал таъмирлаш;
  4. Газ тақсимлаш пунктлари ўрнатиш ва кўчириш;
  5. Газ тақисмлаш пунктларини техник тафтишдан ўтказиш ва капитал таъмирлаш;
  6. Газ жиҳозаларига профилактик хизмат кўрсатиш ва тафтиш қилиш;
  7. Газ қувурларини ва иншоотларини демонтаж қилиш;
  8. Суюлтирилган газ етказиб беришга шартнома тузиш;
  9. Маиший газ баллонларидан вақтинча фойдаланишга шартнома тузиш.

14. Газ плитаси хонадонимнинг аввалги эгаси томонидан кўчирилган бўлса, мен ушбу аллақачон кўчирилган газ плитасидан фойдаланишга рухсат берувчи ҳужжатларни қандай қилиб олишим мумкин?

Кўп хонадонли уй-жойларда газ ускуналари фақат лойиҳа асосида ўрнатилади ва тегишли муассасалар томонидан амалга оширилади. Газ ускуналарини ўз хоҳишингизга кўра кўчириб ўрнатиш тақиқланади. Бундай ҳолатларда Сиз газ билан таъминловчи ташкилотга мурожаат этишингиз мумкин.

15. Газ ҳисоблагичларнинг кўрсатмаларини текширувчи шахслар қандай ваколатларга эга ва хонадон эгаларига қандай шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари лозим?

Инспектор махсус форма кийган ва газ билан таъминловчи ташкилот томонидан бериладиган гувоҳномага эга бўлиши лозим.

Инспекторга тўлов бўйича қарздорлик ҳақида хабар бериш ва қуйидагиларни кўриб чиқишга рухсат этилади:

  • газ ҳисоблагичнинг кўрсатмалари ва айланадиган механизмнинг аҳволи;
  • Туман газ ташкилоти ва Давлат стандарти пломбаларининг мавжудлиги;
  • давлат текшируви сертификати ва тўлов квитанцияларининг мавжудлиги.

Сўнгги ўзгартириш: 15.11.2016

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech