Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Пиёдаларга телефон ва планшетлардан фойдаланиш тақиқланди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан имзоланган қарорга асосан мамлакатимизда 2016 йилнинг 1 мартдан бошлаб бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган янги таҳрирдаги "Йўл ҳаракати қоидалари" амалга киритилади.

Янги қоидаларга биноан, эндиликда пиёдаларнинг йўлларда ва йўл орқали махсус белгиланган жойларга ўтишда диққатни чалғитадиган воситалар, жумладан, телефон, планшетлардан фойдаланиш, видео кўриш, газета, журнал ва китоблар ўқиши тақиқланади.

Аввалроқ эса янги қоидаларга кўра, ҳайдовчиларни огоҳлантириш учун «Фото ва видеофиксация» ахборот-ишора белгиси жорий этилгани, турар жой даҳаларида транспорт ҳаракатини тартибга солиб, кўп қаватли уйлар орасида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун юқори тезликни соатига 30 километр қилиб белгилаб қўйилгани ҳамда ҳар бир транспорт воситасида нур қайтарувчи махсус нимчалар ҳам бўлиши шартлиги ҳақида хабар берилганди.

kun.uz

Сўнгги ўзгартириш: 04.03.2016 19:32

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech