Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Ўзбекистонга яна иккита Boeing-787 Dreamliner олиб келинади

Жорий йилнинг кузида ҳаво лайнерларининг энг замонавий авлодига мансуб иккита Boeing-787 Dreamliner самолёти олиб келинади.

Бу ҳақида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши ижроия қўмитаси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ҳамкорлигида авиаташувлар бозорини ривожлантириш ҳолати ва истиқболларига бағишланган давра суҳбатида маълум қилинди.

Анжуманда берилган маълумотларга кўра, 2015 йилда миллий авиакомпания ҳаво лайнерларида 23 минг 269 қатнов амалга оширилган. Авиакомпания хизматларидан 2 миллион 572 минг 289 йўловчи фойдаланган. Навоий шаҳридаги халқаро интермодал логистика марказидан Франкфурт, Милан, Вена, Дубай, Сеул, Шанхай, Ханой, Деҳли, Мумбай шаҳарларига юк қатновлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, “Uzbekistan Airways Technics” авиакорхонасида самолётларнинг композит материалларини таъмирлаш маркази очилди. Янги “Тошкент-4” йўловчи терминалининг қурилиши устида иш олиб борилмоқда.

kun.uz

Сўнгги ўзгартириш: 04.03.2016 19:56

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech