Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Дивиденд тўловлари

  «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 1 дона оддий акцияси учун дивидендлар миқдори (сўм)*
2007 йил якунлари бўйича 9,47
2008 йил якунлари бўйича 5,91
2009 йил якунлари бўйича 16,58
2010 йил якунлари бўйича 26,81
2011 йил якунлари бўйича 8,12
2012 йил якунлари бўйича 7,57
2013 йил якунлари бўйича 6,21
2014 йил якунлари бўйича 3,36

*дивидендлар солиғи ҳисобга олинмаган

Жадвалда кўрсатилган даврлар учун акциялар бўйича дивидендлар қуйидаги манзилда жойлашган «Ўзсаноатқурилишбанки» АТБ Хамза филиалининг Марказий омонат кассасига ўтказилган: Тошкент ш., Шаҳрисабз кўч., 16а уй.

Тел.: (8-371) 252-12-37, (8-371) 252-76-35.

Дивидендларни олиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт) билан банк филиалига мурожаат этиш лозим.

Келгуси даврлар учун дивидендлар бошқа банкларга акциядорларнинг аризалари асосида ўтказилади. Аризаларда олувчининг банк реквизитлари, амалдаги паспорт маълумотлари кўрсатилган ва паспортнинг копияси илова қилинган бўлиши лозим.

«Ўзбекнефтгаз» МХК тел.: (8-371) 236-79-76; 233-99-39.

Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 42 моддасига мувофиқ акциядор унинг акцияларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизмат кўрсатаётган депозитарийга шахсий маълумотларидаги ўзгаришлар тўғрисида ўз вақтида билдириши лозимлиги ҳақида хабар берамиз. Акциядор шахсий маълумотларидаги ўзгаришлар тўғрисида хабар бермаган ҳолатларда Марказий депозитарий ва унинг акцияларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизмат кўрсатаётган депозитарий акциядорга шу сабабли етказилган зарар учун жавоб бермайдилар.  

Шу муносабат билан, депозитар ҳужжатларни долзарб ҳолатда сақлаб туриш учун «Ўзбекнефтгаз» МХКда чиқарилган қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга оладиган «Neftgazdepozit» МЧЖга мурожаат этишингизни қатъий илтимос қиламиз. «Neftgazdepozit» МЧЖ манзили: Тошкент ш., Афросиёб кўч., 26/1.  

«Neftgazdepozit» МЧЖга мурожаат этишда ёнингизда паспорт, пенсионерларда эса - пенсия гувоҳномаси бўлиши лозим.

«Neftgazdepozit» МЧЖ тел.: (8-371) 129-77-88; 129-77-99.

Сўнгги ўзгартириш: 04.03.2015

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech