Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Нашрлар

“Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси

Бугунги кунда ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда барча ресурслардан, шу жумладан энергия ва хом ашёдан самарали фойдаланиш масаласи долзарбдир. Ўзбекистон ҳам табиий ресурсларга бой мамлакат бўлиб, энергиядан самарали фойдаланиш технологияларни жорий этишни ривожлантириш ва кенгайтиришга, энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган инновацион ёндашувларни  жорий этишдан манфаатдор.  Ресурслар ва энергиядан самарали фойдаланиш тамойили нафақат мамлакатимизнинг келажак авлод учун энергия захираларини тежаб қолиш, балки ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, ички ва халқаро бозорларда маҳаллий корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек иқтисодий ўсишга кўмак беради.

Компания ва давлат активлари хусусий мулкка сотиладиган «Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналарининг рўйхати

Давлат ва МХК улушлари стратегик хорижий шерикларга сотиладиган акциядорлик жамиятлари (.docx 16Кб) «Ноль» миқдордаги сотиб олиш қиймати бўйича инвестиция киритиш мажбуриятларини ўзига олиш шарти билан танлов асосида сотишга мўлжалланган давлат мулки объектлари, шу жумладан якунланмаган қурилиш объектларининг рўйхати. (.doc 37Кб) Очиқ ким ошди савдоларда хусусий мулк учун бутунлай сотиладиган давлат мулкининг фойдаланилмайдиган объектлари рўйхати (.doc 77Кб)

Ўзбекистоннинг биринчи гази

2013 йилда Ўзбекистон газ саноатига 60 йил тўлади. 1951 йилда республикада геологик ва геофизик тадқиқотларнинг кучайиши билан бир қаторда нефть ва газ тўпланиши учун қулай геологик тузилишга эга майдонларни аниқлаш мақсадида структурали бурғилаш ишлари бошланди. 1953 йилда Сеталантепа майдонида структура бурғ қудуқларидан бирида очиқ газ фаввораси олинди. Бу фаввора ушбу ҳудудда ҳамда Бухоро вилоятининг бошқа районларида чуқур разведка бурғилашини давом эттиришга туртки бўлди.

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech