Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Акциядорларнинг йиғилиш тартиби

 Акциядорларнинг умумий йиғилиши “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг юқори бошқарув органидир.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини “Ўзбекнефтгаз” МХК Бошқарувчилар кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, “Ўзбекнефтгаз” МХК Бошқарувчилар кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.

“Ўзбекнефтгаз” МХК ҳар йили акциядорларнинг йиллик ҳисобот умумий йиғилишини молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказади

 

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг Бошқарувчилар кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг Бошқарув раиси билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек қонун хужжатлари ва “Ўзбекнефтгаз” МХК уставига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг йиллик ҳисоботи ва бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

- “Ўзбекнефтгаз” МХК уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш, “Ўзбекнефтгаз” МХК уставига “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг устав фондини (устав капиталини) акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бундан мустасно;

- “Ўзбекнефтгаз” МХК қайта ташкил этиш;

- “Ўзбекнефтгаз” МХКни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

- “Ўзбекнефтгаз” МХК Бошқарувчилар кенгашининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

- эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

- “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш;

- ўз акцияларини олиш;

- “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, Бошқарув раисини сайлаш (тайинлаш) ва уни ваколатларини муддатидан илгари тугатиш. Шунингдек “Ўзбекнефтгаз” МХК Бошқарувчилар кенгаши “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг Бошқарув раиси билан тузилган шартномани, агар у “Ўзбекнефтгаз” МХК уставини қўпол тарзда бузса ёки унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли “Ўзбекнефтгаз” МХКга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга;

- “Ўзбекнефтгаз” МХК тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

- “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;

- “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

- “Ўзбекнефтгаз” МХК Бошқарувчилар кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан “Ўзбекнефтгаз” МХКни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан “Ўзбекнефтгаз” МХК Бошқарувчилар кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;

- имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 35-моддасида назарда тутилган қарорни қабул қилиш;

- акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

- акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

- “Ўзбекнефтгаз” МХКнинг Бошқарув аъзоларига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни энг юқори миқдорларини белгилаш;

- Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 8 ва 9-бобларида назарда тутилган ҳолларда “Ўзбекнефтгаз” МХК томонидан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- “Ўзбекнефтгаз” МХК уставига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

Сўнгги ўзгартириш: 15.03.2016

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech