Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низом

«Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорларнинг йиллик умумий
йиғилишининг 04.11.2016й. 2-сонли баённомасига 7-илова
«ТАСДИҚЛАНГАН» «Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорларнинг йиллик умумий
йиғилишининг 2016 йил 4 ноябрдаги қарори билан

«ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» МИЛЛИЙ ХОЛДИНГ
КОМПАНИЯСИ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ
ТАФТИШ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМ
(янги тахрирда)
Тошкент — 2016 йил
— бўлим.
Умумий қоидалар 

1.1. Ушбу низом Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида«ги қонунига, Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг баѐнномаси билан (11.02.2016й. № 02-02/1-187) тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексининг тавсияларига ва «Ўзбекнефтгаз» МХК (мант бўйича Компания) уставига мувофиқ ишлаб чиқилган хамда Компаниянинг тафтиш комиссияси мақомини, функцияларини, ваколатларини, мажбуриятларини, унинг аъзоларини сайлаш ва уларни ишлаш тартибини белгилаб беради.

II — бўлим.
Тафтиш комиссиясининг хуқуқий мақоми

2.1. Тафтиш комиссия Компаниянинг органи ҳисобланиб, Компания, унинг бўлинмалар ва хизматлар, филиаллар ва ваколатхоналар фаолияти устидан ички молия-хўжалик ва ҳуқуқий назорат қилиш функцияларини амалга оширади.

2.2. Тафтиш комиссия ўз фаолиятида давомида Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига, давлат бошқаруви органларининг қонуности ҳужжатларига, Компания уставига, мазкур низомга ва Компаниянинг бошқа ҳужжатларига амал қилади.

2.3. Таштиш комиссия аъзоси молия хўжалик фаолияти ва бухгалтерия ҳисобини тахлил қилиш масалаларда етарли билим савияга, тафтиш иши усулларига эга бўлган шахс бўлиши мумкин.

III — бўлим.
Тафтиш комиссиянинг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини тугатиш

3.1. Тафтиш комиссия аъзолигига номзодлар бўйича таклифлар киритиш, ушбу таклифларни кўриб чиқиш ва улар бўйича Бошқарувчилар кенгаши томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунининг 63 ва 65 моддаларига ва Компанияуставига мувофиқ амалга оширилади.

3.2. Тафтиш комиссияга номзодлар киритиш таклифи ѐзма равишда Компаниянинг манзилига почта орқали юборилади ѐки Компания девонхонасига топширилади. Таклиф киритилган сана почта орқали юборилган санаси ѐки Компания девонхонасига топширилган санаси бўйича аниқланади.

Таклиф акциядор ѐки унинг вакили томонидан имзоланади, вакил томонидан имзоланган холларда вакилнинг ишончномаси илова қилиниши шарт.

Агар ташаббус юридик шахс — акциядор томонидан чиққан бўлса юридик шахс вакилининг имзоси (юридик шахснинг уставига асосан ишончномасиз харакат қилиш ҳуқуқига эга бўлган вакил) юридик шахснинг мухри билан тасдиқланиши шарт. Агар таклиф юридик шахснинг номидан ишончнома асосида харакат қилаѐтган вакил томонидан имзоланган бўлса таклифга ишончнома илова қилиниши шарт.

3.3. Тафтиш комиссияси уч кишидан иборат бир йил муддатга акциядорлар умумий йиғилиши томонидан Компаниянинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган, йиғилишда иштирок этаѐтган акциядорларнинг кўпчилик (оддий кўпчилик) овози билан сайланади. Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида Компания Бошқарувчилар кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек Компанияда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас. Тафтиш комиссия сайлови хар бир номзод бўйича алохида овоз бериш йўли билан амалга оширилади. Айни бир шахс Компаниянинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

3.4. Тафтиш комиссияси ўз таркибидан тафтиш комиссиясининг раисини ва котибини сайлайди. Тафтиш комиссиясининг раиси ва котиби тафтиш комиссиясига сайланган шахслар ичидан тафтиш комиссия аъзоларининг кўпчилик овоз билан сайланадилар.

Тафтиш комиссияси ўзи хохлаган пайтда раисни ва котибни тафтиш комиссиясига сайланган шахслар ичидан тафтиш комиссия аъзоларининг кўпчилик овоз билан қайта сайлашга ҳақли, тафтиш комиссия аъзоларининг чиқиб кетган овозлари бундан мустасно.

3.5. Тафтиш комиссиясининг аъзоси ўз хохишига кўра истаган пайтида, тафтиш комиссияда ўз фаолиятини тўхтатиш кунидан бир ой олдин Компания тафтиш комиссияси ва Бошқарувчилар кенгашини огохлантирган холда тафтиш комиссия такибидан чиқишга ҳақли. Бу холда акциядорлар умумий йиғилиши ўзининг яқин орадаги йиғилишида тафтиш комиссия аъзосини алмаштиради.

3.6. Агар тафтиш комиссия аъзоси тугатиш комиссияси таркибига кирса, Бошқарувчилар кенгаши ѐки Бошқарув аъзолигига сайланган (тайинланган) ѐхуд Компанияда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлашни бошлаган бўлса, унда ушбу шахс тафтиш комиссиясида ўз фаолиятини тўхтатиши лозим. Бу холда акциядорлар умумий йиғилиши ўзининг яқин орадаги йиғилишида тафтиш комиссия аъзосини алмаштиради.

3.7. Тафтиш комиссия аъзоси ѐки барча аъзоларининг ваколатлари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан Компаниянинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган, йиғилишда иштирок этаѐтган акциядорларнинг кўпчилик (оддий кўпчилик) овози билан қуйидаги холатларда муддатидан илгари тугатилиши мумкин:

3.7.1. узурли сабабсиз тафтиш комиссиясининг ишида уч мартадан ортиқ қатнашмаслиги;

3.7.2. текшириш ўтказилганда тафтиш комиссияси аъзолари (аъзоси) текширишга алоқадор бўлган мавзугатегишли барча хужжатлар ва материалларни лозим даражада ўрганмаганлиги оқибатида Компания тафтиш комиссиясининг нотўғри хулосалари берилганлиги;

3.7.3. тафтиш комиссиясининг айрим аъзолари ѐки барча аъзолари томонидан мазкур низомнинг 4.3. банди талабларини бажармаганлиги;

3.7.4. тафтиш комиссия аъзоларининг бошқа хатти-харакатлари (харакатсизлиги) туфайли Компанияга салбий оқибатлар олиб келганлиги.

3.8. Тафтиш комиссия аъзоларининг сони Компания уставида кўрсатилган миқдорнинг яримидан кам бўлиб қолса Компания Бошқарувчилар кенгаши тафтиш комиссиясининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт.

Тафтиш комиссиясининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда янги сайланган тафтиш комиссия аъзоларининг ваколатлари кейинги акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида тафтиш комиссияси сайлангунига қадар амал қилади.

3.9. Агар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тафтиш комиссия аъзоларининг барчасининг ѐки айрим аъзоларининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарор қабул қилса ва бунинг натижасида тафтиш комиссияси аъзоларининг сони сайланган миқдоридан яримидан кам бўлиб қолса, ушбу қарор қабул қилинган кундан уч иш куни ичида Бошқарувчилар кенгаши тафтиш комиссиясини янги таркибини сайлаш бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт.

IV — бўлим.
Тафтиш комиссиянинг функциялари ва мажбуриятлари

4.1. Компаниянинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш ўтказиш) тафтиш комиссиясининг, акциядорлар умумий йиғилишининг, Компания Бошқарувчилар кенгашининг ташаббусига кўра ѐки Компания овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра Компания Бошқарувчилар кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ѐки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

4.2. Ўз функцияларини бажариш пайтида тафтиш комиссияси қуйидаги турдаги ишларни амалга оширади:

4.2.1. Компаниянинг молиявий хўжалик ҳужжатларини, мол-мулкни инвентарлаш бўйича комиссиянинг хулосаларини текшириш, кўрсатилган ҳужжатларни бирламчи бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан таққослаш;

4.2.2. Компания номидан тузилган шартномалар, амалга оширилган битимлар, контрагентлар билан ҳисоб-китобларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текшириш;

4.2.3. юритилаѐтган бухгалтерия ва статистика ҳисобининг амалдаги меъѐрий хужжатларга мувофиқлигини таҳлил қилиш;

4.2.4. молиявий хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолияти ўрнатилган нормативлар, қоидалар ва бошқаларга мувофиқлигини текшириш;

4.2.5. Компаниянинг молиявий ҳолатини, унинг тўловга қобиллигини, активларнинг ликвидлигини, ўз ва қарз маблағлари нисбатини таҳлил қилиш, Компаниянинг иқтисодий ҳолатини яхшилаш учун захираларни аниқлаш ва Компания бошқарув органларига молия-хўжалик фаолияти масалалари бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

4.2.6. фойда ва зарар ҳисобларни таҳлил қилиш ва уларни тўғри тақсимланиши;

4.2.7. маҳсулот ва хизматлар етказиб берувчиларга, бюджетга тўловлар, облигациялар бўйича фоизлар, акциялар бўйича дивидендлар ва иш ҳақи ҳисобланиши ҳамда тўланиши, бошқа мажбуриятлар сўндирилиши ўз вақтида ва тўғри амалга оширилаѐтганини текшириш;

4.2.8. солиқ инспекцияси, статистика органлари, давлат бошқарув органларига топшириладиган Компания бухгалтерия баланслари, йиллик ҳисобот, фойда ва зарар ҳисоби, фойдани тақсимлаш, бошқа ҳисобот ҳужжатлари тўғри тузилганлигини текшириш;

4.2.9. Бошқарув томонидан қабул қилинган қарорларни ҳаққўнийлигини текшириш, улар Компания уставига, Компания Бошқаруви тўғрисидаги низомга ва акциядорлар умумий йиғилиши қарорларига мувофиқлиги;

4.2.10. акциядорлар умумий йиғилиши қарорларини таҳлил қилиш ва Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари ва бошқа меъѐрий актларига тўғри келмаган холларда уларни ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш;

4.2.11. Компаниянинг рахбарлик қилувчи органларга киритилган акциядорларнинг аризалари билан ишлашни текшириш;

4.2.12. қимматли қоғозлар бозори ва акциядорлик жамиятларига оид қонунчилик талабларига Компания томонидан риоя қилинишини текшириш;

4.2.13. Компания устави билан тафтиш комиссия ваколатига кирадиган бошқа ишларни бажариш, шу жумладан акциядорлар умумий йиғилиши ва Бошқарувчилар кенгашининг топшириғи бўйича.

4.3. Тафтиш комиссияси қуйидагиларга мажбур:

4.3.1. акциядорлар умумий йиғилиши, Бошқарувчилар кенгаши, Бошқарувни эътиборига амалга оширилган тафтиш ва текширишлар натижаларини Компания бошқарув органлари мажлисларида хулосалар, ѐзма ҳисоботлар,

билдиришномалар, ахборотлар шаклида ўз вақтида етказиш;

4.3.2. Компаниянинг йиллик ҳисоботи ва йиллик бухгалтерия ҳисоботидаги маълумотлар ишончлилиги бўйича баҳо бериш;

4.3.3. Компаниянинг молиявий холатига таъсир этувчи хавф-хатар ва бошқа вазиятлар олдида Компания заифлигига баҳо бериш;

4.3.4. Компаниянинг молия-хўжалик фаолиятини йил якуни бўйича ѐки бошқа давр учун қонунчилик, Компания устави ва мазкур низомга мувофиқ шахслар ташабусига кўра тафтиш ўтказиш;

4.3.5. тижорат сирини сақлаш, ўз функцияларини бажаришлари пайтида тафтиш комиссияси аъзолари конфиденциал маълумотларга эга бўлганда, ушбу маълумотларни ошкора қилмаслик. Агар тафтиш комиссияси ишига эксперт сифатида тафтиш комиссия аъзоси бўлмаган шахслар жалб қилинса, улар тижорат сири сақлаш лозимлиги ҳақида огохлантирилиши керак. Уларнинг хатихаракатлари бўйича жавобгарлик текширишга жалб қилган тафтиш комиссия аъзоларининг зиммасида бўлади;

4.3.6. Компаниянинг бошқарув органлари ва мансабдор шахсларининг харакатлари устидан акциядоларнинг аризаларини ўз вақтида қўриб чиқиш ва улар бўйича тегишли чоралар кўриш;

4.3.7. ишлаб чиқариш хўжалик, молиявий, хуқуқий фаолиятда қонун бузилиш холатлари аниқланганда ѐки Компания манфаатларига хавф хатар пайдо бўлишида Компанининг бошқарув органларининг қарорлари талаб қилинганда Бошқарувчилар кенгашининг мажлисларини, навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини чақирилишини талаб қилиш.

4.4. Текшириш предмети бўлган барча хужжатлар ва материаллар тафтиш комиссия аъзолари томонидан текшириш ўтказилганда синчиклаб ўрганиб чиқилиши лозим. Тафтиш комиссия аъзолари нотўғри хулосалар берганлиги учун жавобгар бўлади, ва ушбу жавобгарлик меъѐри акциядорлар умумий йиғилиши ва амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланади.

4.5. Тафтиш комиссия аъзолари акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиши ва йиғилиш қатнашчиларининг саволларига ўз ваколат доирасида жавоб беришга мажбур.

— бўлим.
Тафтиш комиссиянинг ҳуқуқлари ва ваколатлари

5.1. Тафтиш комиссияси ўз функцияларини тегишлича бажариш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларга (ваколатларга) эгадир:

5.1.1. Компаниянинг ҳар қандай молиявий хужжатларини текшириш, шу жумладан Компанияни инвентаризациялаш бўйича комиссия хужжатларини, кўрсатилган хужжатларни бирламчи бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан таққослаш;

5.1.2. Компаниянинг бошқарув органларидан, унинг бўлинмалари ва хизматларидан, мансабдор шахслариданўз иши учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиш ва олиш. Кўрсатилган ҳужжатлар ва материаллар тафтиш

комиссиясига унинг ѐзма сўровига асосан уч кун ичида тақдим этилиши керак;

5.1.3. тафтиш комиссияишлаб чиқариш-хўжалик, молиявий, ҳуқуқий фаолиятда қонунбузарликлар аниқланган ѐки Компания манфаатларига таҳдид пайдо бўлган холатларда акциядорлар умумий йиғилишини, Бошқарувчилар кенгаши ва Бошқарувни мажлисларини чақиришни талаб қилиш; 5.1.4. Бошқарувчилар кенгаши мажлисларини чақиришни талаб қилиш. Бошқарувчилар кенгаши раиси Бошқарувчилар кенгаши мажлисини тафтиш комиссиясининг талаби бўйича чақирилганда рад этишга ҳақли эмас;

5.1.5. Бошқарувчилар кенгаши мажлисларида қатнашиш, унинг бирон бир аъзоларини таклифига кўра;

5.1.6. Компаниянинг бошқарув органлари, унинг бўлинмалари ва хизматлари олдида, Компаниянинг амалдаги низомлари, қоидалари ва йўриқномаларини бузган тақдирда Компания ходимлари, шу жумладан мансабдор шахсларнинг

жавобгарлиги тўғрисидаги масалани қўйиш;

5.1.7. қонун хужжатлари ва Компания уставига асосан бошқа ҳуқуқларга (ваколатларга) хам эга.

5.2. Тафтиш комиссия аъзолари:

5.2.1. аниқланган қонунбузилиш холати бўйича тафтиш комиссиясининг кечиктириб бўлмайдиган қарори талаб этилган тақдирда тафтиш комиссиясини шошилинч мажлисини чақиришга;

5.2.2. тафтиш комиссия хулосалари бўйича ўз этирозларини ѐзма равишда билдириш ва бу ҳақда акциядолар умумий йиғилиши эътиборига етказишга ҳақли.

VI — бўлим.
Тафтиш комиссиянинг йиғилишлари.
Текширув (тафтиш) ўзтказиштартиби 

6.1. Тафтиш комиссияси ўз мажлисларида барча масалаларни ҳал этади. Тафтиш комиссияси мажлислари тасдиқланган режа бўйича, шунингдек текширув ѐки тафтиш бошланиши олдидан ва уларнинг натижалари бўйича ўтказилади. Тафтиш комиссиясининг шошилинч қарори талаб этиладиган қонунбузарликлар аниқланган такдирда тафтиш комиссияси аъзоси комиссиянинг мажлисини зудлик билан чақиришни талаб қилиши мумкин.

6.2. Тафтиш комиссия мажлиси агар унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этса ваколатли деб ҳисобланади. Тафтиш комиссия мажлисларини сиртдан овоз бериш йўли билан ўтказишга йўл қўйилмайди.

6.3. Тафтиш комиссиясининг ҳар бир аъзоси битта овозга эгадир. Тафтиш комиссиясининг далолатномалари ва хулосалари мажлисда қатнашаѐтган тафтиш комиссия аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан тасдиқланади. Овозлар тенг бўлганда тафтиш комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Тафтиш комиссияси аъзолари комиссия қарорига рози бўлмаганларида мажлис баѐнномасида алоҳида фикрларини қайд эттиришга ва уларни Бошқарувчилар кенгаши ва акциядорлар умумий йиғилиши эътиборига етказишга ҳақлидирлар.

6.4. Тафтиш комиссия ўз таркибидан раис ва котибни сайлайди. Тафтиш комиссия раиси:

6.4.1. тафтиш комиссия мажлисларини чақиради ва ўтказади;

6.4.2. тафтиш комиссиясинингкундалик ишини ташкиллаштиради;

6.4.3. Бошқарувнининг, Бошқарувчилар кенгашининг мажлисларида ва акциядорларнинг умумий йиғилишларида тафтиш комиссиясини ифодалайди;

6.4.4. тафтиш комиссияси номидан чиқиш хужжатларни имзолайди.

6.5. Тафтиш комиссияси раиси бўлмаган тақдирда унинг функцияларини мажлисда қатнашаѐтган аъзоларнинг кўпчилик овоз билан қабул қилинган қарорга мувофиқ тафтиш комиссияси аъзоларидан бири бажаради.

6.6. Тафтиш комиссиясининг котиби:

6.6.1. мажлис баѐнномалари юритилишини ташкиллаштиради;

6.6.2. тафтиш комиссиясининг далолатномаларини ва хулосаларини олувчиларга етказади ва уларни Компания архивига топширади.

6.7. Компаниянинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш бир йиллик фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

6.8. Компаниянинг йиллик ҳисоботига киритилган ва йиллик бухгалтерия балансида акс эттирилган маълумотлар ҳаққонийлигини тасдиқловчи ѐки рад этувчи хулоса хамда Компаниянинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш ўтказиш) бўйича тафтиш комисиясини ҳисоботи, Компаниянинг йиллик ҳисоботи дастлаб тасдиқланиши тўғрисидаги Бошқарувчилар кенгашининг мажлиси ўтказилиши кунига қадар уч кун олдин тафтиш комиссияси томонидан Бошқарувчилар кенгашигатақдим этилиши лозим.

6.9. Компаниянинг молия-хўжалик фаолиятини режадан ташқари текшириш (тафтиш ўтказиш) қуйидаги холатларда амалга оширилади:

6.9.1. акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига асосан;

6.9.2. Бошқарувчилар кенгашининг қарорига асосан;

6.9.3. Компаниянинг беш фоизидан кам бўлмаган овоз берувчи акцияларига эга акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра;

6.9.4. тафтиш комиссиясининг ўз ташаббусига кўра.

6.10. Режадан ташқари текшириш (тафтиш) ўтказиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан Компаниянинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган, йиғилишда иштирок этаѐтган акциядорларнинг кўпчилик (оддий кўпчилик) овози билан қабул қилинади. Тафтиш комиссияси акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли баѐнномасини олгандан сўнг текширишни бошлайди.

6.11. Режадан ташқари текшириш (тафтиш) ўтказиш тўғрисидаги қарор Бошқарувчилар кенгаши томонидан мажлисда қатнашаѐтган аъзоларининг кўпчилик овози билан, сиртдан овоз бериш холатларида Бошқарувчилар кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади. Ушбу қарорни қабул қилишга овоз берган барча Бошқарувчилар кенгашининг аъзолари томонидан қарор имзоланади ва тафтиш комиссия раисига юборилади.

6.12. Қонунбузарлик холати аниқланган тақдирда тафтиш комиссия аъзоси, тафтиш комиссия қарори талаб этиладиган, аниқланган қонунбузилиш холатини таърифлаган холда ѐзма равишда тафтиш комиссия раисига юборади.

Тафтиш комиссия раиси талабномани олгандан сўнг уч иш кунида тафтиш комиссия мажлисини чақириши шарт.

Тафтиш комиссия томонидан текшириш (тафтиш) ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тафтиш комиссия раиси текшириш (тафтиш) ўтказишни ташкиллаштиради ва уни ўтказишни бошлайди.

6.13. Режадан ташқари текшириш (тафтиш) ўтказиш тўғрисидаги талабни Компания акциядорлари томонидан киритиш:

6.13.1. Текшириш (тафтиш) ўтказиш бўйича ташаббускор — акциядорлар тафтиш комиссияга қуйидагиларни ўз ичига олган ѐзма талабнома юборади:

— акциядорнинг Ф.И.Ш. ѐки номи;

— уларга тегишли акциялар хақида маълумотлар (сони ва тури); — ушбу талабноманинг асосланган далилини.

Талабнома акциядор ѐки унинг вакили томонидан имзоланади. Талабнома вакил томонидан имзоланган холларда вакилнинг ишончномаси илова қилиниши шарт.

Агар ташаббус юридик шахс — акциядор томонидан чиққан бўлса юридик шахс вакилининг имзоси (юридик шахснинг уставига асосан ишончномасиз харакат қилиш ҳуқуқига эга бўлган вакил) юридик шахснинг мухри билан тасдиқланиши шарт. Агар талабнома юридик шахснинг номидан ишончнома асосида харакат қилаетган вакил томонидан имзоланган бўлса талабномага ишончнома илова қилиниши шарт.

6.13.2. Текшириш (тафтиш) ўтказиш талабномаси тафтиш комиссия раиси номига Компания манзили бўйича почта орқали (топширилганлиги тўғрисидаги тасдиқловчи хужжат билан) ѐки Компания девонхонасига топширилади.

Талабнома тақдим қилинган сана уни Компанияга топширилган санаси ѐки Компания девонхонасига топширилган санаси ҳисобланади.

6.13.3. Талабнома тақдим қилинган кундан ўн иш куни ичида Компаниянинг молия-хўжалик фаолиятини режадан ташқари текшириш (тафтиш) ўтказиш тўғрисидаги тафтиш комисиясининг қарори қабул қилиниши ѐки тафтиш ўтказилишига рад жавоби берилиши лозим.

6.13.4. Текшириш (тафтиш) ўтказилишига тафтиш комисиясининг рад жавоби қуйидаги холларда берилиши мумкин:

— талабнома тақдим этган акциядор (акциядорлар) талабнома тақдим этилган санага зарур бўлган овоз берувчи акциялар сонига эга бўлмаса;

— талабнома тақдим этилган санага талабнома тақдим этиш ташаббуси билан чиқаѐтган шахслар акциядорлар реестрида рўйхатга олинмаган бўлса ѐки тегишли акциядорларнинг вакиллик ваколатларига эга бўлмаса;

— талабномада текшириш (тафтиш) ўтказилиши сабаби кўрсатилмаган бўлса; — текшириш (тафтиш) ўтказилишига асос бўлган фактлар бўйича текшириш (тафтиш) ўтказилган ва тафтиш комиссия томонидан ушбу холатлар бўйича хулоса тасдиқланаган бўлса;

— талабномада маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаган бўлса;

— талабнома Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва норматив-меъѐрий хужжатларига ѐки Компания уставига мувофиқ бўлмаса.

6.14. Текшириш предметига тааллуқли барча мавжуд бўлган ва олинган хужжатлар хамда материаллар тафтиш комияссия томонидан текшириш (тафтиш) ўтказилаѐтганда ўрганинилиб чиқилиши лозим.

6.15. Компаниянинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра Компаниянинг тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада:

6.15.1. Компаниянинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;

6.15.2. бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаѐтганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.

Ушбу хулоса акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида кўриб чиқилади. 

6.16. Тафтиш комиссияси томонидан текшириш (тафтиш) ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар Компаниянинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш) ўтказиш бўйича талабнома тақдим қилган шахслар тафтиш комиссиясини ѐзма огохлантирилган холда ўзлари хохлаган пайтда талабномасини чақиртириб олишга ҳақли.

6.17. Тафтиш комиссияси Компанияда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ѐки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва Компания ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда Компания Бошқарувчилар кенгашининг мажлисига олиб чиқади.

VII — бўлим.
Тафтиш комиссия аъзоларига ҳақ тўлаш тартиби

7.1. Тафтиш комиссия аъзоларига улар томонидан амалга оширилган иш ва тафтиш (текшириш) якунлари бўйича тақдим этилган ҳисоботлар (хулосалар) учун ҳақ тўланади.

7.2. Тафтиш комиссия раиси ва аъзоларига тўланаѐтган хақ миқдорини аниқлаш учун тафтиш комиссияси ишининг натижалари ва тақдим қилинган ҳисоботлари (хулосалари) асос бўлади.

7.3. Тафтиш комиссиясининг хар бир аъзосига тўланаѐтган хақ миқдори бир ойига энг кам иш ҳақининг 3 бараварига тенг. Хақ хар чорак тўланади.

7.4. Агар тафтиш комиссиясининг хулосалари хар чоракда кузатув кенгашига киритилмаган бўлса хақ тўланмайди.

VIII — бўлим.
Якуний қоидалар

8.1. Мазкур Низом акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган кундан этиборан кучга киради.

8.2. Агар мазкур Низомни бирон бир қоидаси ўз кучини йўқотган бўлса, бу қоида бошқа қоидаларни тўхтатиш учун сабаб бўлмайди.

8.3. Агар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик хужжатлари ѐхуд Компания уставида мазкур Низомда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик хужжатлари ва Компания устави қоидалари қўлланилади.

 

«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси акциядорлик жамияти тафтиш комиссияси тўғрисидаги низом (янги таҳрирда) (.pdf 417 КБ)

«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси акциядорлик жамияти тафтиш комиссияси тўғрисидаги низом (.docx 24 КБ)

Сўнгги ўзгартириш: 08.12.2016

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech