Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Бошқарув кенгаши тартиби

«Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорларнинг йиллик умумий
йиғилишининг 04.11.2016й. 2-сонли баённомасига 5-илова
«ТАСДИҚЛАНГАН» «Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорларнинг йиллик умумий
йиғилишининг 2016 йил 4 ноябрдаги қарори билан

«ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» МИЛЛИЙ ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИ
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ БОШҚАРУВЧИЛАР
КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМ
(янги тахрирда)
Тошкент — 2016 йил

I-бўлим.
Умумий қоидалар 

1.1. Ушбу низом Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида«ги қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 августдаги ПҚ-446-сонли ва 2006 йил 8 сентябрдаги ПҚ-461-сонли қарорларига, Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг баѐнномаси билан (11.02.2016й. № 02-02/1-187) тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексининг тавсияларига ва «Ўзбекнефтгаз» МХК (мант бўйича Компания) уставига мувофиқ ишлаб чиқилган хамда

Компаниянинг Бошқарувчилар кенгаши мақомини, функцияларини, ҳуқуқларини (ваколатларини) хамда мажбуриятларини, унинг аъзоларини сайлаш ва уларни ишлаш тартибини белгилаб беради.

1.2. Компаниянинг Бошқарувчилар кенгаши акциядорлик жамиятининг кузатув кенгаши функциясини бажаради.

II-бўлим.
Компания Бошқарувчилар кенгашининг функциялари ва ваколатлари

2.1. Бошқарувчилар кенгашининг асосий функциялари:

2.1.1. углеводород русурларидан мукаммал ва самарали фойдаланишни таъминлашни, нефт ва газ конларини ўзлаштириш соҳасида миллий манфаатларни кўриқлашни, уларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва ташқи бозорларга етказиб беришни назарда тутган холда нефтгаз соҳасининг истиқболли ривожланиш стратегик вазифаларини ва унинг тузулмавий ўзгаришларини белгилаш;

2.1.2. нефт ва газга геологик қидирув ишларини олиб бориш, янги очилган ва амалдаги нефтгаз конларини ўзлаштириш, нефтни, газ конденсатини ва табиий газни қазиб чиқарилишини кенгайтириш, уларни чуқурлаштирилган қайта ишлаш бўйича ўрта ва ўзоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқишни ташкиллаштириш;

2.1.3 жорий ва ўрта муддатли ресурслар балансини тузиш хамда нефт, конденсат, тибиий газ ва тайѐр нефт маҳсулотларини тақсимлаш;

2.1.4. изчил ва узликсиз барча турдаги ишларни углеводородларни қидируви, разведкаси, қазиб чиқаришидан уларни саноат қайта ишлаш ва сотишгача таъминловчи ягона яхлит ишлаб чиқариш технологик комплекс сифатида Компания таркибига кирувчи акциядорлик компаниялар фаолиятини мувофиқлаштириш;

2.1.5. Компания таркибига кирувчи акциядорлик компаниялар фаолиятини назорат қилиш;

2.1.6. нефтгаз соҳасига хусусан геологик қидирувга инвестицияларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш бўйича чораларни амалга ошириш;

2.1.7. техник қайта жиҳозлашга ва ишлаб чиқаришни модернизациялашга қаратилган соҳада ягона техник сиѐсатини олиб боришни ташкиллаштириш, янги замонавий технологиялар ва ускуналарни углеводородлар хом ашѐсини геологик қидируви, қазиб чиқариши ва қайта ишлашига жорий қилиш.

2.2. Компания Бошқарувчилар кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

2.2.1. Компанияни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаѐтган чора-тадбирлар тўғрисида Компания Бошқарувининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда Компания фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

2.2.2. акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, бундан Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуни 65-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

2.2.3. акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайѐрлаш;

2.2.4. акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойини белгилаш;

2.2.5. акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун Компания акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш; 2.2.6. Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунининг 59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;

2.2.7. мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

2.2.8. Компаниянинг Бошқарув аъзоларини (раисдан ташқари) сайлаш (тайинлаш), уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

2.2.9. Компаниянинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;

2.2.10. ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

2.2.11. Компания ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва Компания Бошқарувчилар кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Компания Бошқарувчилар кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

2.2.12. аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;

2.2.13. Компаниянинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;

2.2.14. дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

2.2.15. Компаниянинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

2.2.16. Компаниянинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;

2.2.17. Компаниянинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш; 2.2.18. Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 8 ва 9 бобларида назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш;

2.2.19. Компаниянинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

2.2.20. акция ва улушларга Компания эгалик қилаѐтган корхона ва ташкилотларнинг бошқарув органларида Компания номидан унинг вакилларини овоз бериш тартибини тасдиқлаш;

2.2.21. Компаниянинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

2.2.22. Компаниянинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш масалаларини, шунингдек Компания уставига Компаниянинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ҳамда Компаниянинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш;

2.2.23. қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор (акциялар, облигациялар) ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;

2.2.24. қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга (акциялар, облигациялар) ва эмиссия рисоласига ўзгартиришлар ва (ѐки) қўшимчалар киритиш ва уларнинг матнини тасдиқлаш;

2.2.25. Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида«ги қонунининг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

2.2.26. Компания томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

2.2.27. қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

2.2.28. Компаниянинг Бошқарув раиси ва аъзоларига тўланадиган ҳақ ва (ѐки) компенсациялар миқдорларини белгилаш;

2.2.29. хайрия (хомийлик) ѐки беғараз ѐрдам кўрсатиш (олиш) тартиби ва шартларини белгилаш;

2.2.30. акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланган доирада, хайрия (хомийлик) ѐки беғараз ѐрдам кўрсатиш бўйича қарор қабул қилиш;

2.2.31. корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш.

2.2.32. Ахборот сиѐсати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

2.2.33. Бошқарувчилар кенгаши қошида қўмиталар (ишчи гурухлар) тузиш ва уларнинг фаолияти тартибини белгиловчи низомларни тасдиқлаш.

2.3. Компания Бошқарувчилар кенгашининг ваколат доирасига қонун хужжатлари ва Компания уставга мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.

2.4. Компания Бошқарувчилар кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар ҳал қилиш учун Бошқарувга ўтказилиши мумкин эмас.

III — бўлим.
Компаниянинг Бошқарувчилар кенгаши таркиби ва унинг аъзоларини сайлаш тартиби

3.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 8 сентябрдаги ПҚ-461-сонли қарорига мувофиқ Бошқарувчилар кенгаши 16 аъзолардан, асосий вазирликлар вакиллари ва нефтегаз соҳасидаги акциядорлик компанияларининг бошқарув раисларидан иборат:

3.1.1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари— Геология, ѐқилги-энергетика комплекси, кимѐ, нефть-кимѐ ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари, Бошқарувчилар кенгашининг раиси;

3.1.2. «Узбекнефтегаз» МХКнинг Бошқарув раиси, Бошқарувчилар кенгашининг раисининг ўринбосари;

3.1.3. Ўзбекистон Республикаси молия вазири;

3.1.4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири;

3.1.5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиѐт вазирининг биринчи ўринбосари;

3.1.6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси;

3.1.7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси;

3.1.8. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси раиси;

3.1.9. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси раиси;

3.1.10. «Ўзгеобурғунефтгаз» АК Бошқарув раиси;

3.1.11. «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АК Бошқарув раиси;

3.1.12. «Ўзнефтмаҳсулот» АК Бошқарув раиси;

3.1.13. «Ўзтрансгаз» АК Бошқарув раиси;

3.1.14. «Ўзнефтгазқурилишинвест» АК Бошқарув раиси;

3.1.15. «Ўзнефтгазмаш» АК Бош директори;

3.1.16. Бош бошқармани бошлиғи —"Ўзбекнефтгаз" МХК Бошқарув раисини биринчи ўринбосари, Бошқарувчилар кенгаши котиби.

3.2. Компаниянинг Бошқарувчилар кенгаши аъзолари лавозимига кўра тайинланади ва бошқа ишга ўтганда Бошқарувчилар кенгаши аъзоси вазифаларини бажаришидан озод қилинади, Бошқарувчилар кенгаши таркибига эса унинг лавозимига янги тайинланган шахс киритилади.

3.3. Компания Бошқарувчилар кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади.

3.4. Компаниянинг Бошқарувчилар кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.

3.5. Компаниянинг Бошқарувчилар кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.

3.6. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони Компаниянинг Бошқарувчилар кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ѐки икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақли.

3.7. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар Компания Бошқарувчилар кенгашининг таркибига сайланган деб ҳисобланади.

3.8. Компаниянинг Бошқарувчилар кенгаши таркибига камида учта мустақил аъзолар киритилади.

3.9. Қуйидагилар Компания Бошқарувчилар кенгашининг мустақил аъзоси деб ҳисобланади:

3.9.1. сўнги беш йил мобайнида Компанияда, унинг шўъба ва аффилланган корхоналарида ишламаган шахслар;

3.9.2. Компания, унинг шўъба ва аффилланган корхоналари акциядори бўлмаган шахслар;

3.9.3. Компания, унинг шўъба ва аффилланган корхоналари билан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг беш минг баравари миқдоридан юқори суммага тегишли шартномага эга бўлган йирик мижозлари ѐки мол етказиб берувчилари билан боғлиқ бўлмаган шахслар;

3.9.4. Компания, унинг шўъба ва аффилланган корхоналари билан хизмат кўрсатиш юзасидан шартномага эга бўлмаган шахслар;

3.9.5. Компания, унинг шўъба ва аффилланган корхоналари раҳбарлари бўлган ѐки сўнги беш йил мобайнида шундай лавозимларда ишлаган шахснинг оила аъзоси бўлмаган шахслар;

3.9.6. Компанияни назорат қилувчи шахс (ѐки Компания устидан жамоа тарзида назорат олиб борувчи гуруҳ ва/ѐки ташкилот аъзоси) бўлмаган шахслар;

3.9.7. Компания билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома орқали боғлиқ бўлмаган ва Компаниянинг соҳаси бўйича юқори турувчи ташкилоти (компания) ѐки йирик акциядорининг ходими бўлмаган шахслар.

IV-бўлим.
Компания Бошқарувчилар кенгашининг раиси

4.1. Компания Бошқарувчилар кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Бошқарувчилар кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисларда баѐннома юритилишини ташкил этади, акциядорларнинг умумий йиғилишини очади ва унинг президиуми таркибига киради, Бошқарув раиси ва унинг ўринбосарлари билан Компания номидан меҳнат шартномаларни тузади.

4.2. Бошқарувчилар кенгашининг раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Бошқарувчилар кенгашининг раисининг ўринбосари амалга оширади, раис ва унинг ўринбосари бўлмаган тақдирда эса Бошқарувчилар кенгашининг аъзоларидан бири амалга оширади.

V-бўлим.
Бошқарувчилар кенгашининг котиби

5.1. Бошқарувчилар кенгиши фаолиятини таъминлаш учун Бошқарувчилар кенгиши котиби барча зарур чораларни кўради.

5.2. Бошқарувчилар кенгашининг котиби бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Бошқарувчилар кенгаши раисининг ўринбосари амалга оширади, раис ўринбосари бўлмаган тақдирда эса Бошқарувчилар кенгашининг аъзоларидан бири амалга оширади.

5.3. Бошқарувчилар кенгашининг котиби:

5.3.1. Бошқарувчилар кенгашининг иш режаси лойихасини тайѐрлашни ташкиллаштиради;

5.3.2. Бошқарувчилар кенгаши мажлисларини чақириш тўғрисидаги талабномаларни қабул қилади ва хабарномаларни юборади;

5.3.3. овоз бериш бюллетенларни, Бошқарувчилар кенгаши мажлисларига хужжатлар ва материалларни мазкур Низомнинг 7.11. ва 7.12. бандларига мувофиқ тарқатади;

5.3.4. Бошқарувчилар кенгаши аъзолари томонидан тўлдирилган овоз бериш бюллетенларни қабул қилади;

5.3.5. Бошқарувчилар кенгаши мажлислари баѐнномаларини юритади ва сиртдан овоз бериш натижалари бўйича баѐнномаларни тайѐрлайди;

5.3.6. мазкур Низомга, Компаниянинг ички хужжатларига ва Бошқарувчилар кенгаши раисининг топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

5.4. Мазкур низомда назарда тутилган хужжатлар ва материаллар Бошқарувчилар кенгаши котиби олган сана Бошқарувчилар кенгашига тақдим этилган сана деб ҳисобланади.

VI — бўлим.
Бошқарувчилар кенгашининг иш режаси

6.1. Бошқарувчилар кенгаши мажлислари унинг иш режаси асосида лекин чоракда камида бир марта ўтказилади. Бошқарувчилар кенгашининг иш режаси Бошқарувчилар кенгаши раиси ва унинг ўринбосари, Бошқарувчилар кенгаши аъзоси, Бошқаруви, Бошқарув раиси, тафтиш комиссияси ва Компаниянинг аудитори таклифларига мувофиқ шакллантирилади.

6.2. Келгуси йилнинг Бошқарувчилар кенгашининг иш режасига таклифлар 15 январдан кечиктирмай киритилади.

6.3. Бошқарувчилар кенгашининг иш режасига масалаларни киритиш бўйича таклиф:

6.3.1. таклифни киритган шахс (орган) ҳақидаги маълумотларни;

6.3.2. Бошқарувчилар кенгаши кўриб чиқишига таклиф этилаѐтган масалалар таърифини;

6.3.3. масалаларга изоҳли материалларни;

6.3.4. таклиф этилаѐтган масалани кўриб чиқиш муддатларини;

6.3.5. таклифни киритган шахснинг (орган раҳбарининг) имзосини ўз чига олиши керак.

6.4. Иш режани тайѐрланиши назоратини Бошқарувчилар кенгаши раиси амалга оширади.

6.5. Иш режа Бошқарувчилар кенгиши раисининг таклифига кўра Бошқарувчилар кенгиши томонидан тасдиқланади.

VII — бўлим.
Бошқарувчилар кенгашининг мажлисини чақириш

7.1. Бошқарувчилар кенгашининг мажлиси Бошқарувчилар кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, Компания Бошқарувчилар кенгаши, Бошқарув, тафтиш комиссияси аъзосининг, Бошқарув раисининг ва ички аудит ҳизмати бошлиғи талабига кўра чақирилади.

7.2. Компания овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) Компаниянинг Бошқарувчилар кенгаши мажлисини чақирилишини талаб қилишга ҳақли.

7.3. Бошқарувчилар кенгаши мажлисини ўтказиш тўғрисидаги талабнома:

7.3.1. таклифни киритган шахс (орган) ҳақидаги маълумотларни;

7.3.2. мажлис кун тартиби масалаларининг таърифини;

7.3.3. ушбу масалаларни қўйиш сабаларини;

7.3.4. масалаларни кўриб чиқиш учун зарур хужатларни ва бошқа материалларни;

7.3.5. мажлис чақирилишини талаб қилган шахснинг (орган раҳбарининг) имзосини;

7.3.6. мажлис чақирилишини талаб қилган акциядорнинг депо ҳисоб варағида кўчирмани ўз ичига олиши керак.

7.4. Талабномани киритган шахс Бошқарувчилар кенгаши мажлисини ўтказиш санасини ва кун тартибидаги тегишли масалалар бўйича қарорлар лойихасини таклиф қилиши мумкин.

7.5. Мажлис ўтказиш санасини ўз ичига олган мажлисни чақириш тўғрисидаги талабнома таклиф этилган санага қадар 15 календар кундан кечиктирмай Бошқарувчилар кенгашига тақдим этилади, кечиктириб бўлмайдиган хусусиятга эга масалалар бўйича талабномалар бундан мустасно.

7.6. Бошқарувчилар кенгаши мажлисини чақириш тўғрисидаги талабнома тақдим этилган кундан бошлаб 5 календар кун мобайнида Бошқарувчилар кенгашининг раиси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

7.6.1. агар қонун хужжатларида киритилган масала бўйича қарор қабул қилиш учун бошқа муддат белгиланмаган бўлса, 15 календар кун мобайнида Бошқарувчилар кенгаши мажлисини чақириш ва навбатдаги мажлис кун тартибига масалани киритиш тўғрисида;

7.6.2. мажлис чақирилишини рад этиш тўғрисида ва бу хақда Бошқарувчилар кенгаши аъзоларини, Компаниянинг Бошқарув расини хамда талабнома тақдим этган шахсни (орган раҳбарини) хабардор қилади.

7.7. Бошқарувчилар кенгаши раиси агар масала ваколатланмаган шахс томонидан киритилган бўлса ѐки Бошқарувчилар кенгаши ваколатига кирмаса, шунингдек агар Бошқарувчилар кенгаши мажлисини чақириш тўғрисидаги талабномада мазкур Низомнинг 7.3.1.-7.3.6. кичик бандларида назарда тутилган маълумотлар бўлмаса Бошқарувчилар кенгаши мажлиси чақирилишини рад этишга ҳақли.

7.8. Бошқарувчилар кенгаши раиси Бошқарувчилар кенгаши мажлисларини:

7.8.1. акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига масалаларни киритиш ва Компаниянинг бошқарув хамда назорат органларига номзодларни қўйиш тўғрисидаги акциядорларнинг таклифларини кўриб чиқиш учун;

7.8.2. акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ва уни чақириш хамда ўтказиш билан боғлиқ қонунчиликда, Компаниянинг ички меъѐрий хужжатларида назарда тутилган бошқа масалалар бўйича қарорларни қабул қилиш учун;

7.8.3. Компаниянинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш учун;

7.8.4. Бошқарувчилар кенгашининг янги таркибини ва/ѐки Компания Бошқарувини шакллантириш масалалар бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш учун чақиришга мажбур.

7.9. Бошқарувчилар кенгашининг навбатдаги мажлисининг кун тартиби Бошқарувчилар кенгашининг раиси томонидан Бошқарувчилар кенгашининг иш режасига, шунингдек амалдаги қонунчилик ва мазкур Низомга мувофиқ мажлисни чақириш тўғрисидаги шахсларнинг (органларнинг) келиб тушган талабномаларига асосан шакллантирилади ва тасдиқланади.

7.10. Кун тартиби лойихаси мажлис санасидан камида 10 календар кундан кечиктирмай Компания Бошқарув раисига юборилади ва унинг таклифлари бўлмаган тақдирда кун тартиби лойихаси юборилган кундан 3 календар куни ўтгач Бошқарувчилар кенгаши раиси томонидан тасдиқланади.

7.11. Бошқарувчилар кенгаши мажлис санасидан камида 5 календар кундан кечиктирмай Бошқарувчилар кенгаши раиси барча Бошқарувчилар кенгаши аъзоларига Бошқарувчилар кенгаши мажлисини чақириш тўғрисидаги ѐзма хабарнома юборади:

7.11.1. мажлис санаси, жойи ва вақтини (мажлис бевосита қатнашиш йўли билан ўтказилаѐтган холатида);

7.11.2. мажлисга таклиф этилган шахслар рўйхатини (мажлис бевосита қатнашиш йўли билан ўтказилаѐтган холатида);

7.11.3. мажлиснинг кун тартибидаги масалаларни акс этган холда.

7.12. Хабарномага:

7.12.1.Бошқарувчилар кенгаши қарорларининг лойихалари;

7.12.2.таклиф этилган қарорнинг қабул қилиш зарурлиги асослари;

7.12.3.хужжатлар ва бошқа информацион материаллар;

7.12.4.тўлдирилган бюллетенни Бошқарувчилар кенгашига тақдим этиш санасини кўрсатган холда овоз бериш бюллетени илова қилинади (мажлис сиртдан овоз бериш йўли билан ўтказилаѐтган холатида).

7.13. Ёзма хабарномалар Бошқарувчилар кенгаши аъзоларига почта, факс, телеграф, телетайп, электрон ва бошқа алоқа воситалари орқали юборилади.

7.14. Хизмат ва тижорат сирини ташкил этадиган ахборотларни ўз ичига олган махфий характерга эга Бошқарувчилар кенгаши қарорлари лойихаси ва материаллар Бошқарувчилар кенгашига кўриб чиқиш учун «махфий» грифи билан тақдим этилади.

VIII — бўлим.
Бошқарувчилар кенгашининг мажлисини ўтказиш тартиби

8.1. Компания Бошқарувчилар кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум Компания уставида белгиланади, бироқ у Компания Бошқарувчилар кенгашига сайланган аъзоларнинг 75% кам бўлмаслиги керак.

8.2. Компания Бошқарувчилар кенгаши аъзоларининг сони Компания уставида назарда тутилган миқдорнинг 75% кам бўлган тақдирда, Компания кворум мавжуд эмаслиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматини хабардор қилиши керак.

8.3. Компания Бошқарувчилар кенгашининг мажлисида қарорлар, агар Бошқаручилар кенгашининг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартибини белгиловчи ушбу Низомда, қонун хужжатларида, Компания уставида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

8.4. Компания Бошқарувчилар кенгашининг мажлисида масалалар ҳал этилаѐтганда Бошқарувчилар кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. 8.5. Кворум мавжудлигини ва кун тартибидаги масалаларга овоз бериш натижаларини аниқлашда, одий кўпчилик овоз билан қабул қилинадиган кун тартибидаги масалалар бўйича мажлисда қатнашмаѐтган Бошқарувчилар кенгаши аъзосини ѐзма фикри агар бир вақтни ўзида қуйидаги шартларга риоя қилинган бўлса инобатга олиниши мумкин:

8.5.1. мажлис бошлангунига қадар Бошварувчилар кенгаши масала бўйича ѐзма фикрни олган бўлсалар;

8.5.2. таклиф этилган қарор лойихаси бўйича «ѐқлаб» ѐки «қарши» овоз берганлигини, ѐхуд қарор қабул қилинишидан «бетараф» бўлганлигини ѐзма фикрида кўрсатган холда масала бўйича Бошқарувчи кенгаши аъзоси ўз нуқтаи назарини аниқ белгилаган бўлса.

8.6. Таклиф этилган қарор лойихаси бўйича тузатишлар ва изохларни ўз ичига олган ѐзма фикр Бошқарувчилар кенгаши раиси қарорига кўра инобатга олиниши мумкин. Бундай холатда Бошқарувчилар кенгаши мажлисининг баѐнномасига тегишли ѐзувлар киритилади ва таклиф этилган тузатишлар ва изохлар бўйича Бошқарувчилар кенгаши раисининг қарорини инобатга олган холда кун тартибидаги масала бўйича қарор қабул қилинади.

8.7. Агар ѐзма фикр Бошқарувчилар кенгаши аъзоларига мажлис хақидаги хабарнома билан бирга юборилмаган бўлса раислий қилувчи ѐзма фикрни мажлисда ўқиб эшиттиради.

8.8. Ёзма фикрлар кворум мавжудлигини ва хар бир масалага овоз бериш натижаларини аниқлашда алохида ҳисобга олинади ва мажлис баѐнномасида акс эттирилади.

8.9. Кворум мавжудлигини ва масалаларга овоз бериш натижаларини аниқлашда уларни хал қилиш учун малакали кўпчилик овоз ѐки якдиллик талаб қилинса ѐзма фикрларни ҳисобга олиш йўл қўйилмайди.

8.10. Қуйидаги масалалар бўйича Бошқарувчилар кенгаши қарорлари барча сайланган Бошқарувчилар кенгаши аъзоларининг бир овоздан қабул қилинади:

8.10.1. акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига Компанияни қайта ташкил этиш ѐки тугатиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш тўғрисидаги масалаларни киритиш;

8.10.2. Компаниянинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш, шунингдек Компания уставига Компаниянинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш ҳамда Компаниянинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

8.10.3. сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) қабул қилинадиган қарорлар;

8.10.4. корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга

айирбошланадиган облигациялар чиқариш;

8.10.5. Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунининг

8 ва 9 бобларида назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш тўғрисидаги қарорлар; 8.11. Қуйидаги масалалар бўйича Бошқарувчилар кенгаши қарорлари овоз беришда қатнашаѐтган Бошқарувчилар кенгаши аъзоларининг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади:

8.11.1. акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақирилишини рад этиш;

8.11.2. акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига масалани ѐки номзодни Компания Бошқарувчилар кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш.

8.12. Бошқарувчилар кенгаши аъзолари мажлисларда шахсан иштирок этиши шарт. Бошқарувчилар кенгаши аъзолари ўз вакилларини Бошқарувчилар кенгаши мажлисида маслахат овози билан қатнашиш учун юборишига йўл қўйилади.

8.13. Мажлисда видеоконференцалоқа орқали қатнашиш истагини билдирган Бошқарувчилар кенгаши аъзоси мажлис ўтказиладиган санага қадар икки кун олдин Бошқарувчилар кенгаши раисини бу хақда хабардор қилиши керак. 8.14. Бошқарувчилар кенгаши аъзоларининг ҳар бир битта овозга эга бўлади. Бошқарувчилар кенгашининг бир аъзоси ўз овозини бошқа шахсга шу жумладан Бошқарувчилар кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.

8.15. Бошқарувчилар кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган тақдирда Бошқарувчилар кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи бўлади.

8.16. Бошқарувчилар кенгаши раиси йўқлигида унинг функцияларини бажарувчи Бошқарувчилар кенгаши раисининг ўринбосари ѐки Бошқарувчилар кенгашининг бошқа аъзоси Бошқарувчилар кенгаши мажлисида хал қилувчи овозга эга бўлмайди.

IX — бўлим.
Сиртдан овоз бериш тартиби 

9.1. Бошқарувчилар кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) Бошқарувчилар кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.

9.2. Сиртдан овоз беришни ўтказиш бўйича қарор Бошқарувчилар кенгашининг раиси қабул қилада.

9.3. Сиртдан овоз беришни ўтказиш учун Бошқарувчилар кенгаши аъзоларининг барчасига мазкур Низомнинг 7.11., 7.12. бандлари

ва 7.11.1. — 7.11.3., 7.12.1. — 7.12.4. кичик бандлар талабларига жавоб берадиган сиртдан овоз беришни ўтказиш тўғрисида хабарнома юборилади.

9.4. Овоз бериш бюллетенларида Бошқарувчилар кенгашига тўлдирилган бюллетенни тақдим этиш санаси тўғрисидаги кўрсатма бўлиши керак.

9.5. Бошқарувчилар кенгашига тўлдирилган бюллетенни тақдим этилиши белгиланган санасидан камида 5 календар кундан кечиктирмай Бошқарувчилар кенгаши аъзоларига сиртдан овоз беришни ўтказ тўғрисидаги ѐзма хабарнома юборилади.

9.6. Бошқарувчилар кенгаши аъзолари томонидан тўлдирилган ва ўз қўли билан имзоланган овоз бериш бюллетенлари Бошқарувчилар кенгаши котибга топширилади.

9.7. Овозларни ҳисоблашда тўлдирилган овоз бериш бюллетенини белгиланган муддатда тақдим этган Бошқарувчилар кенгаши аъзоларининг овозлари ҳисобга олинади.

9.8. Овоз берилганида овоз берувчи қайси масала бўйича эҳтимол тутилган овоз бериш вариантларидан фақат биттасини қолдирган бўлса, ўша масала бўйича берилган овозлар ҳисобга олинади. Мазкур талабни бузган ҳолда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари ҳақиқий эмас деб топилади ва улардаги масалалар бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди. Агар овоз бериш бюллетенида овозга қўйилган бир нечта масала кўрсатилган бўлса, бир ѐки бир нечта масалага нисбатан мазкур бандда кўрсатилган талабга риоя этилмаганлиги бюллетеннинг умуман ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлмайди.

9.9. Сиртдан овоз бериш якунларига кўра Бошқарувчилар кенгаши мажлисининг баѐнномаси тузилади.

X-бўлим.
Бошқарувчилари кенгашининг қарорлари расмийлаштирилиши тартиби.

10.1. Бошқарувчилар кенгашининг мажлисида Бошқарувчилар кенгаши котиби томонидан баѐннома юритилади.

10.2. Бошқарувчилар кенгаши мажлисининг баѐнномаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади.

10.3. Мажлис баѐнномасида қуйидагилар кўрсатилади:

10.3.1.мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;

10.3.2.мажлисда ҳозир бўлган шахслар;

10.3.3.мажлиснинг кун тартиби;

10.3.4.овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;

10.3.5.қабул қилинган қарорлар.

10.4. Бошқарувчилар кенгаши томонидан қарорлар сиртдан овоз бериш йўли билан қабул қилинганда (сиртдан овоз бериш) мажлис баѐнномасида:

10.4.1.баѐннома тузилган сана;

10.4.2.ушбу санага имзоланган овоз бериш бюллетенларини тақдим этган Бошқарувчилар кенгаши аъзолари;

10.4.3.кун тартиби;

10.4.4.овоз беришга қўйилган масалалар, ва улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;

10.4.5.қабул қилинган қарорлар кўрсатилади.

10.5. Мажлис баѐнномаси (сиртдан овоз бериш) тўлдирилган бюллетенларни тақдим этиш учун белгиланган санасидан сўнг ўн календар кундан кечиктирмай тузилади.

10.6. Компания Бошқарувчилар кенгаши мажлисининг баѐнномаси мажлисда иштирок этаѐтган Компания бошқарувчилар кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баѐнномаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.

10.7. Бошқарувчилар кенгаши мажлисининг баѐнномаси баѐнноманинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва унга илова қилинган имзоланган бюллетен мавжуд бўлган холларда барча Бошқарувчилар кенгаши аъзолари томонидан хам имзоланган деб ҳисобланади. Бундай холатда баѐннома Бошқарувчилар кенгаши раиси ва котиби томонидан имзоланади.

10.8. Компания Бошқарувчилар кенгаши мажлисининг баѐнномаси имзоланган куни Компаниянинг Бошқарувига ижро этиш учун топширилади. Бошқарувчилар кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот Компаниянинг Бошқарувига Бошқарувчилар кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.

10.9. Бошқарувчилар кенгаши мажлисининг баѐнномалари Компаниянинг тафтиш комиссияси ва аудиторига уларнинг талабига кўра тақдим этилади.

XI — бўлим.
Бошқарувчилар кенгаши аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

11.1. Бошқарувчилар кенгаши аъзоси:

11.1.1. Бошқарувчилар кенгаши мажлисида шахсан қатнашиш, йиғилишда муҳокама қилинаѐтган масала юзасидан регламент билан ажратилган вақт доирасида сўзга чиқиш;

11.1.2. муайян давр учун Компания фаолияти ва уни ривожлантириш режалари тўғрисидаги барча зарур бўлган маълумотларни олиш;

11.1.3. қонунчиликда ва Компаниянинг ички хужжатларида белгиланган тартибда Бошқарувчилар кенгашида ишлаганлиги учун, тақдирлаш пули ва (ѐки) харажатларнинг компенсациясини олиш;

11.1.4. қонун хужжатлари ва Компания уставида назарда тутилган бошқа хуқуқларга эга.

11.2. Бошқарувчилар кенгаши аъзолари ўртасида вазифалар Бошқарувчилар кенгаши раиси томонидан Бошқарувчилар кенгашнинг ҳар бир аъзоси учун аниқ тақсимланади.

11.3. Бошқарувчилар кенгаши аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Компаниянинг манфаатларини кўзлаб виждонан ва оқилона иш тутиши, уларга маълум бўлган махфий маълумотларни ва хизмат хамда тижорат сирини ташкил этувчи Компания хужжатларини ошкора қилмасликлари лозим.

11.4. Бошқарувчилар кенгаши аъзолари ўз мавқеини ва Компания фаолияти хақида олинган маълумотларни шахсий манфаатларида фойдаланишига, шунингдек ушбу маълумотларни бошқа шахслар томонидан шахсий манфаатларида фойдаланишига йўл қўймасликлари лозим.

11.5. Бошқарувчилар кенгаши аъзолари Бошқарувчилар кенгаши мажлисида шахсан қатнашишлари лозим. Агар мажлисда қатнашиш имконияти мавжуд бўлмаса Бошқарувчилар кенгаши аъзоси сабаларини кўрсатган холда Бошқарувчилар кенгашини бу хақда хабардор қилади. Бир вақтнинг ўзида Бошқарувчилар кенгаши аъзоси мазкур Низомга мувофиқ кун тартибидаги масалалар юзасидан ѐзма фикрини юборишга хақли.

11.6. Аффилланган шахс бўлган Бошқарувчилар кенгаши аъзоси Компания билан битим тузишда ўзнинг аффилланганлиги тўғрисида тузилиши кутилаѐтган битим ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан битимда иштирок этаѐтган шахслар, битим предмети тўғрисидаги маълумотларни, тегишли шартноманинг муҳим шартларини батафсил кўрсатган ҳолда ѐзма билдириш юбориш орқали Компанияни хабардор этиши шарт.

11.7. Юқорида қайд этилган Компания Бошқарувчилар кенгаши аъзоси Компаниянинг Бошқарувчилар кенгаши мазкур битим юзасидан қарор қабул қилаѐтганда муҳокамада иштирок этишга ҳақли эмас ва овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.

11.8. Компания битим тузишда Компания Бошқарувчилар кенгаши аъзоси аффиланган шахс эканлигини эътироф этиш Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунининг 9 боби талабларига мувофиқ амалга оширилади.

XII — бўлим.
Бошқарувчилар кенгаши аъзоларининг жавобгарлиги

12.1. Компания Бошқарувчилар кенгашининг аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Компаниянинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши ҳамда қонун хужжатларида ва Компания уставида белгиланган тартибда жавобгар бўлиши лозим.

12.2. Агар бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг Компания олдидаги жавобгарлиги солидар жавобгарлик бўлади.

12.3. Компанияга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ѐки ушбу қарорга қарши овоз берган Бошқарувчилар кенгаши аъзолари жавобгар бўлмайди.

12.4. Компания ѐки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) Компанияга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан Бошқарувчилар кенгашининг аъзоси устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.

 

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси акциядорлик жамияти бошқарувчилар кенгаши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда) (.pdf 464 КВ)

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси акциядорлик жамияти бошқарувчилар кенгаши тўғрисидаги низом (.pdf 18 KB)

Сўнгги ўзгартириш: 08.12.2016

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech