Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Мамлакатнинг етакчи олий ўқув юртларидан бирида ёшларга оид давлат сиёсати ҳақидаги мулоқот

2016 йил 8 ноябрь куни И.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида бўлиб ўтган семинар иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунининг роли ва мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритдилар. Шу каби тадбирлар 26 сентябрдан бошлаб юртимизнинг барча олий ўқув юртларида ўтказилмоқда.

Семинарда ушбу ҳужжатда белгилаб қўйилган ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, мазкур қонунни амалга ошираётган ва уни ижро этишда қатнашаётган ташкилот ва муассасаларнинг вазифалари кўриб чиқилди.

Ушбу ҳуқуқий ҳужжатда ёшларга оид давлат сиёсатининг ёшларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва бошқа ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, барча йигит ва қизларни қулай ва сифатли таълим билан таъмин этиш, жисмоний, интеллектуал ва маънавий ривожланишига кўмаклашиш, уларни ишга жойлаштириш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш каби устувор йўналишлари мустаҳкамлаб қўйилган.   

Сўзга чиққанлар ушбу ҳужжат ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш, ижодий ва илмий салоҳиятларини намоён қилишда жуда муҳим рол ўйнашини эътироф этдилар.  

Семинар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунини самарали амалга оширишни таъминлашга қаратилган амалий тавсиялар қабул қилинди.

Сўнгги ўзгартириш: 11.11.2016 12:07

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech