Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Ички аудит тартиби

«Ўзбекнефтгаз» МХК
Бошқарувчилар кенгашининг
05.10.2016й. мажлис баённомасига илова
«ТАСДИҚЛАНГАН»
«Ўзбекнефтгаз» МХК
Бошқарувчилар кенгашининг 2016 йил 5 октябрдаги қарори билан

«ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» МИЛЛИЙ ХОЛДИНГ
КОМПАНИЯСИ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ
ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМ
(янги тахрирда)
Тошкент — 2016 йил

I — бўлим.
Умумий қоидалар 

1.1. Мазкур низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ—475-сонли "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сонли "Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида«ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган

1.2. Мазкур Низом мақсадлари учун қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:

Компания — «Ўзбекнефтгаз» МХК;

Компания Бошқарувчилар кенгаши — «Ўзбекнефтгаз» МХК

Бошқарувчилар кенгаши, шу жумладан кузатув кенгаши функцияларини амалга оширувчи;

Компания Бошқаруви — «Ўзбекнефтгаз» МХК коллегиал ижроия органи; ички аудит — Компания Бошқаруви ва таркибий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатларига ва ички ҳужжатларга риоя қилинишини текшириш ва мониторинг олиб бориш йўли билан улар ишини назорат қилиш ва баҳолаш, маълумотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттирилишининг тўлиқлилиги ва ишончлилигини таъминлаш, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва таомиллари, активларнинг сақланиши ҳамда корпоратив бошқариш принциплари жорий этилиши бўйича Компания таркибий бўлинмасининг (ички аудит хизмати) фаолияти; ички аудит хизмати — мазкур Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда Компания Бошқарувчилар кенгашининг қарори билан ташкил этиладиган ички аудитни амалга оширадиган Компаниянинг штат жадвалига киритилмаган таркибий бўлинмаси;

II — бўлим.
Ички аудит хизматининг асосий вазифалари ва функциялари

2.1. Қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:

2.1.1. Компания Бошқарувчилар кенгашини ишончли ахборот билан таъминлаш ва ички аудит амалга оширилиши натижалари бўйича Компания фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни тайѐрлаш;

2.1.2. ички аудит жараѐнида аниқланадиган камчиликларни бартараф этиш юзасидан Компания бошқарувига тавсияларни тезкорлик билан киритиш, уларнинг бартараф этилишини назорат қилиш;

2.1.3. барча акциядорларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини таъминлаш, шу жумладан миноритар акциядорларни.

2.2. Қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий функциялари ҳисобланади:

2.2.1. ҳар йили Компания Бошқарувчилар кенгаши томонидан тасдиқланадиган режага мувофиқ мазкур Низомнинг 6.1.1. — 6.1.7. кичик бандларида кўрсатилган йўналишлар бўйича тегишли текширишлар ўтказиш йўли билан ички аудитни амалга ошириш (ҳар чоракда ва ҳисобот йили якунлари бўйича);

2.2.2. Компания томонидан тузиладиган хўжалик шартномаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертиза ўтказиш;

2.2.3. бухгалтерия ҳисобини юритишда ва молиявий ҳисоботни тузишда Компанияга методик ѐрдам бериш, уларга молия, солиқ, банк қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;

2.2.4. техник топшириқларни ишлаб чиқишда, ташқи аудиторлик ташкилотларининг таклифларини баҳолашда ҳамда аудиторлик ва баҳоловчи текширишларини ўтказиш учун ташқи аудиторлик ташкилотини танлашда тавсияларни тайѐрлашда Компаниянинг Бошқарувчилар кенгашига ва Бошқарувига кўмаклашиш;

2.2.5. Бошқарувчилар кенгашининг қарорлари бажарилишини мониторинг қилиш;

2.2.6. бўлажак йирик битим, Компаниянинг аффиланган шахси билан битим ѐки Компаниянинг аффиланган шахси билан йирик битимни ўрганиш ва тавсия бериш.

III — бўлим.
Ички аудит хизматининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3.1. Ички аудит хизмати қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

3.1.1. ички аудитни амалга ошириш давомида пайдо бўладиган масалалар бўйича Компаниянинг ҳужжатларини (раҳбарнинг буйруқлари, фармойишлари, бошқарув органлари қарорлари, маълумотномалар, ҳисоб-китоблар, зарур ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари ва бошқа ҳужжатларни), мансабдор ва масъул шахсларидан оғзаки ва ѐзма тушунтиришлар олиш;

3.1.2. ички аудитни ўтказишга кўмаклашиш учун Компаниянинг тегишли мутахассисларини жалб этиш;

3.1.3. ички назоратни, шу жумладан устав капиталининг 50 фоиздан ортиқ улуши Компанияга тегишли бўлган юридик шахслар билан ўтказилган операцияларнинг, амалга ошириш ҳуқуқига эга.

3.2. Ички аудит хизмати қуйидагиларга мажбур:

3.2.1. ички аудитни амалга оширишда мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

3.2.2. мазкур Низомда ва қонун хужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ ҳисоботлар тузиш;

3.2.3. молия ва статистика ҳисоботи кўрсаткичларининг ишончлилигини текшириш;

3.2.4. ички аудитни амалга оширишда олинган ахборотнинг махфийлигига риоя қилиш;

3.2.5. Компанияга унинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан зарар етказилганидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда бу ҳақда дарҳол Компаниянинг Бошқарувчилар кенгашига хабар бериш

ва аудиторлик ҳисоботида тегишли ѐзувни қайд этиш;

3.2.6. активларни хатловдан ўтказишда ва қонунда белгиланган тартибда унинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилишда иштирок этиш.

3.3. Ички аудит хизмати қонун ҳужжатларига ва Компаниянинг уставига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

IV — бўлим.
Ички аудит хизматига қўйиладиган талаблар

4.1. Ички аудит хизмати ходимлари охирги ўн йилнинг камида икки йилида бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ѐки солиқ назорати соҳасида амалий (шу жумладан ўриндошлик бўйича) иш стажига эга бўлиши ва қуйидаги талаблардан биттасига жавоб бериши керак:

4.1.1. аудиторнинг малака сертификатига эга бўлиш;

4.1.2. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида, ѐхуд Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумотга эга бўлиш.

4.2. Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби аудиторларнинг республика профессионал жамоатчилик бирлашмалари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.

4.3. Ички аудит хизмати ходимларининг сони икки нафардан кам бўлмаган аудитордан иборат.

4.4. Ички аудит хизматига ички аудитор сертификатига эга бўлган унинг раҳбари бошчилик қилади.

4.5. Ҳар йили ички аудит хизмати раҳбари ички аудит хизмати иш режасини ва харажатларининг йиллик сметасини тузади ва уни тасдиқлаш учун Компаниянинг Бошқарувчилар кенгашига тақдим этади.

4.6. Ички аудит хизмати ходимларининг касб даражаси тегишли лицензияга эга бўлган таълим муассасаларида мунтазамлилик асосида уларнинг малакасини ошириш воситасида сақланиши керак.

4.7. Ички аудит хизмати ходимлари Компания Бошқарувчилар кенгаши томонидан ҳар йили аттестациядан ўтказилиши керак.

— бўлим.
Ички аудит хизматининг мустақиллиги

5.1. Қуйидагилар ички аудит хизмати мустақиллигининг асосий шартлари ҳисобланади:

5.1.1. ички аудит хизмати раҳбарини ва унинг ходимларини лавозимга тайинлаш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш, Компания Бошқарувчилар кенгашининг қарорлари бўйича уларга иш ҳақи миқдорини ва бошқа тўловларни белгилаш;

5.1.2. Компания Бошқарувчилар кенгашига бевосита бўйсуниш.

VI — бўлим.
Ички аудит ўтказишга ва уни ўтказиш натижалари бўйича йиғма ҳисобот тузишга қўйиладиган талаблар

6.1. Ички аудит:

6.1.1. тасдиқланган бизнес-режа бажарилишини;

6.1.2. корпортив бошқариш принципларига риоя қилинишини;

6.1.3. бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобнинг ҳолатини;

6.1.4. солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланишини;

6.1.5. молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатларига риоя этилишини;

6.1.6. активларнинг ҳолатини;

6.1.7. ички назоратнинг ҳолатини текшириш ва уларнинг мониторингини олиб бориш йўли билан фақат ички аудит хизмати ходимлари томонидан амалга оширилади.

6.2. Компания Бошқарувчилар кенгаши томонидан Компания фаолиятининг ихтисосидан келиб чиқиб қонун ҳужжатларига мувофиқ текширишни ўтказишнинг бошқа йўналишлари белгиланиши мумкин.

6.3. Ўтказилган текширишлар натижалари бўйича бевосита уни ўтказган ходим (ходимлар) томонидан имзоланадиган тегишли ҳисоботлар тузилади.

6.4. Бунда:

6.4.1. бизнес-режа бажарилишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

а) унинг бажарилишининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари таҳлили;

б) унинг бажарилиши таъминланмаган тақдирда айбдор мансабдор шахслар

шахсан кўрсатилган ҳолда аниқланган сабаблар баѐни;

6.4.2. корпоратив бошқариш принципларига риоя қилишни текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

а) Компаниянинг бошқарув органлари томонидан қабул қилинадиган

қарорларнинг самаралилиги, унинг акциядорларининг қонуний ҳуқуқ

ва манфаатларига риоя этилиши таҳлили;

б) корпоратив бошқариш соҳасида қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари баѐни (таъсис ҳужжатларига риоя қилиш, умумий йиғилишлар ва Компания бошқарув органлари мажлислари ўтказилиши, дивидендлар тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши ва ҳоказолар);

6.4.3. Компаниянинг бухгалтерия ҳисоби ва молия ҳисоботи ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

а) бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молия ҳисоботини тузишнинг

белгиланган тартибига риоя қилинишини баҳолаш;

б) аниқланган бухгалтерия ҳисоботини юритиш ва молиявий ҳисоботни

тайѐрлашнинг белгиланган тартиби бузилишининг тавсифи;

6.4.4. солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри ҳисобланиши ва тўланишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

а) тузилган ва тегишли органларга тақдим этилган солиқлар ва мажбурий

тўловлар ҳисоб-китоби тўғрилигини баҳолаш;

б) солиқлар ва мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлашнинг белгиланган тартиби бузилиши ҳолатларини, солиқ солинадиган базани белгилашда четга чиқишларни баѐн қилиш;

6.4.5. молия-хўжалик операцияларини амалга оширишда Компания томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

а) Компания томонидан амалга оширилган молия-хўжалик

операцияларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини баҳолаш;

б) ички аудит давомида аниқланган Компания томонидан амалга оширилган молия-хўжалик операцияларининг қонун ҳужжатларига номувофиқлигини баѐн қилиш;

е) ички назоратнинг ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот

қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

а) ички назорат тизимини ва унинг фаолият кўрсатишидаги мавжуд

камчиликларни баѐн этиш;

б) Компаниянинг таркибий бўлинмаларидаги ижро интизомининг ҳолати

тўғрисидаги маълумотлар, унинг аниқ ходимлари ишидаги мавжуд камчиликлар.

6.5. Активларнинг ҳолатини текшириш натижалари активларни хатловдан ўтказишнинг асосланишини ҳамда уларнинг ҳаракати, амалда мавжудлиги ва сақланиши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.

6.6. Шунингдек ўтказиладиган текширишлар бўйича барча ҳисоботларда Компания Бошқаруви ва унинг таркибий бўлинмалари фаолияти баҳоланишини, аниқланган четга чиқишлар ва қонунни бузишларни бартараф этишга доир тавсияларни, тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг тўлиқ пакетини ўз ичига оладиган якуний қисм бўлиши керак.

6.7. Ўтказилган ички аудит якунлари бўйича ички аудит раҳбари томонидан имзоланадиган йиғма ҳисобот тузилади.

6.8. Йиғма ҳисобот:

6.8.1. таҳлилий қисмни;

6.8.2. якуний қисмни;

6.8.3. тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг тўлиқ пакетини ўз ичига олиши керак. 6.9. Йиғма ҳисоботнинг таҳлилий қисми ички аудит ходимлари томонидан ўтказилган текширишлар натижалари тўғрисидаги умумлаштирилган ахборотни ўз ичига олиши керак.

6.10. Ҳисоботнинг якуний қисми:

6.10.1. Компаниянинг Бошқаруви ва таркибий бўлинмалари фаолиятига, шунингдек ликвидлигига умумий баҳони;

6.10.2. аниқланган четга чиқишлар ва қонунни бузишларни бартараф этиш бўйича ички аудит хизматининг тавсияларини ҳамда Компаниянинг молияхўжалик фаолияти самарадорлигини оширишга, корпоратив бошқаришни такомиллаштиришга доир умумлаштирилган таклифларни ўз ичига олиши керак.

6.11. Йиғма ҳисобот ички аудит якунлангандан кейин 10 кун мобайнида тугалланиши зарур.

6.12. Йиғма ҳисоботлар бевосита Бошқарувчилар кенгашига кўриб чиқиш ва кейинчалик тасдиқлаш учун тақдим этилиши керак. Ҳисоботлар нусхалари тасдиқлангандан кейин Компания Бошқарувига тақдим этилиши керак.

6.13. Компаниянинг Бошқаруви ички аудит натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш барча чора-тадбирларини кўриши шарт.

6.14. Ички аудит хизмати текшириш давомида аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш, шунингдек умуман Компаниянинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва зарур даражада бажарилиши устидан назорат ўрнатиши керак.

VII — бўлим.
Ички аудит хизматининг жавобгарлиги

7.1. Ички аудит хизмати ходимлари:

7.1.1. ўзлари ўтказган текширишлар натижалари бузиб кўрсатилганлиги;

7.1.2. уларга тақдим этилган ѐки улар томонидан хизмат вазифаларининг бажарилиши муносабати билан уларга маълум бўлган Компаниянинг сирини ташкил этадиган ахборотнинг махфийлигига риоя қилинмаганлиги;

7.1.3. олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилиши таъминланиши учун жавоб берадилар.

7.2. Ички аудит хизмати аудиторлик текширишлари давомида аниқланган қонун бузишларни бартараф этиш ва Компаниянинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан кўрилган чора-тадбирларга баҳо берилиши учун жавоб беради.

7.3. Компаниянинг Бошқарувчилар кенгаши ҳар чоракда ички аудит хизматининг текширишлар натижалари тўғрисидаги ҳисоботини эшитади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва Компаниянинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан чора-тадбирлар кўради.

VIII — бўлим.
Якуний қоидалар

8.1. Мазкур Низом Компаниянинг Бошқарувчилар кенгаши томонидан тасдиқланган кундан этиборан кучга киради.

8.2. Агар мазкур Низомни бирон бир қоидаси ўз кучини йўқотган бўлса, бу қоида бошқа қоидаларни тўхтатиш учун сабаб бўлмайди.

8.3. Агар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик хужжатлари ѐхуд Компания уставида мазкур Низомда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик хужжатлари ва Компания устави қоидалари қўлланилади.

 

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси акциядорлик жамияти ички аудит хизмати тўғрисидаги низом (янги таҳрирда) (.pdf 400 КВ)

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси акциядорлик жамияти ички аудит хизмати тўғрисидаги низом (.docx 23 kb)

Сўнгги ўзгартириш: 08.12.2016

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech