Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Табиий газдан белгиланган мақсадда фойдаланиш

2016 йил 10 ноябрь куни Тошкент шаҳрида кундалик турмушда табиий газдан хавфсиз фойдаланиш масалаларига бағишланган республика семинари бўлиб ўтди. Тадбир аҳоли орасида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ асбоблари ва иситиш ускуналаридан хавфсиз фойдаланиш ойлиги доирасида ташкил этилди.  

Семинар «Ўзтрансгаз» АК томонидан уюштирилди. Унда Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва бошқа манфаатдор идораларининг қарийб 500 нафар вакиллари иштирок этишди.  

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – аҳоли орасида кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун табиий газдан хавфсиз фойдаланиш усулларини кенг тарғиб этишдан иборат. Бунинг боиси шундаки, совуқ кунлар яқинлашиб келиши сари мамлакатда хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган ностандарт, қўлбола газ ускуналари, носоз мўрилардан фойдаланиш, газ тармоқларига резина шланглар ёрдамида уланиш ҳолатлари ортиб бормоқда, бу эса ўз навбатида бахтсиз ҳодисаларнинг сабабчиси бўлиши мумкин.  

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, «Ўзтрансгаз» АК юртимиз аҳолисига кундалик турмушда “зангори ёқилғидан” хавфсиз фойдаланиш лозимлиги ҳақида яна бир бор эслатиб ўтиш, бу муаммога кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилиш, газ ускуналари билан муомала қилишда ўрнатилган хавфсизлик талабларига қатъий амал қилиш қоидаларини тарғиб этиш вазифасини ўз олдига қўйди.

Сўнгги ўзгартириш: 24.11.2016 16:21

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech