Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Бошқарув тартиби

«Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорларнинг йиллик умумий
йиғилишининг 04.11.2016й. 2-сонли баённомасига 6-илова
«ТАСДИҚЛАНГАН» «Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорларнинг йиллик умумий
йиғилишининг 2016 йил 4 ноябрдаги қарори билан

 

«ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» МИЛЛИЙ ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИ
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ БОШҚАРУВИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМ
(янги тахрирда)
Тошкент — 2016 йил

I-бўлим.
Умумий қоидалар 

1.1. Ушбу низом Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида«ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 августдаги ПҚ-446-сонли «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида«ги, 2006 йил 8 сентябрдаги «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси бошқарув кенгаши таркибини тасдиқлаш тўғрисида«ги қарорлари, Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг баѐнномаси билан (11.02.2016й. № 02-02/1-187) тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексининг тавсиялари,

«Ўзбекнефтгаз» МХК (мант бўйича Компания) уставига мувофиқ ишлаб чиқилган хамда Компания Бошқарувининг мақомини белгилайди ва унинг ишини, аъзоларини сайлаш (тайинлаш), шунингдек Бошқарув аъзоларининг хар бирини ҳуқуқлари (ваколатлари) ва мажбуриятларини тартибга солади.

1.2. Компаниянинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш коллегиал ижроия органи — Бошқаруви томонидан амалга оширилади.

II-бўлим.
Компания бошқарувини ташкил этиш тартиби

2.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 августдаги ПҚ-446-сонли қарорига асосан Компания Бошқаруви 5 кишидан иборат: раис, раиснинг биринчи ўринбосари ва раиснинг учта ўринбосарлари.

2.2. Компания Бошқаруви раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар.

2.3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлангандан сўнг Компания Бошқарув раиси акциядорларининг умумий йиғилиши Бошқаруви аъзолари эса Бошқарувчилар кенгаши томонидан сайланадилар (тайинланадилар).

2.4. Шартнома Компания номидан Компания Бошқарувчилар кенгашининг раиси ѐки Бошқарувчилар кенгаши ваколат берган шахс томонидан имзоланади.

2.5. Компания Бошқарувчилар кенгаши Бошқарув аъзолари билан тузилган шартномани улар шартнома шартларини бузган тақдирда тугатишга (бекор қилишга) ҳақли. Компания Бошқарувчилар кенгаши Бошқарув раиси билан тузилган шартномани, агар у Компания уставини қўпол тарзда бузса ѐки унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли Компанияга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга.

2.6. Акциядорлар умумий йиғилишининг ѐки (ѐхуд) Компания Бошқарувчилар кенгашининг қарорига кўра Компания Бошқарув раисини ва Бошқарув аъзоларини тайинлаш, қоида тариқасида, чет эллик менежерлар иштирок этиши мумкин бўлган танлов бўйича саралаш асосида амалга оширилади.

III — бўлим.
Бошқарувнинг ваколатлари (ҳуқуқлари) ва мажбуриятлари 

3.1. Компаниянинг Бошқаруви Бошқарувчилар кенгаши томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг кузатилиши, назорат қилиниши ва ижро этилишини таъминлайдиган Бошқарувчилар кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.

3.2. Компания Бошқарувининг ваколатига Компаниянинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг ѐки Компания Бошқарувчилар кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно.

3.3. Компаниянинг Бошқаруви акциядорлар умумий йиғилишининг ва Компания Бошқарувчилар кенгашининг қарорлари бажарилишини таъминлайди.

3.4. Компания Бошқарувининг ваколатлари (ҳуқуқлари) ва мажбуриятлари:

3.4.1. ўз ваколатлари доирасида Компаниянинг мол—мулки ва пул маблағларини тассаруф этиш;

3.4.2. Компаниянинг таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар, ходимларнинг лавозим йўриқномаларини тасдиқлаш;

3.4.3. Компаниянинг ички меъѐрий ҳужжатларини тасдиқлаш, акциядорлар умумий йиғилишининг ва Бошқарувчилар кенгашининг ваколатига киритилган ички меъѐрий ҳужжатларини тасдиқлаш бундан мустасно;

3.4.4. Компания томонидан тасдиқланган номенклатурага мувофиқ акциядорлик компаниялар, жамиятлар ва корхоналарнинг ижроия аппарати лавозимига номзодларни Бошқарув билан келишилиши лозим бўлган тартибни белгилаш;

3.4.5. акциядорлик жамиятлар, ташкилотлар, ваколатхоналар ва филиаллар учун мажбурий бўлган Компания Бошқарувининг қарорларини қабул қилиш;

3.4.6. Компания филиаллари рахбарларини лавозимга тайинлаш

ва лавозимдан озод этиш;

3.4.7. Компанияни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режаларини ишлаб чиқиш, уларни бажарилишини назорат қилиш;

3.4.8. Компаниянинг ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланган бизнес-режада кўрсатилган миқдорларда фойда олишни таъминлаш;

3.4.9. қонунчиликка мувофиқ Компанияда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши ва ишончлилигини, хамда акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган Компания фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш;

3.4.10. Компаниянинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатлар Компаниянинг Бошқарувчилар кенгаши, тафтиш комиссияси ва Компания аудитори талабига кўра тўсқинликсиз тақдим этиш;

3.4.11. ўз ваколатлари доирасида мол-мулкни олиш ѐки уни бошқа шахсга бериш ѐхуд мол-мулкни бошқа шахсга бериш эҳтимоли билан боғлиқ битим тузиш (битим тузиш масаласида Компания бошқаруви якдиллигига эришилмаган ҳолларда битим тузиш тўғрисидаги масала Компания бошқаруви қарорига мувофиқ

Бошқарувчилар кенгаши ҳукмига ҳавола этилиши мумкин);

3.4.12. Компаниянинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларни сақлаш;

3.4.13. дивидендлар ҳисобланиши ва тўланиши бўйича акциядорларнинг барча ҳуқуқларига риоя қилиш;

3.4.14. ўз ваколатлари доирасида Компаниянинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаш;

3.4.15. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ҳамда Компания ички ҳужжатларига риоя қилиш;

Компаниянинг Бошқаруви Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари, Компаниянинг устави ва меъѐрий хужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар (хуқуқлар) ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

3.5. Бошқарув аъзолари қонун хужжатларида, Компания уставида, мазкур низомда, улар билан тузилган меҳнат шартнома шартларида, лавозим йўриқномасида, акциядорлар умумий йиғилиши ва Бошқарувчилар кенгаши қарорларида белгиланган ваколатлар доирасида харакат қилади.

IV — бўлим.
Бошқарув раисининг ваколатлари (ҳуқуқлари) ва мажбуриятлари

4.1. Бошқарув раиси Компания фаолиятининг барча масалаларини, шу жумладан Бошқарувчилар кенгаши, акциядорлар умумий йиғилиши томонидан, устав ва Компания ривожланиш режалари билан белгиланган вазифаларни қатъий бажарилиши учун, мустақил хал қилади, акциядорлар умумий йиғилишининг ѐки Бошқарувчилар кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно.

4.2. Бошқарув раиси қуйидаги ваколатларга (ҳуқуқларга) эга:

4.2.1. Компания номидан ишончномасиз иш юритиш, давлат муассасаларида, мулкчилик шаклидан қаътий назар барча корхона ва ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалаш;

4.2.2. ўз ваколатлари доирасида, Компаниянинг мулки ва пул маблағларига эгалик қилиш;

4.2.3. ўз ваколатлари доирасида, Компания номидан битимлар тузиш хамда шартномалар ва контрактларни имзолаш;

4.2.4. Компания номидан ишончномаларни бериш;

4.2.5. банкларда ҳисоб, валюта ва бошқа рақамларни очиш, Компаниянинг банк ва бошқа молия хужжатларида биринчи имзо хуқуқи билан;

4.2.6. жамиятнинг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;

4.2.7. ходимларнинг штат жадвалларини тасдиқлаш;

4.2.8. ходимларни ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномаларни тузиш ва бекор қилиш, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қуллаш, ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлаш;

4.2.9. Иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, объектларда тартиб чораларини хамда давлат ва тижорат сири сақланишини бўзилиш, фавқулодда ходисалар фактлари бўйича ва улар вужудга келиши масалалар бўйича хизмат текшириш ўтказишни тайинлаш. Ушбу мақсадда сохадги керакли мутахассисларни жалб қилиш. Хизмат текшириш натижаларини Компаниянинг барча мансабдор шахслари ва корхоналари унинг хулосаларини мажбурий бажарган холда тасдиқлаш. Олинган матариалларни республика назорат ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларига Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига мувофиқ топшириш;

4.2.10. қонун хужжатлари, Компания устави ва меҳнат шартномага мувофиқ бошқа ваколатлар (ҳуқуқлар).

4.3. Бошқарув раисининг мажбуриятлари:

4.3.1. Компаниянинг кундалик фаолиятига унинг самарадорлигини ва барқарорлигини таъминлаган холда раҳбарлик қилиш акциядорлар умумий йиғилишининг ва Бошқарувчилар кенгашининг мутлоқ ваколатига киритилган масалалар бундан мустасно;

4.3.2. акциядорлар умумий йиғилиши ва Бошқарувчилар кенгаши қарорларини бажарилишини ташкиллаштириш;

4.3.3. Компаниянинг таркибий бўлинмаларининг ўзаро самарали ҳаракатини таъминлаш;

4.3.4. Компания шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;

4.3.5. Компаниянинг ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланган бизнес-режада кўрсатилган миқдорларда фойда олишни таъминлаш;

4.3.6. Компанияни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режаларини ишлаб чиқишни бошқариш, уларни бажарилишини ташкиллаштириш ва назорат қилиш;

4.3.7. Компания фаолиятида қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини таъминлаш;

4.3.8. қонунчиликка мувофиқ Компанияда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши ва ишончлилигини, хамда акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган Компания фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш;

4.3.9. хар чоракда йиллик бизнес режа бажарилиши хақида Бошқарувчилар кенгашига ҳисобот бериш;

4.3.10. Компаниянинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни Компаниянинг Бошқарувчилар кенгаши, тафтиш комиссияси ва аудитори талабига кўра тўсқинликсиз тақдим этиш;

4.3.11. давлат статистика ҳисоботини тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;

4.3.12. Компаниянинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларни сақлаш агар учинчи шахсларга бундай маълумотларни бериш унинг мажбуриятлар доирасига киримаган бўлса;

4.3.13. тижорат ва хизмат сирини ташкил этувчи ахборотларни Компания ходимлари томонидан сақлашларини таъминлаш;

4.3.14. Компания Бошқаруви мажлисларини ўтказишни ташкиллаштириш, Компания номидан хужжатларни ва Бошқарув мажлиси баѐнномаларини имзолаш; 4.3.15. Компанияни малакали мутахассислар билан таъминлаш чораларини кўриш, Компания ходимларининг билим, малака, тажриба ва қобилиятларидан самарали фойдаланиш;

4.3.16. меҳнат ва технологик тартибини сақлаш;

4.3.17. Компания ходимларининг ижтимоий кафолатларига риоя қилинишини ва уларнинг меҳнатини муҳофаза қилишни таъминлаш;

4.3.18. коллектив музокараларда Бошқарув вакиллари иштирокини таъминлаш. Коллектив шартномалар ва келишувлар имзоланаѐтганда иш берувчи сифатида чиқиш. Коллектив шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш;

4.3.19. амалдаги қонун хужжатлар, Компаниянинг устави ва ички хужжатлар талабларига риоя қилиш.

4.4. Компания Бошқарув раисининг аниқ хуқуқ ва мажбуриятлари у билан шартномада келишиб олинади.

— бўлим.
Компания бошқарувининг иш тартиби

5.1. Компания Бошқаруви мажлислари зарур холларда ўтказилади.

5.2. Компания Бошқаруви мажлисларини Бошқарув раиси ѐки кўриб чиқилаѐтган масалаларнинг тегишлилигича унинг ўринбосарларидан бири ўтказади.

5.3. Бошқарув котибиятининг функциялари Компаниянинг Ишлар бошқармасига юклатилади.

5.4. Бошқарув мажлислари баѐнномалари Компания Бошқаруви котиби томонидан юритилади.

5.5. Бошқарув мажлислари баѐнномалари:

5.5.1. Бошқарувчилар кенгаши ва тафтиш комиссияси раисларига уларнинг талабига кўра;

5.5.2. амалдаги қонун хужжатларида назарда тутилган холларда бошқа шахслар ва органларга (шу жумладан давлат органларига) тақдим этилади.

VI-бўлим.
Компания бошқарув аъзоларига ҳақ тўлаш тартиби

6.1. Бошқарув аъзоларига тўланадиган ҳақ миқдори Компания фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади ва меҳнат шартномада белгиланади.

6.2. Компаниянинг Бошқарув аъзоларига хақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисида"ги низомда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

VII — бўлим.
Компания Бошқаруви аъзоларининг жавобларлиги

7.1. Бошқарув аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Компаниянинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши ҳамда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши лозим.

7.2. Компания Бошқарув аъзоси ўз иш фаолияти даврида Компаниянинг маҳсулотларини сотиш ѐки хизматлар тақдим этишда қийинчилик туғдирадиган корхоналарни таъсис этиш ѐки таъсис этишда қатнашиш ҳуқуқига эга эмаслар. Бошқарув аъзоси Компанияда лавозимга тайинланганда худди шундай корхоналардаги ўз иштирокини тўхтатиши ва бу тўхтатиш тўғрисида Компания Бошқарувчилар кенгашини хабардор қилмоғи лозим.

7.3. Бошқарув аъзоси Компания билан битим тузишда аффилланган эканлиги тўғрисида тузилиши кутилаѐтган битим ҳақидаги маълумотларни, шу жумладан битимда иштирок этаѐтган шахслар, битим предмети тўғрисидаги маълумотларни, тегишли шартноманинг муҳим шартларини батафсил кўрсатган ҳолда ѐзма билдириш юбориш орқали Компанияни хабардор этиши шарт.

Компания Бошқарув аъзоси аффиланганлиги Ўзбекистон Республикаси "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуни 9 бобининг талабларига мувофиқ аниқланади.

7.4. Компания Бошқарув аъзоси ўз вазифаларини бажармаганлиги ѐки зарур даражада бажармаганлиги, натижасида унга етказилган зарар учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига, Компания уставига ва музкур Низомга мувофиқ етказилган зарарни қоплаш бўйича тўлиқ ҳажмда Компания олдида жавобгардир.

7.5. Компанияга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ѐки ушбу қарорга қарши овоз берган Бошқарув аъзолари жавобгар бўлмайди.

7.6. Компания ѐки у жойлаштирган акцияларнинг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) Компанияга етказилган зарарларнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан Компания Бошқарув аъзоси устидан судга мурожаат қилишга ҳақли.

VIII — бўлим.
Якуний қоидалар

8.1. Мазкур Низом акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган кундан этиборан кучга киради.

8.2. Агар мазкур Низомни бирон бир қоидаси ўз кучини йўқотган бўлса, бу қоида бошқа қоидаларни тўхтатиш учун сабаб бўлмайди.

8.3. Агар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик хужжатлари ѐхуд Компания уставида мазкур Низомда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик хужжатлари ва Компания устави қоидалари қўлланилади.

 

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси акциядорлик жамияти бошқаруви тўғрисидаги низом (янги таҳрирда) (.pdf 400 КВ)

Сўнгги ўзгартириш: 08.12.2016

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech