Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Ўзбекнефтгаз» МХК таркибига кирувчи корхоналарнинг моддий-техника таъминоти механизмини янада такомиллаштириш

«Ўзбекнефтгаз» МХК таркибига кирувчи корхоналарнинг моддий-техника таъминоти механизмини янада такомиллаштириш ва инвестицион лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компаниясининг Бошқаруви томонидан тармоқ корхоналарини зарурий товарлар, иш ва хизматлар билан узлуксиз, ўз вақтида ва тизимли таъминлаш, инвестицион лойиҳаларни самарали амалга ошириш мақсадида юқорида баён этилган Қарор қабул қилинди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ 2016 йил 14 ноябрдан бошлаб «Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорлик компаниялари, жамиятлари ва корхоналари учун керак бўлган ва бир контракт бўйича умумий қиймати тенг ҳисобда 100 минг АҚШ долларидан ортадиган товарлар, иш ва хизматлар фақат «Нефтгазинвест» МЧЖ томонидан сотиб олинади. Шунингдек, Қарорда белгиланган чоралар «Нефтгазинвест» МЧЖ зиммасига Вазирлар Маҳкамаси Идоралараро тендер комиссиясининг ишчи органи вазифаларини юклатишни назарда тутади.

Сўнгги ўзгартириш: 18.11.2016 16:04

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech