Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Узбекистон янгиликлари

06.09.2016 16:05

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Очиқ эшиклар” Ҳафталиги бўлиб ўтмоқда

2016 йил 6-9 сентябрь кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Очиқ эшиклар” ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад: фойдаланувчиларни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида хизмат кўрсатишдаги кенг имкониятлар билан таништириш. Ҳафталик доирасида фойдаланувчиларга  кутубхона бўйлаб унинг имкониятлари ва ресурслари билан таништирувчи экскурсиялар, презентациялар, илмий-таълимий хорижий электрон базалар билан ишлаш бўйича, “Илмий ишлар базаси” билан ишлаш бўйича тренинглар ташкил этилди.

03.09.2016 14:54

Рамзан Қодиров Ўзбекистон халқига ҳамдардлик билдирди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқига ҳамдардлик билдирди.

03.09.2016 14:56

Ислом Каримов – қалбларга ҳайкалини ўрнатган раҳбар

Ватанимиз, бутун ўзбек халқи ўта оғир жудоликка учради. Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов шу йил 2 сентябрь куни оғир касалликдан сўнг вафот этди.

03.09.2016 14:58

Ўзбекистондаги таълим муассасаларида дарслар 4 сентябрдан бошланади

Аввал хабар қилганимиздек, Президент Ислом Каримов 26 август куни “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Унга кўра, 2016 йил 4 сентябрь якшанба дам олиш куни 2016 йил 2 сентябрь, жума кунига кўчирилди.

30.08.2016 14:52

Паралимпия термаси Риога йўл олди

30 август куни эрта тонгда Ўзбекистон миллий термаси Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган XV Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун Бразилияга жўнаб кетди. «Тошкент» халқаро аэропортида паралимпиячиларни кузатишга бағишланган маросим бўлиб ўтди.

25.08.2016 14:51

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи ҳаж сафарига жўнаб кетди

Кеча, 24 август куни соат 08:10 ва 09:40 да ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 470 нафардан иборат дастлабки гуруҳлари иккита рейсда Тошкент-Мадина йўналиши бўйича Саудия Арабистони Подшоҳлигига учиб кетди. Зиёратчиларни кузатишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этдилар. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар бермоқда.

17.08.2016 14:49

Ўзбекистон – тотувлик ва бағрикенглик маскани

Бугун дунёнинг мафкуравий манзараси шунчалик ўзгариб кетмоқдаки, ўз йўналиши ва ҳаракатини лаҳзада ўзгартира оладиган бўрон ҳайратдан ёқа ушлагандек. Дайди шамолни қўлга ўргатиш дунёдаги беқарор вазиятнинг қайси томонга ва ким томонга оғиб кетаётгани билишдан кўра осонроқдек гўё. Беҳисоб шукрки, шундай таҳликали бир вазиятда Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган Ўзбекистон ўзининг неча минг йиллик тажрибаси шарофатидан дунё халқларини тинчлик ва омонликка даъват этиб келмоқда.

09.08.2016 14:47

Нью-Йоркда Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги ва бастакор Сулаймон Юдаков таваллудининг 100 йиллигига бағишланган мусиқали кеча бўлиб ўтди

Нью-Йоркда Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган мусиқали кеча ҳамда унинг доирасида «Бастакор Сулаймон Юдаков ва унинг даври» конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Культура.уз» хабар бермоқда.

27.07.2016 14:45

Тошкентда ишбилармон аёллар тақдирланди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал-демократик партияси томонидан қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда мамлакат мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори остида ташкил этилган мазкур танлов тадбиркор хотин-қизлар сафини кенгайтириш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

18.07.2016 14:44

Дунёдаги энг мазали ва фойдали мева-сабзавотлар Ўзбекистонда етиштирилади

Тошкентда 12-16 июль кунлари I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси бўлиб ўтди.

08.07.2016 14:42

Дам олиш кунлари республикамизнинг баъзи ҳудудларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

01.07.2016 14:41

Азон қатлами тикланмоқда

Экологлар 2000 йил бошида Антарктида устида максимал катталикка етган азон қатламидаги тешиклар аста-секин ёпилаётганини аниқладилар. Тадқиқот ҳақидаги маълумотлар “Science” журналида чоп этилди, дея “Eurekalert” ёзмоқда.

26.06.2016 14:40

uztest.uz

Абитуриентмисиз? Август ойида бўладиган имтиҳонга қизғин тайёргарлик кўраяпсизми? Шу вақтгача олган билимларингизни синовдан ўтказиб, имтиҳонга қай даражада тайёр эканингизни билишни истайсизми? У ҳолда Uztest.uz  сайтининг виртуал имтиҳон хизматидан фойдаланинг.

17.06.2016 17:23

Рақамлар: Саноат зоналарига киритилган сармоялар ҳажми

Ўзбекистоннинг учта саноат зонасида айни пайтгача 54 лойиха амалга оширилди.

16.06.2016 17:16

“Урганч” – йилнинг энг яхши аэропорти

Халқаро фуқаро авиациясининг “Аэропорт” ассоциацияси томонидан “Урганч” халқаро аэропорти 2015 йилнинг энг яхши аэропорти деб топилди. 

14.06.2016 17:15

Оқсаройда қабул

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 14 июнь куни Оқсаройда АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони генерал Жозеф Вотелни қабул қилди

10.06.2016 17:21

UZ ҳудудида 28 мингинчи домен рўйхатдан ўтди

UZ доменлари ўсиши йил бошидан буён 2600 тани ёки 10 фоизни ташкил этди.

08.06.2016 17:20

Меҳнат вазири ХМТ бош директори билан учрашди

Ўзбекистон меҳнат вазири Женевада Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори билан учрашди.

01.06.2016 18:37

1 июн – Бутунжаҳон болаларни ҳимоя қилиш куни

Бутун дунё бўйлаб, ҳар йилнинг 1 июнь куни “Бутун жаҳон болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади . Ушбу байрам кўпчилик давлатларда “Халқаро болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” сифатида ҳам эътироф этилади.

30.05.2016 18:31

Қишлоқда қулай ва шинам уй-жойлар қуриш диққат марказида

2016 йил 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида бўлиб ўтган Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси мажлисида қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қуриш дастурининг Бухоро вилоятида ижро этилиши натижалари муҳокама этилди.

30.05.2016 18:33

ОТМлар хорижий адабиётларга эга бўлади

ОТМлар учун 6000 га яқин номдаги хорижий ўқув ва илмий адабиётлар харид қилинади.

30.05.2016 18:35

Кўчмас мулк тақиқда эканини онлайн билиш мумкин

Тошкентда кўчмас мулкларда хатлов ёки тақиқ мавжудлигини ЯИДХП орқали билиш мумкин.

25.05.2016 18:30

Оқсаройда қабул

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 24 май куни Оқсаройда Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди.

20.05.2016 18:26

Ҳамкорлик юксак суръатларда ривожланмоқда

Тошкент шаҳрида 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев ва мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Корея Республикаси Бош вазири Хван Гё Аннинг учрашуви бўлиб ўтди. 

05.05.2016 18:25

Банкнинг янги хизматлари тақдим этилди

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан замонавий банк технологиялари асосида яратилаётган қулайликларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. 

02.05.2016 13:55

ЕИ «Ўзбекистон нефт ва гази — OGU-2016» конференциясига ўз делегациясини юборади

ЕИ делегацияси майда ўтадиган «Ўзбекистон нефт ва гази — OGU-2016» халқаро конференциясида иштирок этади.

27.04.2016 18:19

Ўзбекистон – Россия: стратегик шерикликнинг янги босқичи

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25-26 апрель кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди. 

27.04.2016 18:21

“Nurafshon” bog‘ining yangi qiyofasi

Poytaxtimizning Olmazor tumanidagi “Nurafshon” madaniyat va istirohat bog‘i kapital rekonstruksiya qilinib, foydalanishga topshirildi. 

26.03.2016 18:17

Aksiyadorlik jamiyatlari vakillari korportav boshqaruv sohasida qonunlarga kiritilgan o'zgartishlar bilan tanishtirildi

Mamalakatning iqtisodiy salohiyatini oshirishda xorijiy investitsiyalarni jalb qilish alohida ahamiyatga ega.  Chet el sarmoyalari  iqtisodiyotimizning xalqaro mexnat taqsimotida ishtirok etishi, tadbirkorlik uchun erkin bo'lgan tarmoqlarga kiritilgan  kapital  natijasida  ishlab chiqarishni tarkibiy va texnologik modernizatsiya qilish jarayonlari  yanada jadallashadi. Qimmatli qog'ozlarning markaziy depozitariysi tomonidan Respublika birja markazida  "Aksiyadorlik jamiyatlarida korporativ boshqaruv tizimini takomillashtirish bo'yicha qonunchilikdagi o'zgarishlar" mavzusida seminar o'tkaziladi.

04.03.2016 20:09

Trend супермаркетлари ўрнини korzinka.uz эгаллайди

Баҳорнинг биринчи куни Тошкентдаги Next ва Vega савдо-кўнгилочар мажмуаларида жойлашган Trend супермаркетлари ўз ишини тўхтатди. Уларнинг ўрнига яқин орада korzinka.uz филиаллари иш бошлайди.

29.02.2016 20:06

Тошкентдаги Олой бозорида таъмирлаш ишлари бошланди

Бугун, 29 февраль куни эрталабдан Тошкент шаҳридаги Олой бозори ҳудудидаги эски иморатларни бузиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Фейсбукдаги “Водители Ташкента” гуруҳида қолдирилган хабарга асосланиб, UZ24 нашри хабар берган.

23.02.2016 20:04

Тошкентда сўнгги 110 йил ичида февраль ойидаги энг илиқ ҳарорат кузатилди

22 февраль куни Тошкентда сўнгги 110 йил ичида февраль ойидаги энг илиқ ҳарорат қайд этилди. Шу куни ҳаво ҳарорати 23, 4 даража илиқни ташкил этди.

18.02.2016 20:02

ЙҲХ қоидаларининг бузилиши: жарималар, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиш, жарима майдончаси

Транспорт воситаларини бошқариб кетаётган ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиши ўзи ва бошқаларнинг хавфсизлиги ва эркинлигини кафолатлайдиган энг муҳим масалалардандир. Зеро мазкур тартиб-қоидалардан кўзланган асосий мақсад ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда, ҳуқуқбузарликлар содир этилиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитларни аниқлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, қонунийликни мустаҳкамлашдан ҳам иборатдир.

12.02.2016 20:00

Ўзбекистонда Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 7 март дам олиш куни деб эълон қилинди

2016 йил 5 март шанба дам олиш кунини 2016 йил 7 март душанба кунига кўчириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори эълон қилинди. Бу ҳақда УзА хабар берган.

09.02.2016 19:58

Йигитлар миллий армия сафларига кузатилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 23 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мамлакатимизнинг барча нуқталарида йигитларни армия сафларига тантанали кузатиш тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

08.02.2016 19:56

Ўзбекистонга яна иккита Boeing-787 Dreamliner олиб келинади

Жорий йилнинг кузида ҳаво лайнерларининг энг замонавий авлодига мансуб иккита Boeing-787 Dreamliner самолёти олиб келинади.

04.02.2016 19:55

Тошкентдаги автобусларда Wi-Fi ишламоқда

ошкент шаҳридаги автобусларга интернетдан текин фойдаланиш имконини берувчи Wi-Fi ўрнатилиши бошланган. Бу хизматдан биринчи бўлиб "Тошкент" вокзалидан "ТТЗ" бозоригача қатновчи 14-йўналишдаги автобуслар йўловчилари фойдаланишган. Бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги "Потребитель.уз" гуруҳи фойдаланувчиси маълум қилган.

01.02.2016 19:52

«Ўзбекнефтгаз» «Янгиер — Тошкент» газ қувурини модернизация қилиш учун 266 млн доллар йўналтиради

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси 2015 йилнинг ёзида катта ёнғин содир бўлган «Янгиер — Тошкент» магистраль газ қувурида модернизация ишлари олиб боришга қарор қилди. Бу лойиҳа учун 266 млн доллар йўналтирилади ва 3 йил сарфланади.

26.01.2016 19:50

Тошкентда велосипедлар учун мўлжалланган йўлкалар пайдо бўлади

Яқин орада Тошкент кўчаларида велосипедлар учун мўлжалланган йўлкалар пайдо бўлади, деб хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) вакилига иқтибос келтирган ҳолда Uzbekistan Today нашри.

22.01.2016 19:49

2015 йилда Тошкентдаги уй-жойлар нархи 13 фоизга арзонлади

2015 йилда Тошкент шаҳридаги турар-жойлар квадрат метрининг ўртача баҳоси 680 долларгача арзонлади. Бу ҳақда Review.uz хабар қилди.

19.01.2016 19:36

TEPSCO Тўрақўрғон ИЭСининг қурилишида ёрдам беради

Япониянинг Tokyo Electric Power Services Co. (TEPSCO) корпорацияси “Ўзбекэнерго” билан Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясининг қурилишида консалтинг хизматларини кўрсатиш борасида шартнома имзолади.

14.01.2016 19:34

2016 йилнинг ёзида Тошкент ШҲТ саммитини қабул қилади

Ташкил этилганига 15 йил тўлаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг (ШҲТ) навбатдаги саммити 2016 йилнинг 23-24 июнь кунларида Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия президенти билан учрашув вақтида ШҲТнинг собиқ бош котиби Дмитрий Мезенцев маълум қилган.

12.01.2016 19:32

Пиёдаларга телефон ва планшетлардан фойдаланиш тақиқланди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан имзоланган қарорга асосан мамлакатимизда 2016 йилнинг 1 мартдан бошлаб бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган янги таҳрирдаги "Йўл ҳаракати қоидалари" амалга киритилади.

08.01.2016 19:26

Тошкент шаҳри ҳокимияти 2016 йилги шаҳар бюджетини тасдиқлади

2015 йилнинг 25 декабрида Халқ депутатлари шаҳар кенгаши томонидан қабул қилинган маҳаллий бюджет пойтахт маъмурияти сайтида эълон қилинди. Мазкур ҳужжат 30 декабрь куни шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланди.

04.01.2016 19:23

Доимий пропискага ўтиш учун онлайн ариза тақдим этиш хизмати ишга тушди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан янги интерактив хизмат йўлга қўйилди. Унга кўра, фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz орқали доимий прописка қилиш учун онлайн ариза тақдим этиш имкониятига эга бўлди.

01.01.2016 19:21

Ислом Каримов Ўзбекистон халқини кириб келган янги 2016 йил билан табриклади

2016 йил кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон халқига Янги йил табригини йўллади. Президентнинг байрам табриги Ўзбекистоннинг барча марказий телеканаллари орқали ўқиб эшиттирилди.   

30.12.2015 19:19

1 январдан Ўзбекистонда бензин нархи ошиши тасдиқланди

Ўзбекистон президентининг қарори билан 2016 йил 1 январдан бензин истеъмоли солиғи оширилади.

28.12.2015 19:17

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 25 декабрдаги қарорига мувофиқ, Баҳромжон Адхамович Олматов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берган.

24.12.2015 19:14

“Ўзбекнефтегаз” “Алан” компрессор станциясини фойдаланишга топширди

“Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси Қашқадарё вилоятидаги “Алан” компрессор станциясини фойдаланишга топширди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

17.12.2015 05:53

Ўзбекистон ТИВнинг Осиё ва Тинч океани минтақаси мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Аброр Фатхуллаев Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё ва Тинч океани минтақаси мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик сайтида маълум қилинган.

16.12.2015 05:51

"Афросиёб" поездининг 3 рейси юқори тоифали вагонларда амалга оширилади

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ахборот хизматининг хабарига кўра, Тошкент—Самарқанд—Қарши йўналишида қатновчи 762/761-рақамли «Афросиёб» тезюрар поездига техник хизмат кўрсатилиши муносабати билан 16-17-18 декабрь кунларида бу йўналишдаги 3та рейс юқори қулайликдаги вагонларда амалга оширилади. Шу туфайли 762/761-рақамли поезднинг жадвали ўзгаради.

14.12.2015 05:49

Рустам Азимов Хитойда ШҲТ аъзоларининг ҳукумат раҳбарлари мажлисида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов бошчилигидаги делегация 14-15-декабрь кунлари Чженчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ҳукумат раҳбарлари (бош вазирлар) кенгашининг 14-мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар тарқатди.

11.12.2015 05:48

Абдулазиз Комилов: Ўзбекистон мустақил ташқи сиёсат юритади

Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллик байрами муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.

09.12.2015 05:46

14-15 декабрь кунлари Хитойда ШҲТ ҳукумат раҳбарлари йиғилиши бўлиб ўтади

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарларининг навбатдаги 14-йиғилиши 14-15 декабрь кунлари Хитойнинг Чжэнчжоу (Хэнан вилояти) шаҳрида бўлиб ўтади.

06.12.2015 05:44

Ислом Каримов Ўзбекистонда ички ишлар органлари тўғрисида қонун ишлаб чиқилишини таклиф қилди

Мамлакатимиз президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида Ўзбекистонда ички ишлар органлари тўғрисида қонун ишлаб чиқилишини таклиф қилди.

04.12.2015 05:42

21 декабрь куни “Эътироф” миллий танлови бўлиб ўтади

2015 йилнинг 21 декабрь куни пойтахтимизда “Эътироф” миллий мукофотининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтиши мумкин. 

03.12.2015 05:41

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида электрон ҳукумат бўйича яна бир ҳужжат имзоланди

2015 йилнинг 1 декабрь куни “Электрон ҳукумат тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Жанубий Кореянинг Ахборот жамияти бўйича миллий агентлик (NIA) ўртасида Электрон ҳукумат платформаларини ривожлантириш соҳасида ўзаро тушуниш меморандуми имзоланди. Бу ҳақда марказ расмий сайтида маълум қилинди.

01.12.2015 05:39

Ўзбекистон техник-иқтисодий асослашни эксперт баҳолаш бўйича агентликнинг ваколатларини белгилаб берди

19 ноябрда ҳукумат томонидан қабул қилинган қарор билан техник-иқтисодий асослашни эксперт баҳолаш бўйича агентликнинг ваколатларини белгилаб берилди. Янги қурилаётган ёки қайта таъмирдан чиқарилаётган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларини баҳолашга ихтисослашган мазкур агентлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошида фаолият юритади.

28.11.2015 05:38

Андижонга бир келинг...

Мустақил юртимнинг ҳар бир гўшасида бўлсангиз, унда ҳукм сураётган тинчлик, фаровонлик ва олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан кўнглингиз кўкка бўй чўзади.
Рости, киндик қони тўкилган заминни, фарзандим деб миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаб, вояга етказган юртни унутган кимсаларнинг кўзи, таффакури ожизлиги атрофидаги ҳар бир унсурда Ватан аксини кўра олмаслигида бўлса керак.

25.11.2015 05:36

Украина Ўзбекистон автомобиллари импортига 12,12 фоизлик махсус бож жорий этади

2015 йилнинг 5 декабридан Украина Халқаро савдо бўйича вазирликлараро комиссиясининг Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларининг мамлакатга импортига божхона қийматининг 12, 12 фоизи миқдорида махсус бож жорий этиш тўғрисидаги қарори кучга киради.

21.11.2015 05:34

Тошкентда зарурий тадбирлар ўтказилиши натижасида газ босими тақсимоти барқарорлаштирилди

Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш давомида газ тақсимоти тизими катта кўламда реконструкция қилинди. Эски газ қувурлари тўлиқ алмаштирилди. Бунинг эвазига Тошкентнинг барча туманларида газ босими тақсимоти яхшиланди.

18.11.2015 05:31

Покистон бош вазири Мустақиллик майдони ва Самарқанд шаҳрини зиёрат қилди

Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Покистон бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф 18 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдони ва Самарқанд шаҳридаги тарихий обидаларни зиёрат қилди.

14.11.2015 05:28

Ўзбекистон делегацияси ШҲТ Миллий координаторлари кенгаши йиғилишида қатнашади

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида 17-20 ноябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

12.11.2015 05:29

Тошкентдаги жамоат транспортлари ҳар куни деярли 795 минг кишига хизмат кўрсатмоқда

Тошкент аҳолисига жамоат транспорти хизматлари кўрсатувчи компания бўлмиш "Toshshahartransxizmat" таркибидаги уловлар орқали кунига 794, 4 минг йўловчи ташилмоқда. Бу ҳақда IX халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси пайтида компания тақдимоти орқали маълум қилинган.

10.11.2015 05:26

Рустам Азимов: 2020 йилга қадар Ўзбекистон экспорт ҳажмини 25 млрд долларга олиб чиқади

2020 йилга қадар Ўзбекистоннинг экспорт кўрсаткичи 1.5 баробарга ўсиб, 25 млрд долларга етади. Бу ҳақда Ўзбекистон молия вазири Рустам Азимов халқаро молия форуми чоғида хабар қилди.

06.11.2015 05:22

Ўзбекистон-Жанубий Корея муносабатлари: тенглик, дўстлик, ҳамжиҳатлик

Бугунги мураккаб вазиятда дунё тинчлиги, хавфсизлик ва барқарорлик давлатлар ҳамда миллатларнинг ўзаро ишончи, ҳамжиҳатлиги ва дўстона алоқаларни мустаҳкам ўрнатишига боғлиқ бўлиб қолди. Ижтимоий-сиёсий, маданий-иқтисодий муносабатларнинг ижобий ўзанда ривожланишигина глобал муҳитда, интеграцияланган шароитда яшашга кўникиб улгурган инсониятни бугунги танг вазиятдан олиб чиқиши мумкин. 

03.11.2015 22:12

Euronews Samarqand, Buxoro va Termiz haqidagi reportajlarni efirga uzatadi

Euronews telekanalining butun jahon bo‘ylab tomoshabinlari 2015-yil oxiriga qadar har dushanba kuni O‘zbekistonga bag‘ishlangan oylik “Uzbekistan Life” reportajlari seriyasini tomosha qilishlari mumkin bo‘ladi. “O‘zbekturizm” milliy kompaniyasi matbuot xizmati xabariga ko‘ra, reportajlar 13 tilda efirga uzatiladi.

02.11.2015 22:10

“O‘zbekenergo”ning Call-markazi ishga tushdi

“O‘zbekenergo” aksiyadorlik jamiyati energotizimda muloqot markazi (Call-markazi) ishga tushirilishi haqida e’lon qildi.

02.11.2015 22:11

Toshkentliklar A321 halokati qurbonlari xotirasiga Rossiya elchixonasiga gullar eltmoqda

Toshkent aholisi ketma-ket uchinchi kun Rossiyaning O‘zbekistondagi elchixonasiga Metrojet aviakompaniyasining 31-oktabr kuni Misrdagi Sinay yarim orolida halokatga uchragan samolyoti yo‘lovchilariga ta’ziya belgisi sifatida gullar keltirmoqda,  deb yozadi “Gazeta.uz”.

01.11.2015 22:06

O‘zbekiston Prezidenti AQSh Davlat kotibi Jon Kerrini qabul qildi

O‘zbekiston Prezidenti Islom Karimov 1-noyabr kuni Samarqand shahridagi Forumlar majmuasida AQSh Davlat kotibi Jon Kerrini qabul qildi. Bu haqda O‘zA xabar bermoqda.

01.11.2015 22:08

Markaziy Osiyo — AQSh hamkorligining yangi formati – “S5+1”ni tashkil etish ma’qullandi

Samarqand shahridagi Forumlar majmuasida 1-noyabr kuni Markaziy Osiyoning besh mamlakati va Amerika Qo‘shma Shtatlari tashqi siyosat mahkamalari rahbarlarining uchrashuvi bo‘lib o‘tdi, deb xabar beradi O‘zA.

30.10.2015 22:00

“O‘zbekiston temir yo‘llari” AJ yangi Talgo poyezdlarini xarid qiladi

“O‘zbekiston temir yo‘llari” aksiyadorlik jamiyati kelgusi haftada Ispaniyaning Talgo kompaniyasidan ikkita tezyurar elektr poyezdini xarid qilish bo‘yicha shartnoma imzolaydi. Bu haqda UzDaily xabar beradi.

30.10.2015 22:01

“O‘zbekneftgaz” “Qultoq” gaz konini takomillashtirish loyihasini yakunladi

“O‘zbekneftgaz” milliy xolding kompaniyasi Qashqadaryo viloyatidagi “Qultoq” konini takomillashtirish loyihasini yakunladi,  deya xabar bermoqda “Gazeta.uz” O‘zbekiston Iqtisodiyot vazirligi va Davlat statistika qo‘mitasiga tayanib.

30.10.2015 22:04

Toshkentda CNG dvigatelli mahalliy avtobus namoyish etildi

Toshkentda davom etayotgan Xalqaro sanoat yarmarkasi va kooperatsiya birjasi doirasida Samarqand avtomobil zavodi (“SamAvto”) dvigateli siqilgan tabiiy gaz (CNG)da ishlovchi avtobusni namoyish etdi. Bu haqda “12news.uz” xabar bermoqda.

28.10.2015 21:59

O‘zbekistonda yangi MAN A22 CNG avtobuslari ishlab chiqarila boshlaydi

O‘zbekistonda kelasi yil boshidan yangi MAN A22 CNG avtobuslari seriyali tarzda ishlab chiqarila boshlaydi. Bu haqda “O‘zavtosanoat” AK boshqaruv raisi o‘rinbosari Rustam Yusupovga tayanib, “12news.uz” xabar bermoqda.

27.10.2015 21:57

Euronews ijodkorlari Farg‘ona haqida ko‘rsatuv tayyorladi

Euronews telekanali ijodkorlari Marg‘ilon shahri va Rishton tumanlarida bo‘lib, bu maskanlarning maftunkorligini aks ettiruvchi ko‘rsatuvni tasvirga oldi, deb xabar beradi “Telegraf.uz”.

26.10.2015 21:56

Hindikushdagi zilzila kuchi Toshkentda 5, Termizda 5,5 magnitudani tashkil etdi

“Toshkent” markaziy seysmik stansiyasi Afg‘onistondagi Hindikush tog‘larida yuz bergan va O‘zbekistonda sezilgan yerosti silkinishlari yuzasidan “Daryo” nashriga axborot berdi.

25.10.2015 21:55

O‘zbekiston va Yaponiya qiymati 8,5 mlrd dollardan ortiq qo‘shma loyihalarni amalga oshirish bo‘yicha kelishuvga erishdi

Avval xabar qilinganidek, O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimovning taklifiga binoan Yaponiya Bosh vaziri Sindzo Abe 24-oktabr kuni rasmiy tashrif bilan O‘zbekistonga keldi. Tashrifning asosiy voqealari 25-oktabr kuni bo‘lib o‘tdi, deb xabar beradi O‘zA.

24.10.2015 21:53

O‘zbekiston meva-sabzavot eksporti hajmi bo‘yicha jahonda kuchli o‘nlikka kirdi

O‘zbekiston delegatsiyasi BMT Savdo va taraqqiyot konferensiyasi (YuNKTAD)ning Jenevada bo‘lib o‘tgan Savdo va taraqqiyot bo‘yicha kengashi 62-sessiyasida qatnashdi. Bu haqda “Anons.uz” xabar bermoqda.

23.10.2015 21:51

“O‘zbekiston temir yo‘llari” vagon ishlab chiqarishga 202 million dollar sarmoya kiritadi

“O‘zbekiston temir yo‘llari” kompaniyasi Toshkent mexanika zavodi (TMZ, sobiq “V.Chkalov nomidagi Toshkent aviatsiya ishlab chiqarish birlashmasi”) negizida temiryo‘l vagonlari ishlab chiqaradigan korxona tashkil qilish uchun 202 million dollar miqdorida sarmoya kiritadi. Bu haqda “Gazeta.uz” xabar bermoqda.

23.10.2015 21:52

O‘zbekistonda 2017-yildan cho‘g‘lanma lampalarni sotuvga chiqarish to‘xtatiladi

O‘zbekistonda cho‘g‘lanma lampalarni sotuvga chiqarish to‘xtatiladi va tejamkor lampalarni ishlab chiqarish ko‘paytiriladi, deb xabar beradi “Gazeta.uz”.

21.10.2015 21:50

Islom Karimov paxtakorlar va mehnatkashlarni Davlat paxta rejasi bajarilgani bilan tabrikladi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimov barcha paxtakorlar va mehnatkashlarni Davlat paxta rejasi bajarilgani bilan tabrikladi. Tabrik matni O‘zbekiston Milliy axborot agentligida e’lon qilindi.

20.10.2015 21:45

O‘zbekistonda 2015-yilning 9 oyida qishloq xo‘jaligi mahsulotlari hajmining o‘sishi 6,6 foizga ta’minlandi

2015-yilning 19-oktabr kuni o‘tkazilgan Vazirlar Mahkamasining majlisida joriy yildagi noqulay ob-havo sharoitlariga qaramay, dehqonlarning fidokorona mehnati va omilkorligi tufayli qishloq xo‘jaligi mahsulotlarining mo‘l hosili yetishtirilganligi va yig‘ib olinganligi qayd etildi, deb xabar beradi O‘zA.

20.10.2015 21:47

Euronews telekanalida Samarqand haqida videoreportaj efirga uzatila boshladi

Joriy yilning 20-oktabridan Euronews telekanalida Uzbekistan Life axborot dasturi doirasida Buyuk ipak yo‘li merosi va afsonaviy Samarqand shahri haqidagi videoreportaj efirga chiqdi,  deya xabar bermoqda “12news”.

19.10.2015 21:44

“Minor” masjidi gumbazidan plitkalarning tushib ketgani yuzasidan Din ishlari bo‘yicha qo‘mita ishchi guruh tuzdi

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari bo‘yicha qo‘mita Toshkent shahridagi “Minor” masjidi gumbazidan plitkalarning tushib ketishi yuzasidan ishchi guruh tuzdi. Bu haqda “Uz24” xabar bermoqda.

15.10.2015 21:39

Joriy yilgi mavsumda O‘zbekistonda terilgan paxtaning 98 foizi oliy va birinchi navga tegishli

Bugun, 15-oktabr kuni o‘n birinchi xalqaro O‘zbekiston paxta va to‘qimachilik yarmarkasining ochilish marosimi bo‘lib o‘tdi.

15.10.2015 21:40

Janubiy Koreya konsorsiumi O‘zbekistondagi gaz-kimyo majmuasi qurilishini yakunladi

Janubiy Koreya kompaniyalari konsorsiumi Ustyurt gaz-kimyo majmuasi (GKM) qurilishini yakunladi. Bu haqda, “Gazeta.uz”ning xabar berishicha, konsorsium tarkibidan o‘rin olgan Lotte Chemical kompaniyasi prezidenti Xa Su Yang ma’lum qildi.

14.10.2015 21:38

Mobil aloqa xizmatlarining qoniqarsiz holati yuzasidan mobil aloqa operatorlariga tegishli ko‘rsatmalar berildi

Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari sohasida nazorat bo‘yicha davlat inspeksiyasi (Inspeksiya) “Elektromagnit moslashuv markazi” DUK bilan hamkorlikda o‘tkazilgan radiomonitoring hamda operatorlar tomonidan taqdim etiladigan tarmoq sifat ko‘rsatkichlari to‘g‘risidagi oylik hisobotlarni va tayanch stansiyalarning to‘xtalishlari bo‘yicha ma’lumotlar, shuningdek, kelib tushgan murojaatlar tahlili natijalariga ko‘ra bir qator kamchiliklar aniqlandi hamda ularni bartaraf etish borasida tegishli ko‘rsatmalar berildi. Bu haqda “Infocom.uz” xabar bermoqda.

12.10.2015 21:35

O‘zbekistonda temir yo‘l chiptalarini onlayn tarzda xarid qilish mumkin bo‘ldi

“O‘zbekiston temir yo‘llari” aksiyadorlik jamiyati 2015-yil 12-oktabrdan temir yo‘l chiptalarini elektron ko‘rinishda sota boshladi. Bu haqda kompaniya matbuot xizmati xabar bermoqda.

12.10.2015 21:36

Xitoyning Poly Group korporatsiyasi O‘zbekistonda kauchuk zavodi qurishga kirishdi

Xitoyning Poly Group korporatsiyasi “Angren” maxsus industrial zonasida kauchuk zavodi qurishga kirishdi. Bu haqda “Review.uz” xabar bermoqda.

08.10.2015 21:34

Samarqandda ekskursiya dabldekerlari yura boshlaydi

Samarqandda yaqin oylar ichida sayyohlik yo‘nalishi bo‘yicha ekskursiya dabldekerlari qatnovi yo‘lga qo‘yiladi. Bu haqda “Anons.uz” “O‘zbekturizm” kompaniyasi raisi Farrux Rizayev ma’lumoti asosida xabar beradi.

07.10.2015 21:32

O‘zbekistonda Maestro va MasterCard kartalari uchun terminallar o‘rnatiladi

Yaqin kunlargacha respublikadagi birorta bank zaruriy POS-terminallari bilan ish olib bormas edi. Biroq vaziyat o‘zgardi, deb xabar beradi “Norma” “O‘zbekturizm” Milliy kompaniyasiga tayanib.

05.10.2015 21:31

Toshkentda Hyatt Regency mehmonxonasi 2016-yilda qurib bitkaziladi

Toshkentdagi Hyatt Regency mehmonxonasi 2016-yil 1-iyulga qadar qurib bitkaziladi,  deya xabar bermoqda UzDaily O‘zbekiston hukumatining qaroriga tayanib.

04.10.2015 21:29

Toshkent markazida yangi istirohat bog‘i qurilmoqda

Chkalov nomidagi Toshkent aviatsiya ishlab chiqarish birlashmasining sobiq “B” hududida “Anhor — Lokomotiv” attraksionlar bog‘i qurilishi davom etmoqda. Afisha’ning obyekt pasportiga asoslanib ma’lum qilishicha, bog‘da attraksionlardan tashqari yashil hududlar, kafeteriy va sun’iy suv havzalari, shuningdek, sig‘imi ancha katta avtoturargoh bo‘ladi

02.10.2015 21:28

“Toshkent — Qarshi” tezyurar poyezdi harakat yo‘nalishi Kitobgacha uzaytirildi

Toshkentdan Qarshiga qadar harakatlanadigan “Nasaf” tezyurar poyezdining yo‘nalishi 1-oktabrdan e’tiboran Kitobga qadar uzaytirildi. Bu haqda UzNews xabar bermoqda.

29.09.2015 16:43

Тошкент вилоятида иситиш мосламалари синовдан ўтказилди

Вилоятдаги умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, Меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб-интернатларни қиш мавсумига ҳозирлаш, таълим масканларининг бинолари, улардаги муҳандислик-коммуникация тизимлари, иситиш тармоқларини таъмирлаш ва янгилаш, кўмир захирасини яратиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

26.09.2015 16:45

Абдулазиз Комилов БМТ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди

25 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди.

25.09.2015 16:47

"Лукойл" Ўзбекистонда нефтгаз соҳаси мутахассисларини тайёрлашга бағишланган анжуман ташкил этди

Бугун  Тошкентда   И.М.  Губкин  номидаги  Россия  Давлат  нефть  ва  газ университетининг  (РДНГУ)  Тошкент  шаҳар  филиалида  нефтгаз  саноати корхоналари  учун  персонал  тайёрлови  масалаларига  бағишланган  халқаро анжуман бўлиб ўтди.

24.09.2015 16:52

Хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари Ислом Каримовни Қурбон ҳайити билан қутлашди

Қурбон ҳайити муносабати билан Президент Ислом Каримов номига хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари номидан самимий қутловлар келмоқда.

23.09.2015 16:54

Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси БМТ саммитида иштирок этади

24-27 сентябрь кунлари БМТ Бош Ассамблеяси 70-сессияси доирасида Барқарор ривожланиш бўйича саммит ўтказилади.

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech